Туркий тиллар морфологийаси


Download 46.17 Kb.
bet1/3
Sana26.01.2023
Hajmi46.17 Kb.
#1125233
  1   2   3
Bog'liq
5 мавзу Туркий тиллар морфологияси


4-§. ТУРКИЙ ТИЛЛАР МОРФОЛОГИЙАСИ
Асосий тушунчалар: морфология, грамматик таъно, грамматик шакл, грамматик кўрсаткич, грамматик таркиб, морфема, аффиксал морфема, содда морфологик бирликлар, мураккаб морфологик бирликлар, агглютинатив тиллар, флектив тиллар.
Туркий тиллардаги қадимий морфологик шакллар таҳлил қилинганда олтой назариясидаги фикрлар, маълум маънода, асослангандек бўлади.
Турк–мўғул-тунгус алоқалари морфологиянинг ҳамма бўлимларида кўринади. Бу уч гуруҳга мансуб тиллар учун умумий бўлган морфологик кўрсаткичлар тўлиқ аниқланган емас ( айрим туркий тилларда ҳозирги келаси замон сифатдоши, мўғул тилларидаги равишдош, тунгусманчжур тилидаги ҳозирги замон сифатдоши аффикслари ҳамда ўрин ва йўналиш билдирувчи -ра, -ру қўшимчаларини ҳисобга олмаганда).
Қадимги турк ва мўғул тилларидаги морфологик мунособатларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини қуйидагича умумлаштириш мумкин:
Турк-мўғул тиллари учун умумий бўлган морфологик кўрсаткич сифатида ўрин келишиги -да, жўналиш келишиги -а, ҳаракат номи -ку, шахс оти -чи, ўрин-жой белгисини билдирувчи -даки, от ясовч; -м, -вул, феъл ясовчи -ла қўшимчалари характерлидир.
Сифат даражаларининг қадимги туркий тилдаги уп-урун (оппоқ), коп-кок (кўм-кўк), сум-сииcуг (жуда ширин), қап-қара (ниҳоятда қора) шакллари мўғул тилидаги сав-саян (оппоқ) , иб-илаян (қип-қизил), коакоке (кўм-кўк); бурятча дав-дахап (оппоқ), ив-илан (қип-қизил), хавхара (қоп-қора) шаклларига мос келади.
Туркий тилларда ҳам. мўғуул тилларида ҳам алип корди, аҳп кетти, жазип барди каби кўмакчи феълли сўз қўшилмалари учрайди.
Туркий ва мўғул тиллари ўртасидаги морфологик яқинлик туркий тилларда турлича намоён бўлади. Ғарбий мўғул тилларида туркий тиллар билан умумий бўлган морфологик елементлар жанубий мўғул тилларидагига
нисбатан кўпроқ учрайди.
Қирғиз ва қозоқ тилларидаги мўғулча тил шаклларига мослик ўзбек ва туркман тилларида шу каби шакллар миқдорининг кўпайиши учун асос бўлган. Сибир ва олтой тилларида бундай елементлар анча. Тува, ёқут тилларида ҳам бундай елементлар кўп учрайди, бу шакллар ушбу тилларнинг ўзига хослигини намоён етади.
Туркий ва мўғул тиллари ўртасидаги мосликни қирғиз, тува, ёқут тилларига оид қуйидаги фактик мисоллар орқали кўриш мумкин.
Қирғиз тилидаги мўғул тили билан умумий боғланган қўшимчалар:
Мисоллар
-Иқа, -ол, -л,-лоқ, -мол. калқа "ешик ”
томоқа “ юриш”
ясалқа “ безак”
табилқа “то пилм а ”
қарол " қ о ро в у р
такол “топшириқни бажарувчи шахс” ; “тай ан ч ”
болжол "белгиланган муддат”
жирқал “н а ш ъа”
қозқилон “қ ўзғолон ”
самал ўспирин ”
Тува тилидаги моғул тили билан муштарак бўлган қўшимчалар:
Қўшимчалар Мисоллар
-И, -Иқа, -Ида, -мал, -дувар/Адуқар савварилқа ъъполиз”
cурулқа “чизиш”
cилда “й иг ъим -те рим ”
қазимал “ қазилма”
тиадувар "биринчи”
дортдуқар “тўртинчи”
ондуқар "ўнинчи”
Олтой тиллари қариндошлигига оид фикрлар қуйидагича умумлаштирилган:
1. Туркий-мўғул-тунгус-манчжур тилларидаги алоқадорлик морфологиянинг барча бўлимларида кузатилади: масалан, -(и)д кўплик қўшимчаси: торин (от)- торид (отлар), валяқип (шаҳар) — валяд (шаҳарлар); нохор (ўртоқ) - ноход (ўртоқлар); туял (бузоқ)- туяд (бузоқлар) ва ҳ.к.
2. Аниқ морфологик ўхшашликлар таҳлили турк-мўғул-тунгус-манчжур тилларига хос қадимий шаклларни тиклаш имконини беради. Тиллардаги параллеллик морфологик елементларнинг бир тилдан иккинчи тилга ўтиши натижасида юзага келган.
3.Тилларнинг чатишуви ва ўзаро алоқасида уч нуқтайи назар фарқланади. Биринчи қараш тарафдорлари (А.Шлейхер. М.Мюллер, қисман А.Мейе) бир тил тизимининг бир қанча тизимлардан иборат еканлигини истисно қилган ҳолда, тиллар чатишувини инкор етадилар. Иккинчи қараш тарафдорлари (Г.Шухардт, В.Пизани, Дж. Бонфанте ва бошқалар) учун тиллар чатишуви ҳеч қандай тўсиқ билмайдиган доимий ва кенг кўламли жараён. Учинчи қараш тарафдорлари (И.В.Бодуен-де-Куртене, В.А.Богородицкий, Л.В.Шерба, Б.Й. Владимирсов, А.Росетти) нисбатан асосли фикрга ега бўлиб, тиллар чатишувига географик, маданий яқинлик, савдо алоқалари, қабила ва халқларнинг муносабати асосида юзага келадиган реал тарихий ҳодиса деб қарашади. Шу билан бирга, уларнинг фикрича, чатишув қайси даражада бўлмасин, чатишган тил асосидаги қадимий тилни ажратиш мумкин бўлади.
Тилларнинг чатишуви ҳақида гап кетганда фақат лексикадагина емас, балки фонетика, морфология, синтаксис соҳаларидаги бир томонлама ёки ўзаро та ъсир ҳам назарда тутилади.
Аффиксал морфемалар ўзак морфемага бирикиш хусусиятига кўра муайян тилнинг ўзига хос жиҳатларини намоён қилади. Ўзак ва аффиксал морфемаларнинг табиатига кўра тиллар асосан агглютинатив, флектив, полисинтетик, аморф тилларга бўлинади.
Туркий тиллар фақат генетик жиҳатдан қариндош тиллар бўлиб қолмасдан, айни пайтда типологик жиҳатдан ҳам бир хил: тилларнинг морфологик таснифи бўйича агглютинатив тиллар гуруҳига киради. Сўз ўзаги ва сўз шаклларидаги муштараклик грамматика тизимида ҳам акс етади.
Туркий тиллар, жумладан. ўзбек тили агглютинатив ҳисобланади. Агглютинация-лотинча "ёпиштириш ”, флексия - "букилиш " таъносини англатади. Агглютинация ≪кетма-кетлик≫ маъносидаги сўз бўлиб, қўшимчаларнинг ўзакка маълум тартибда ва кетма-кет қўшилишини ифода етади. Бундай ҳолларда ўзак ва қўшимчалар чегараси сезилиб туради. Агглютинатив тилларда сўз шакллари ўзгармас ҳолда қўшиладиган аффикслар ёрдамида ясалади. Бундай тилларда аффикслар, асосан, бир грамматик маънони ифодалайди. Масалан, -лар фақат кўплик қўшимчаси сифатида қаралади.
Туркий тилларда аффикслар монофунксионал характерга ега. Масалан, -са - шарт майли шакли; -моқ - ноаниқ шакл. Аммо айрим аффикслар бир неча вазифа учун хосланган. Бу ҳолатни тилнинг грамматик тизимидаги тараққиёт билан изоҳлаш мумкин. Масалан, -лар қўшимчаси грамматик кўпликни ифодалаш билан бир қаторда (болалар, қушлар), услубий маънони ҳам билдиради (кулгулар, қайғулар). Мазкур қўшимчанинг ҳурмат, кесатиқ, кинояани билдирувчи грамматик маънолари услубий жиҳатлари ҳисобланади. Буйруқ майли шакли даъват билан бирга сон ва шахс маъноларини ҳам ифодалайди.
Туркий тиллар (ўзбек тили)да ўзакка, даставвал, сўз ясовчи қўшимча (морфема)лар, кейин луғавий шакл ясовчи ва охирида синтактик шакл ясовчи қўшимчалар бирикади: тила-к-лар-имиз-ни.
Туркий тиллардаги аффиксал морфемалар ўзак морфемадан кейин қўшилиш хусусиятига ега. Шу жиҳатдан, олд қўшимчалар туркий тиллар табиатига хос емас. Сер-(серсув), но-( номардж, бе-(бегуноҳ), ба-(бадавлат)... каби олд қўшимчалар форс-тожик тилига хос бўлиб, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий омиллар та ъсирида туркий тилларга ўзлашиб кетган. Олд қўшимчалар русча-байналмилал сўзларда ҳам мавжуд.
Флектив тилларда ўзак морфема ва аффиксал морфема чегаралари сезилмайди. Рус тили, араб тили флектив тилларга мансубдир: видетъ-вижу;

Download 46.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling