Туркий тиллар морфологийаси


-§. ТУРКИЙ ТИЛЛАРДА СЎЗ ТУРКУМЛАРИ


Download 46.17 Kb.
bet3/3
Sana26.01.2023
Hajmi46.17 Kb.
#1125233
1   2   3
Bog'liq
5 мавзу Туркий тиллар морфологияси

6-§. ТУРКИЙ ТИЛЛАРДА СЎЗ ТУРКУМЛАРИ
Асосий тушунчала р: со ъз туркуми, исмлар, мустақил, ё ърдамчи
сўзлар туркуми, лугавий мажно, грамматик маъно.
Сўзларнинг ўзига хос белги-хусусиятларига кўра маълум гуруҳга ажратилиши сўз туркумлари дейилади. Сўзларни туркумларга ажратишда
муайян гуруҳга мансуб сўзларнинг умумграмматик категориал
семантикаси ва ўзига хос лисоний белгилари: морфологик (сўз ясалиши
ва сўз таркиби ўзгариши) ҳамда синтактик (сўзларнинг бирикиш)
хусусиятлари назарда тутилади. Шу белгилар асосида от, сифат, равиш, феъи
каби мустақил сўз туркумлари ажратилган. Туркий тилларда сон ва олмошлар
шаклий белгилари асосида емас, семантик хусусиятига кўра тавсифланади.
Айрим туркий тилларда, хусусан, ҳозирги турк тилида сифат, сон, олмош, равиш
гуруҳига кирувчи сўзларнинг исмлар туркуми(от)га киритилишида ҳам ана
шу семантик хусусият асос қилиб олинган.
Сўзларни туркумга ажратиш тилшунослик фан сифатида шаклланган
дастлабки даврларда бошланган. Даставвал, ҳиндлар сўзларни отлар, фе ълиар,
ёрдамчиларгз ажратган. Кейинчалик, араблар исмлар, фе ълиар, ёрдамчи
со ъзлар тарзида гуруҳлаган. Бир қатор халқлар исмлар ичидан от, сифат, сон,
олмош, фе Вни мустақил туркум сифатида умумлаштирган. Ҳозирги туркий
тилларда исмлар номи остида бир неча сўз туркуми мужассамланган.
60
Жумладан. о ъзбек тилшунослигида от, сифат, сон, олмош, сифатдош,
ҳаракат номи, тақлид со ъз исмлар гуруҳи остида бирлаштирилган. Исмлами
бирлаштирувчи асосий омил уларнинг кўплик, келишик, егалик шаклларини
олиш хусусиятига ега еканлигидир.
Туркий тиллардаги сўз туркумлари ўзига хос хусусиятлари билан флектив
тиллардан фарқ қилади. Туркий тилларда грамматик род категорияси мавжуд
емас. От туркумидаги сўзлар бирлик ва кўпликда қоТланади. Сон, олмош
туркумида ясалиш мавжуд емас. Грамматик маъно, асосан, ёрдамчи
сўзлар билан ифодаланади.
Сўзларнинг морфологик таркибини ўрганиш, қардош тиллар билан
қиёслаш, флектив тиллардаги ҳодисалардан фарқли томонларини таҳлил етиш
туркий тилларда сўз ўзгаришининг хилма-хил еканлигини кўрсатади. Туркий
тилларда сўз туркумлари миқдорий белгисига кўра фарқланса ҳам, сифат
белгисига кўра умумлаштирувчи жиҳатларга ега.
Ўзбек тилида сўз туркумлари жами 12 та. Улар, асосан, беш гуруҳга
бўлинади. Сўзлар аниқ нарса, белги, ҳаракат, ҳолат кабиларни билдириши
ёки билдирмаслигига кўра мустақил сўзларга бўлинади. Мустақил сўзлар
туркуми: от, сифат, сон. олмош, ф е ъл, равиш. Ёрдамчи сўзлар туркуми:
кўмакчи, боғловчи, юклама. Модал сўзлар, ундов сўзлар, тақлид
сўзлар ўзига хос жиҳатлари билан юқоридаги сўз туркумларидан ажралиб
туради. Шу боис улар алоҳида-алоҳида гуруҳни ташкил етади.
Download 46.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling