Туркий тиллар морфологийаси


Download 46.17 Kb.
bet2/3
Sana26.01.2023
Hajmi46.17 Kb.
#1125233
1   2   3
Bog'liq
5 мавзу Туркий тиллар морфологияси

ходить-хожу; хулқ-ахлоқ; ше ър-аш ъор ва ҳ.к.
Агглютинатив тилларга мансуб туркий тилларнинг морфологик хусусияти қуйидаги жиҳатларда намоён бўлади:
1. Сўз доимо ўзакдан бошланади.
2. Ўзак, асосан, ўзгармасдир. Аксарият ҳолларда ўзакдан кейин қўшилган ҳар қандай аффикс ўзакни фонетик жиҳатдан ўзгартирмайди.
3. Сўз шакллари, асосан, аффикслар воситасида ҳосил қилинади.
4. Сўз шакллари ҳосил қилишда супплитив шакллар иштирок етмайди,
яъни бир сўзнинг турли шакллари фақат бир ўзакдан ҳосил қилинади.
5. Ўзак ва аффикс орасидаги чегара. аксарият ҳолларда, аниқ ва равшан бўлади. Масалан, ўйланди сўз шаклида ўй — ўзак, - ла- феъл ясовчи аффикс, -луғавий шакл ясовчи ва ди - замон кўрсаткичи.
6. Ҳар бир қўшимча алоҳида грамматик маънони ифода етгани боис ҳар бир сўз шаклида бир неча қўшимчаларнмг кетма-кет келиши кузатилади.
Туркий тилларда сўзлар тузилишига кўра мустақил маъноли ва ёрдамчи морфемалардан ташкил топади. Мустақил маъноли морфемалар ўзак (негиз) қисмдан иборат бўлиб, бундай ўзак морфема туркий тилларда синхрон жиҳатдан яхлит бўлади, янги сўз ва шаклларнинг ҳосил бўлиши учун асос саналади. Отлардаги келишик, егалик ёки макон маъносини англатувчи шакллар ёрдамчи морфемалар ҳисобланади. Туркий тилларда аффиксал морфемалар қўшимча грамматик маънони шакллантиришга хизмат қилади.
Туркий тилларда ўзак фонетик жиҳатдан қуйидаги структур кўринишларга ега (в-унли, c-ундош):
в: у; о-(та), у-фниж, у-(лар).
вc: ол, ат, ис, оқ, от, ег, ек, оп, еп, ен, ос, ес.
cв: на, та, де, бу, су, не.
cвc: бас, гол, ёз; саc, тас, қой, ёқ, тус, тус, тут, тур, тик, там.
вcc:елт=, ант, cвcc:қурт, тарт=, қайт= каби ўзак типлари ҳам учрайди.
Туркий тилларда сўзларнинг асос қисмида ўзак ва қўшимчалар чегараси фарқланиб туради. Бу фикр асослидир, чунки, биринчидан, туркий тилларда ўзак ўзгармас бўлгани учун кейинги тараққиёт давомидаги ўзгаришлар, асосан, нутқ жараёнида ўзакдан кейин қўшилган воситаларда содир бўлади. Иккинчидан, туркий тилларда янги маъно доимо товуш қўшиш орқали ҳосил қилинади, й а ъни товуш тушиши кам кузатилади.
Янги сўз ҳам агглютинация қоидасига кўра - ўзакка сўз ясовчи қўшимча қўшиш орқали ҳосил қилинади.
Агглютинация туркий тилларнинг асосий типологик хусусиятидир. У орқали қуйидаги хусусиятлар белгиланади:
- морфемаларнинг аниқ чегараси;
— морфемаларнинг фонологик жиҳатдан ўзгармаслиги;
- морфемаларнинг аксарият ҳолларда бир маънолилиги;
— морфемаларнинг нисбатан мустақиллиги.
Туркий тилларда аффиксларнинг асосга агглютинация йўли билан қўшилиши, ўзак ва аффиксал морфемаларнинг жойлашиш тартиби ва аффиксларнинг муайян кетма-кетликда бирикуви грамматик маънолар тизимини ҳосил қилади. Аффиксал морфемаларнинг ўзакка қўшилиш тартиби ўзак морфема маъносига боғлиқ ҳолда юз беради.
Туркий тилларнинг аксариятида мураккаб аффикслар қўлланади. Бу ҳолат ески уйғур, ёқут ва чуваш тилларида, айниқса, кенг тарқалган. Ушбу жиҳат ўзбек тилида ҳам кузатилади: мўлчилик. Баъзи аффиксларнинг мураккаб кўринишга келиб қолиши боис морфемаларнинг архетипларини тиклаш мушкул. Бу муаммони етимологик тадқиқотлар орқали тарихий сўз ясалишини кузатиш натижасида бартараф етиш мумкин.
Туркий тилларга оид айрим аффиксларда флектив хусусият намоён бўлади. Баъзи ўзак ва қўшимчалар тарихий тараққиёти давомида ўзгаришлар кузатилади. Ўзак ва қўшимчаларнинг бирикиб кетиши, қўшимча қўшилиши натижасида муайян товушларнинг тушиб қолиши фузияни намоён қилади. Аффиксал морфемаларнинг келиб чиқиши масаласидаги муаммолардан бири аффикслар фузияси, яъни қўшилиб кетиши, бирлашиши талқинидир. Туркий тилларда бир хил маъноли ва ҳатто ҳар хил маъноли (вазифадаги) аффикслар ҳам фузия жараёнида ўзгаришга учраган. Бундай ҳолат қўшма феълларда ҳам кузатилади. Масалан, олиб кел нўғай тилида: акел.
Чуваш тилидаги сўзларнинг морфем таркиби туркий қўшимчалардаги флектив ҳолати бобо турк даврида ҳам мавжуд бўлганлигини асослайди. Чуваш тили морфологик тузилишга кўра қўшимчалар муайян тартибда қўшиладиган агглютинатив тиллар қаторига киради. Унда сўз ясалиши ва сўз ўзгариши негиз ёки асосга турли аффикслар қўшилиши орқали юзага келади. Ҳосил бўлган сўзларда негизлар ҳам, аффикслар ҳам аниқ фарқланади. Масалан, сиранаймаанcенсенcенйех ийт “ёзилишга улгурмаганлардан сўра” . Бу жумладаги биринчи сўз 9 та морфологик қисмдан иборат: сиран- ай-ма-а/н/cе/-н-сен-cен-йех-ийт.
Чуваш тилида префикслар мавжуд емас. Нутқ қисмида қатъий дифференсиация (чегара)нинг йўқлиги турк ва фин тиллари каби чуваш тилининг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Кўп ҳолларда бир сўз от, сифат, феъл ва равиш бўлиб келиши мумкин. Масалан, янас “хато, хатоли. хатосиз”. Натижада сўзнинг морфологик хусусияти унинг синтактик вазифаси биланбелгиланади.
Чуваш тилида отлар бош келишикда доимо 0 (нол) кўрсатгичга ега бўлади, асос еса доим унли ( о ва и дан бош бошқа) ва ундош товушлар билан тугаши мумкин. Қаттиқ ва юмшоқ тусланиш вариантлари бир-биридан шуниси билан фарқ қиладики, а, э, и қаттиқ вариантлари юмшоқ вариантдаги йе, ё, о ъ ларга мос келади.
Ўрин-пайт ва чиқиш келишикларининг икки хил варианти бор: -та,- те,-тан аффикслари фақат 1, н, р асосли сўзларга қўшилади. Масалан, ял-ялта, ялтан "қишлоқ”, кил-килте-килтен “уй”, варман-варманта-вармантан “ўрмон” ва бошқалар. Унли ва ундош билан туговчи барча сўзлар ра, ре, ран, рен қўшимчаларини қабул қилади.
Қадимги туркий тил умумтуркий морфологик хусусиятларни намоён қилади. Қадимги туркий тилда сўзлар ҳам, морфемалар ҳам, қаттиқ ва юмшоқ турларга бўлинади. Қадимги туркий тилда бирламчи чўзиқ унлилар ҳам фарқланган, ундошларда жарангли ва жарангсиз уйғунлик бор.
Қадимги туркий адабий тили морфем тузилишининг ҳозирги ўзбек адабий тили билан мос келувчи ва фарқ қилувчи томонлари мавжуд. Баъзи шакллар истеъмолдан чиққан бўлса, баъзиларининг вазифаси ўзгарган. Айримлари турли фонетик ўзгаришларда ҳозирги туркий тилларда учрайди. Қадимги туркий тилда мавжуд бў!иб, ҳозирги ўзбек адабий тилида сақланмаган, лекин умумхалқ тилида ёки бошқа туркий тилларда учрайдиганлари ҳам ёқ емас. Қадимги туркий тилда фаол саналган айрим шакллар ҳозирги ўзбек тилида қолдиқ сифатида кузатилади.
Маълумки, давр ўтиши билан морфемалар маъно о ўзгаришига учраши мумкин; сўз-морфема ҳам, аффикс-мофема ҳам ўз маъносини йўқотади. Яъни улардан бири истеъмолдан чиқади. Шунда тарихан мустақил морфемалар бир сўзга айланиб, ҳозирги пайтда маъноли қисмларга боиинмайди. Бунга қаттиқ, юксак, юксал, егиз, силжимоқ сўзларини мисол сифатида келтириш мумкин.
Қадимги туркий тил морфемалари ҳозирги адабий тилдагидан фонетик вариантларининг кўплиги билан фарқланади. Ҳозирги адабий тилда кўпроқ морфологик принсипга амал қилинса. қадимда фонетик принсип устун бўлган.
Талаффуз қандай бўлса, ёзувда ҳам кўпроқ шунга амал қилинган ва бу адабий тил меъёри ҳисобланган.

5-§.ТУРКИЙ ТИЛЛАРДА ГРАММАТИК МАъНОНИ ИФОДАЛАСҲ УСУЛЛАРИ


Асосий тушунчалар: грамматик маъно, морфологик бирликлар,
грамматик шакл, грамматик ко ърсаткич, то ъплам ва тасниф, со ъз туркумлари,туркумлаш мезонлари. исмлар, мустақил сўз туркумлари, ёрдамчи со ъз туркумлари.
Морфологик бирликлар. Фонемалар сингари морфологик бирликлар ҳам
содда ва мураккаб бирликларга бўлинади. Морфемалар содда морфологик
бирликлардир. Мураккаб морфологик бирликларни аналитик сўз шакллари
ташкил етади.
Туркий тилларда грамматик маъно қуйидаги усуллар орқали ифодаланади.
1. Елементал- морфологик бирликлар. Елементал- морфологик бирликлар
бошқа тиллардаги шу шакллардан фарқ қилади. Уларнинг ўзига хослиги
агглютинация билан бог1 лиқ. Агглютинатив тиллардаги аффиксларда мустақил
сўзларнинг излари кўринади, яъни кўпгина аффикслар мустақил сўзлардан
юзага келган. Бундай сўз шаклларининг прототиплари сўз бирикмаси
(синтактик бирикмалар) боТган. Натижада ҳоким сўз ўзак морфемага,
тобе сўз аффиксал морфемага айланган.
2. Агглютинатив усулда грамматик маъно ифодалаш билан бирга,
флексия асосидаги шакллар ҳам воқеланади (ички флексия). Масалан:
кажни “қайни”, кажна “қайнона”, бис “арраламоқ”// бис- “кесмоқ”, ата,
ати (ота), ам (она). Туркий тиллардаги флексия морфологик типнинг шаклланишига
бевосита алоқадор бўлмаган муайян фонетик қонуниятлар
натижасидир.
3. Фонетик иккилантириш, лексик урғуни ўзгартириш грамматик маънони
ифодалашнинг бир усулидир: барма- ( феъл) - барма (юриш); салма -(феъл)
- салма- (жойлаш); турк тилида: аркадасим ( ўртоғим) - аркадасим ( мен
ўртоқман). Бунда айрим ҳолатларда луғавий маъно ҳосил бўлиши ҳам
кузатилади: озарб. ахсам (кеча) - ахсам (кечқумн); сабаҳ (ерталаб) -
сабаҳ (ертага).
Фонетикусулдаги даража ҳосил қилиш ҳам грамматик маъно ифодалашга
хизмат қилади: қип-қизил, ям-ясил.
4. 0 ъзак (негиз)нинг такрор қўлланиши натижасида грамматик маъно
ифодаланади. Негизнингтўлиқ вақисмантакрорланиши, ўзакдагитовушнинг
ўзгариши орқали грамматик маъно акс еттирилади: ҳари — ҳари (сап-сариқ),
кизил-кизил (қип-қизил), ясил-ясил (ям-яшил): коса-коса сув; арава-арава
о ътин; киз-миз “қизлар”, таба -мабак “уй-рўзғор ашёлари”; копди коп
“кўпдан кўп”; аздин аз “камдан кам”; о бана дусман-дусман баки
жорду. “У менга душманларча қаради”.
5. Турли сўз шакллари таркибида келувчи морфологик бирликларнинг
о ъзаро алоқаси натижасида аналитик шакллар ҳосил қилинади. Туркий тилларда
айрим феълларнинг синтетик шаклга ўтиш ҳолати ҳам ўзига хос грамматик
маъно ифодалаш усулидир: жиқилип кете жаздим (( йиқилиб кета ёздим), отуп
бара жам (ўтиб бораман).



Download 46.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling