O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАВЕНСБРЮК (Ravensbruck) —
фашистлар Германиясидаги аёллар кон- цлагери (1939—45), Фюрстенберг ш. яқинида. 130 мингдан зиёд аёл ва бир неча юз бола маҳбус бўлган; 93 минг киши йўқ қилинган. 1945.30.4 да тирик қолган маҳбуслар Совет Армияси томо- нидан озод қилинган. РАВИШ — мустақил сўз туркумла- ридан бири; ҳаракат ва ҳолатнинг белги- сини, шунингдек, белгининг белгисини билдиради. Р.ларнинг қуйидаги маъно- вий турлари мавжуд: ҳолат (тарз) Р.лари (тез, секин, пиёда каби); ўрин Р.лари (узоқда, яқиндан, пастда каби); пайт Р. лари (ҳозир, кеча, бугун каби); даража- миқдор Р. лари (анча, сал, кам каби); мақсад Р.лари (атайлаб, жўрттага каби); сабаб Р. лари (ноилож, иложсиз, чора- сизликдан каби). Пайт, ўрин ва мақсад Р.ларидан бошқа барча Р.ларни, энг уму- мий хусусиятларига кўра, бир турга ки- ритиш ва уларни ҳолат (тарз) Р.лари деб аташ мумкин. Р. мустақил сўз туркуми сифати- да қуйидаги морфологик хусусиятлар б-н ажралиб туради: 1) даража катего- риясига эга: тез, кўп (оддий даража) — тезроқ, кўпроқ (қиёсий даража) — энг тез, жуда кўп (орттирма даража) каби; 2) ўзгармас булиб, кўпинча феълларга боғланиб келади: Сўрида қат-қат духоба кўрпачалар устма-уст тўшалган эди; 3) Р. айрим ўринларда сифат ва отга боғланиб келиши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда Р. белгининг белгисини ёки предмет- нинг белгисини эмас, ўзи боғланиб келган сифат ёхуд отдан англашилган ҳаракатхрлатнинг белгисини билдиради: Кеча ҳаво жуда совуқ эди. У ҳозир беқиёс ва тасаввур қилиб бўлмас бахтиёр эди; 4) Р. ясовчи мухсус қўшимчаларга эга: ча, она, ларча, лаб ва б.; 5) турланмайди ва тусланмайди (отлашиш ҳоллари бундан мустасно). Р.лар морфологик ва синтактик усул- лар б-н ясалади: дўстона, қаҳрамонларча, ойлаб (морфологик усул), ҳар замон, шу он, бир дам (синтактик усул) каби. Р.лар тузилишига кўра, содда (камтарона, виж- донан, бутунлай), қўшма (ҳар дам, бир йўла, озмунча, ҳар қачон), жуфт (кеча- кундуз, қишин-ёзин) ва такрорий (оз- оз, тез-тез, кўп-кўп) турларга бўлинади. Р.ларнинг анчагина, жуда, кам, камкам каби шакллари модал шакл ҳисобланади. Р.лар гапда ҳол, аниқловчи ва кесим вази- фаларида келади. Р.лар белги англатиш хусусиятлари б-н сифатларга ухшайди, аммо грамма- тик хусусиятлари жиҳатидан улар ўзаро фарқланади: сифатлар предметнинг бел- гисини, Р.лар эса ҳаракат ёки ҳолатнинг белгисини билдиради; уларнинг гапдаги, яъни синтактик вазифаси ҳам ўзгачадир. Ад.: Ўзбек тили грамматикаси [Мор- фология, 1-ж.], Т., 1975. Илҳомжон Мадраҳимов. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling