«РАВШАН» — «Гўрўғли» туркуми
достонларидан. Ҳ. Зарифов Эргаш Жу-
манбулбул ўғлидан ёзиб олган (1928). До-
стон бир неча бор нашр этилган. Достон
Гўрўғлининг невараси Равшаннинг хоси-
ятли узукда Ширвон маликаси Зулхумор-
нинг суратини кўриб, ошиқ бўлиши ва
уни излаб сафарга отланиши воқеасидан
бошланади.
Асарда
қаҳрамоннинг
маъшуқага эришиш йўлидаги саргу-
заштлари орқали эркин муҳаббат, вафо
ва садоқат улуғланган, ватанга меҳр,
элюрт душманларига шафқатсизлик
ғоялари илгари сурилган. Драматург Ко-
мил Яшин шу достон сюжети асосида
«Равшан ва Зулхумор» пьесасини ёзган
(1957). Достоннинг 1972 й.ги матнини
немис проф. Карл Райхл немисчага тар-
жима қилган. Таржима асар Бонн ун-ти
«Осиё тадқиқотчилари» тўпламида китоб
шаклида тўлиқ нашрдан чиққан (1985).
Нашри: Равшан, Т., 1970, 1972.
РАВШАНИЙЛАР ҲАРАКАТИ —
Бобурийлар давлатидаги афғонларнинг
диний қаршилик ҳаракати (тахм. 1560
— 1638). Уни мусулмонларнинг равша-
ний деган мазҳаби бошқарган (мазҳаб
номи унинг асосчиси Боязид Ансорий-
нинг лақаби — Пир Равшандан олинган).
Катта қийинчилик б-н бостирилган. Р.ҳ.
бобурийларнинг ҳарбий қудратига путур
етказган, афғон давлати тараққиётига
катта таъсир кўрсатган ва афғонларнинг
этник жиҳатдан жипслашувига ёрдам
берган.
РАВШАНЛИК, ёруғлик техника-
сида — ёруғлик манбаининг берилган
йўналиш бўйича ёруғланишини ифо-
даловчи катталик. Сирти бирон-бир
йўналиш бўйича ёруғланаётган элемент-
нинг Р.и шу элементнинг кўрилаётган
йўналишдаги ёруғлик кучининг шу эле-
ментнинг танланган йўналишига тик
текисликка проекцияси сиртига нисбати
б-н ўлчанади. Р. Халқаро бирликлар ти-
зими СИ да кдм~2 да ифодаланади; 2)
энергетикада — энергетикфотометрик
катталиклар тизимида Р. катталигини
энергетик Р. дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |