O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИО... (лот. radio — нурланаман, 
нур тарқатаман) — ўзлашма қўшма 
сўзларнинг биринчи қисми. Радиога 
алоқадорликни (Мас, радиопеленг, ра-
диостанция) ёки радиоактивлик ҳамда 
радиацияга тегишлиликни (Мас, радио-
биология, радиокимё) билдиради. 
РАДИОАКТИВ ИЗОТОПЛАР — 
кимёвий элементнинг беқарор, парча-
ланувчи изотоплари. Р.и. табиий (50 дан 
ортиқ) ва лаб. шароитида турли ядро ре-
акциялари натижасида олинадиган сунъ-
ий (1000 дан ортиқ) хилларга бўлинади. 
Барча кимёвий элементларнинг радиоак-
тив изотоплари маълум. Р.и. фан ва тех-
ника тадқиқотларида, саноат, қ.х., тиб-
биёт ва б. соҳаларда кенг қўлланади (қ. 
Изотоплар). 
РАДИОАКТИВ КАРОТАЖ — бурғи 
қудуқларининг геофизик тадқиқ қилиш 
методлари мажмуи. Радиоактив (ион-
лаштирувчи) нурланишни қайд қилишга 
асосланган. Р.к. методининг 2 та асосий 
гуруҳи мавжуд: укаротаж ва нейтронли 
каротаж. Ўз навбатида, укаротаж метод-
лари тоғ жинсларининг табиий радиоак-
тивлиги (радиоактивли рудаларни излаш 
ва разведка қилиш) б-н боғлиқ бўлган 
унурларнинг интенсивлигини (энергетик 
спектрини ҳам) ўлчашга ва у нурлари 
манбаи б-н нурланган жинсда вужудга 
келадиган иккиламчи у нурланишнинг 
интенсивлигини ўлчашга бўлинади, у 
бурғи қудуғига иккиламчи уквантлари 
детектори б-н бирга туширилади. у— 
укаротаж жинс зичлигини аниқлашда 
(хусусан, кумир конларида) ва оғир ме-
талларнинг бир компонентли рудаларини 
синашда қўлланилади. Рентгенорадиоме-
трик каротаж мураккаб минерал таркиб-
ли оғир металлар рудасини синаш учун 
ишлатилади. Гамманейтронли каротаж 
эса таркибида бериллий элементи мав-
жудлигини аниқлашда фойдаланилади.
РАДИОАКТИВ МИНЕРАЛЛАР — 
таркибида табиий радиоактив элементлар 
Ер пўстидаги ўртача миқдордан кўпроқ 
бўлган минераллар. Таркибида уран, то-
рий ёки шу иккала элемент бўлган 250 га 


www.ziyouz.com кутубхонаси
17
яқин Р.м. маълум. Улар таркибида асосий 
компонент сифатида уранли минераллар 
ёки торийли минераллар мавжуд бўлган 
P.м. ҳамда радиоактив элементлар изо-
морф аралашма (уран ва торий таркиб-
ли минераллар) ҳолида бўлган P.м.га 
бўлинади.
Уранли 
минераллар 2 гуруҳга 
бўлинади. Бири уран оксиди — урани-
нит UO2 ва унинг силикати — коффинит 
U(SiO4)]x(OH)4xfl aH иборат. Настуран 
(уранинитнинг тури) ва коффинит гидро-
термал ва экзоген уран конларидаги са-
ноат аҳамиятига эга бўлган асосий мине-
раллардир. Уранинит минерали пегматит 
ва альбитларда ҳам учрайди. Ураннинг 
кукунсимон оксидлари ва гидрооксидла-
ри турли уран конларининг оксидланиш 
зоналарида тўпламлар ҳосил қилади (қ. 
Уран рудалари). Пегматитларда, шунинг-
дек айрим гидротермал конларда уран ти-
танатлари (Мас, браннерит ва б.) бўлиши 
аниқланган. Иккинчи гуруҳи таркибида 
U+6 бўлган минералларни ўз ичига ола-
ди. Булар гидрооксидлар (беккерелит, 
кюрит, уранофан, казолит), фосфат лар 
(отенит, торбернит), арсенатлар (цейне-
рит), ванадатлар (карнотит), молибдатлар 
(иригинит), сульфатлар (уранопилит), 
карбонатлар (ураноталит)дан иборат 
бўлиб, уларнинг ҳаммаси уран конлари-
нинг оксидланиш зонасида тарқалган.
Торийли минераллар — торий оксиди 
(торианит) ва торий силикати (торит) та-
биатда кам тарқалган. Улар гранит, сие-
нит ва пегматитларда акцессор минерал-
лар сифатида учрайди.
Уран ва торий таркибли минерал-
лари — титанатлар (давидит), титано-
танталниобатлар (самарскит, колумбит, 
пирохлор), фосфатлар (монацит), сили-
катлар (циркон) — отқинди ва чўкинди 
тоғ жинсларида кўплаб тарқалган бўлиб, 
уларнинг табиий радиоактивлигига са-
бабчидир. Р.м.нинг кўпчилиги метамикт 
ҳолатда бўлади. Авторадиограммалар 
ҳосил қилиш P.m.га хос хусусиятдир. 
Р.м.да барқарор изотопларнинг бўлиши 
улардан геологик ҳосилаларнинг мутлақ 
геологик ёи/ини аниқлашда фойдала-
нишга имкон беради (қ. Геохронология). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling