O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОАКТИВ РУДАЛАР — тарки-
бида радиоактив элементли (238U, 235U 
ва 232Th радиоактив қаторининг узоқ 
муддат яшовчи изотоплари) минераллар 
мавжуд бўлган рудалар (қ. Уран рудала-
ри, Торий рудалари). 
РАДИОАКТИВ ЧИКИНДИЛАР — 
таркибида давлат миқёсида тасдиқланган 
нормадан ортиқ миқдорда радиоактив 
изотоплар (РИ) бўлган суюқ, қаттиқ ва 
газеимон чиқиндилар.
Суюқ. Р.ч. атом электр станция-
лари (АЭС) ишлаганида, ишлатилган 
иссиқлик ажратувчи элементлардан ядро 
ёқилғиси олишда, фан, техника ва тибби-
ётда турли хил радиоактив нурлар ман-
баларидан фойдаланишда ҳосил бўлади. 
Ўзбекистонда ҳар қандай ҳолларда ҳам 
РИ концентрацияси ўртача йиллик рух-
сат этилган концентрациядан юқори 
бўлган Р.ч.ни очиқ сув тармоқларига 
ташлаш қонун б-н тақиқланган. Суюк, 
Р.ч. фаоллигига кўра, 3 категорияга: фа-
оллик концентрацияси 10~5кюри/л дан 
юқори бўлмаган қуйи даражали; фаол-
лик концентрацияси 10»5дан 1 кюри/л 
гача бўлган ўртача даражали ва фаол-
лик концентрацияси 1 кюри/л дан катта 
бўлган юқори даражали чиқиндиларга 
бўлинади. Юқори даражали фаол суюқ 
Р.ч., одатда, кичик ҳажмга қадар концен-
трланиб, ер остига герметик идишларда 
кўмилади. Хоналарни ва коржомаларни 
ювганда ҳосил бўладиган қуйи даражали 
фаол суюқ Р.ч. радиоактив изотоплардан 
махсус усуллар ёрдамида тозалангач, 
қайта ишлатиш учун и.ч. системасига 
қайтарилади ёки канализацияга ташлана-
ди. Бу чиқиндилардан ажратиб олинган 
РИ ўртача даражали фаол чиқиндилар 
ҳисобланади.
Қаттиқ 
Р.ч.га 
ювиб 
кетказиб 
бўлмайдиган ифлосланган материаллар, 
ишлатилган коржомалар ва б. киради. Бу 
нарсаларнинг ҳаммаси бетон зовурларга 


www.ziyouz.com кутубхонаси
18
ташлаб устидан цемент қуйиб, бутунлай 
кўмиб юборилади.
Атом саноати объектларида ва АЭСда 
суюқ ва қаттиқ Р.ч.дан ташқари, таркиби-
да РИ учувчан бирикмалар ёки |3Ч, |291, 
85Кг, каби РИ бор ташландилар, шунинг-
дек, радиоактив аэрозоллар ҳосил бўлиши 
мумкин. Бундай чиқиндиларнинг бари 
махсус тозалаш системасидан ўтказилиб 
вентиляция мўркони орқали атмосферага 
чиқариб юборилади. Тозалаш системаси-
дан чиқаётган РИнинг умумий миқдори 
шамол, рельеф ва ўсимликларнинг таби-
ати назарга олингани ҳолда ушбу объ-
ектлар учун белгиланган РИ миқдоридан 
юқори бўлмаслиги лозим. Вентиляция 
мурконларининг бал. 100—150 м дан кам 
бўлмаслиги шарт.
Ад:. Радиационная безопасность. Ве-
личины, единицы, методы и приборы. 
Сб. ст. М., 1974; Санитарные правила и 
нормы СанПн №002994, Т., 1994.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling