O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАДИОАКТИВ ЧИКИНДИЛАР
РАДИОАКТИВ РУДАЛАР — тарки-
бида радиоактив элементли (238U, 235U ва 232Th радиоактив қаторининг узоқ муддат яшовчи изотоплари) минераллар мавжуд бўлган рудалар (қ. Уран рудала- ри, Торий рудалари). РАДИОАКТИВ ЧИКИНДИЛАР — таркибида давлат миқёсида тасдиқланган нормадан ортиқ миқдорда радиоактив изотоплар (РИ) бўлган суюқ, қаттиқ ва газеимон чиқиндилар. Суюқ. Р.ч. атом электр станция- лари (АЭС) ишлаганида, ишлатилган иссиқлик ажратувчи элементлардан ядро ёқилғиси олишда, фан, техника ва тибби- ётда турли хил радиоактив нурлар ман- баларидан фойдаланишда ҳосил бўлади. Ўзбекистонда ҳар қандай ҳолларда ҳам РИ концентрацияси ўртача йиллик рух- сат этилган концентрациядан юқори бўлган Р.ч.ни очиқ сув тармоқларига ташлаш қонун б-н тақиқланган. Суюк, Р.ч. фаоллигига кўра, 3 категорияга: фа- оллик концентрацияси 10~5кюри/л дан юқори бўлмаган қуйи даражали; фаол- лик концентрацияси 10»5дан 1 кюри/л гача бўлган ўртача даражали ва фаол- лик концентрацияси 1 кюри/л дан катта бўлган юқори даражали чиқиндиларга бўлинади. Юқори даражали фаол суюқ Р.ч., одатда, кичик ҳажмга қадар концен- трланиб, ер остига герметик идишларда кўмилади. Хоналарни ва коржомаларни ювганда ҳосил бўладиган қуйи даражали фаол суюқ Р.ч. радиоактив изотоплардан махсус усуллар ёрдамида тозалангач, қайта ишлатиш учун и.ч. системасига қайтарилади ёки канализацияга ташлана- ди. Бу чиқиндилардан ажратиб олинган РИ ўртача даражали фаол чиқиндилар ҳисобланади. Қаттиқ Р.ч.га ювиб кетказиб бўлмайдиган ифлосланган материаллар, ишлатилган коржомалар ва б. киради. Бу нарсаларнинг ҳаммаси бетон зовурларга www.ziyouz.com кутубхонаси 18 ташлаб устидан цемент қуйиб, бутунлай кўмиб юборилади. Атом саноати объектларида ва АЭСда суюқ ва қаттиқ Р.ч.дан ташқари, таркиби- да РИ учувчан бирикмалар ёки |3Ч, |291, 85Кг, каби РИ бор ташландилар, шунинг- дек, радиоактив аэрозоллар ҳосил бўлиши мумкин. Бундай чиқиндиларнинг бари махсус тозалаш системасидан ўтказилиб вентиляция мўркони орқали атмосферага чиқариб юборилади. Тозалаш системаси- дан чиқаётган РИнинг умумий миқдори шамол, рельеф ва ўсимликларнинг таби- ати назарга олингани ҳолда ушбу объ- ектлар учун белгиланган РИ миқдоридан юқори бўлмаслиги лозим. Вентиляция мурконларининг бал. 100—150 м дан кам бўлмаслиги шарт. Ад:. Радиационная безопасность. Ве- личины, единицы, методы и приборы. Сб. ст. М., 1974; Санитарные правила и нормы СанПн №002994, Т., 1994. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling