O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


троннинг магнит моментини аниқлаган  (1933— 39). Нобель мукофоти лауреати  (1944).  РАБИН


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

2
троннинг магнит моментини аниқлаган 
(1933— 39). Нобель мукофоти лауреати 
(1944). 
РАБИН Ицхак (1922—95) — Исро-
ил бош вазири (1974—77 ва 1992—95). 
1964—66 й.ларда армия бош штаби 
бошлиғи. 1984—90 ва 1992 й.дан мудо-
фаа вазири. 1992 й.дан «Авода» партия-
си раиси. Диний экстремист томонидан 
ўлдирилган. Нобель тинчлик мукофоти 
лауреати (1994). 
РАБИНЖОН, Арбинжон — Сўғднинг 
қад. шаҳарларидан бири. Самарқанд 
ш.дан 100 км ғарбда, Фай (Пай) канали 
бўйида жойлашган. Р. харобалари Нарпай 
туманидаги Кўҳна Оромижон ш. хароба-
си ўрнида бўлган деб тахмин қилинади. 
Р.ни А. Ю. Якубовский (1934), Г. А. Пу-
гаченкова (1969), шунингдек, Ўзбекистон 
ФА Археология ин-ти ходимлари (1971—
73) ўрганишган. Шаҳар тўртбурчак 
қўш девор ва хандақлар б-н ўралган 
мустаҳкам қалъадан иборат. Нарпай кана-
ли қирғоғида жойлашган алоҳида қўрғон 
бўлган. Қалъа 3 томондан шаҳристон ва 
мудофаа деворлари б-н ўраб олинган. 
Ҳовуз, бозор ва ҳунармандчилик уста-
хоналари жойлашган шаҳристоннинг 
жан. томонида кошинкорлик ва маъдан 
эритиш корхоналари бўлган. Шаҳристон 
ва рабод ҳудудидан канал ўтган. Шаҳар 
ҳаётининг дастлабки даври 4—7-а.ларга 
тўғри келади. Шу даврга оид бинокорлик 
қолдиқлари, ҳайкалтарошлик намунала-
ри, олтиндан ишланган зийнат буюмлари 
сақланган. 9—10-а.ларда Р. Яқин ва Узоқ 
Шарқ мамлакатлари б-н Мовароуннах-
рни боғлаб турадиган йирик шаҳарга ай-
ланган. Бу ерда қад. сўғд санъати наму-
наси сақланган уй ва 10-а.нинг 1-ярмига 
оид 44 та олтин танга топилган. 1158 
й.да Хоразмшоҳ Эларслон қўшинлари 
б-н Самарқанднинг қорахоний ҳукмдори 
Чағрихон қўшинлари ўртасидаги жанг-
дан сўнг Р. вайронага айланган.
Ад.: Бартольд В. В., Сочинения, т. 1, 
М. 1963.
РАБИНЖОН ОЛТИН-МИС КОНИ 
 Зирабулоқ тоғларининг шим.-шарқида 
жойлашган кон. 1958 й.да очилган. Ол-
тин-сульфид-кварцли конлар гуруҳига 
мансуб. Коннинг геологик тузилишини 
акад. Ҳ. Н. Боймуҳамедов бошчилигида-
ги мутахассислар гуруҳи ўрганган. Кон 
қуйи ва юқори силур, девон даврларининг 
чўкинди-метаморфик жинслари ва мезо-
кайнозой ётқизиқларидан таркиб топган. 
Р.о.м.к.да соф олтин, электрум (кумушли 
сочма олтин), олтин теллуриди, борнит, 
халькопирит, халқозин ва ковеллин каби 
фойдали қазилмалар мавжуд. Шунинг-
дек, кварц, кальцит, анкерит, флюорит, 
молибденит, пирит, арсенопирит, лёллин-
гит, пирротин, кумуш теллуриди ҳам уч-
райди. Р.о.м.к.нинг минераллари, асосан, 
термалметаморфик, 
скарнлигидротер-
мал ва гидротермал босқичларда ҳосил 
бўлган. Р.о.м. к. Зирабулоқ — Зиёвуддин 
рудали рнидаги истиқболли кон. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling