O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet308/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЎЗИМАТОВ Ваҳоб (1921.17.11, 
Тошкент) — журналист ва таржимон. 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мадани-
ят ходими (1976). Ёзувчилар уюшмасида 
маслаҳатчи (1955—60), «Шарқ юдду-
зи» жур.да адабий ходим, бўлим мудири 
(1945—55), бош муҳаррир ўринбосари 
(1960—71), «Гулистон» жур.да масъул 
котиб, бош муҳаррир ўринбосари (1971— 
81), «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» 
газ.да бўлим мудири (1881—82). Ижо-
дий фаолияти 30-й.лар охирида таржи-
монлик б-н бошланган. М. Шолохов, К. 
Симонов, романлари, А.КонанДойл, Ж. 
Свифт, Л.Н.Толстой, А.Н. Островский
Н.Ҳикмат пьесалари, шунингдек, А.С. 
Пушкин, А.П.Чехов, Ф.М.Достоевский, 
М.Горький, Б.Полевой, О.Гончар, Г. 
Севунц, О’Генри, М. Твен, Р. Тагор, 
Ж. Родари ва б. ёзувчилар асарлари-
ни ўзбек тилига ўгирган. Р.нинг «Катта 
оила» (ҳамкорликда, 1942), «Уч ўртоқ» 
(ҳамкорликда, 1943), пьесалари бор. Р. 
Ғафур Ғуломнинг 10 жилдли «Асарлар» 
тўпламини (1970—78) нашргатайёрла-
ган. «Элюртхурмати» ордени б-н муко-
фотланган (1999).
Ас: Қандолатчилар, Т., 1965. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
321
РЎЙЖО (форс. — юз, юза ва жой), 
жойпўш — чойшаб тури; асосан, оқ ва 
малла бўздан П. шаклида кашта тикиб 
тайёрланади (пастки оёқ қисми безак-
сиз). Р. қизларнинг сепига кирган, даст-
лаб келинкуёвларнинг ўрнига ёпилган. 
Биринчи фарзанд дунёга келгунига қадар 
ёш келинкуёвларнинг уйини безаб тур-
ган, кейинчалик фақат байрамлардагина 
осилган. Ҳозирда сидирға рангли мато-
лардан попоп машинасида кашта тикиб 
тайёрланади. Р.ни қўлда кашта тикиб 
безаш анъанаси ҳоз. кунда ҳам давом 
этмоқда (Мас, Самарқанд вилояти Ургут 
тумани ва б.). 
РЎЙИ ИРОҚ — қ. Ўн икки мақом. 
РЎМОЛ — аёллар бош кийими; бош-
га ўраладиган тўртбурчак шаклидаги 
мато. Жун, ип, ипак, сунъий толалардан 
тўқиб, матолардан тикиб тайёрланади, 
Дока Р., шол Р., ғижим Р., тивит Р. ва б. 
хиллари бор. Амалий безак санъатида 
мурабба шаклдаги матога ип, ипакда 
кашта тикиб ҳам тайёрланади; Урта Осиё 
халқлари орасида, шунингдек, катта Р. 
ичидан ўраладиган пешанабанд тури ҳам 
мавжуд.
РЎЯНДОШЛАР (Rubiaceae) — икки 
уруғпаллалилар синфига мансуб дарахт, 
бута ва лианалардан иборат ўсимликлар 
оиласи. Барги қарама-қарши. Гули икки 
жинсли, тўғри (актиноморф), баъзан зи-
гоморф. Меваси кўсакча ёки резавор. Ер 
юзида 500 га яқин туркуми (6500 га яқин 
тури) бор. Деярли ҳамма қитъаларда, 
айниқса, тропик ва субтропик ҳудудларда 
кўп учрайди. Ўзбекистонда 8 туркумга 
мансуб 45 тури усади. Доривор, овқатбоп, 
манзарали ва б. турлари бор.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling