O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЎЗИ ҚОДИРИЙ (тахаллуси; асл
исм-шарифи Рўзиев Рўзи) (1925.6.6, Қашқар — 2001.11.8, Тошкент) — уйғур шоири ва адабиётшуноси. Қашқар ш.даги гимназияда (1942—45), кейин Уримчи ш.даги миллий интда (1945—47) ўқиган. Совет фуқаролигини олиб, Ғулжада ўқишни давом эттирган (1947— 49). «Жа- нубий Тяньшан» газ.да бўлим мудири, Жан. СинЦзян адабиёт ва санъат ходим- лари уюшмасининг масъул котиби, Жан. СинЦзяндаги совет фуқароларининг «Бизнинг йўл» газ. муҳаррири бўлиб иш- лаган (1950—55). 1955 й.да Ўзбекистонга келиб, Тошкент ун-тини тугатгач (1961), Тил ва адабиёт ин-тида илмий ходим (1985 й.дан). «Даҳшатли излар», «Лола ва Қурбон» (1948—49) достонлари, «Зул- мат ва тонг», «Кураш ва ўч», «Аминахо- нимнинг уяси» (1950—55) драмалари бор. Р.Қ. Ўзбекистонга кўчиб келгани- дан кейин уйғур тилида «Учқун» (1956), «Уйғур эртаклари» (1956), ўзбек тилида эса «Кураш илҳомлари» (1959), «Уйғур қўшиқлари» (1960), «Баҳодир ўғлон» (1962), «Қашқар қўшиғи» (1965), «Қутлуғ диёр» (1969), «Хива гуллари» (1972), «Ғурурим» (1978), «Ҳуррият саболари» (2001) сингари шеърий тўпламларни эъ- лон қилган. Ac: Уйғур реалистик адабиётининг ривожланиши, Т., 1979. РЎЗИБОЕВ Дамир Солижонович (1939.16.4, Самарқанд) — ҳайкалтарош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1985). Беньков номидаги Респу- блика рассомлик билим юртини тугатган (1959). Ўзбекистон бадиий фондининг кулоллик зди (1959— 61), Санъатшу- нослик и.т. институти (1961—65)да иш- лаган; Ўзбекистон Давлат санъат му- зейи директори (1988— 97). P. ижодига ўзбек бадиий меросининг таъсири кучли бўлиб, унда миллийлик ўзига хос тарзда намоён бўлди (Навоий ш. аэровокзали www.ziyouz.com кутубхонаси 320 биноси деворларини безаган рельефлар, 1985). Р. портретлар (Беруний сиймоси тасвирланган «Мутафаккир» асари, ша- мот, 1979; «Рассом В.Савицкий», бронза, 1980 ва б.), халқ вакиллари ва турмуши тасвирланган асарлар («Буви ва невара», шамот, 1975; «Сайрамлик қиз», шамот, 1978 ва б.) муаллифидир. Рамзий об- разлар (жумладан, «Наврўз маликаси», 2001 ва б.) ҳамда Семурғ қуш тасвири Р. ижодида алоҳида ўрин тутади: «Тўй» (шамот, 1977), «Хонанда» (шамот, 1982), «Мусиқа» (бронза, 1988) ва б. РЎЗИЕВ Бўрон (1941, Қизилтепа тумани Вангази қишлоғи) — газ кони оператори, Ўзбекистон Қаҳрамони (1995). 1962—64 й.ларда турли таш- килотларда ишчи. 1964— 72 й. ларда «Бухоробурғинефть» ва «Қашқадарёгаз» бошқармаларида бурғи устаси ёрдам- чиси, нефть ва газ конлари оператори. 1972 й.дан ҳоз.гача «Муборакгаз» газ конлари бошқармасига қарашли Мубо- рак газ конида нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор. У Муборак, Шўртепа, Шим. Майманак газ ва нефть конларида- ги нефть қудуқларини ишга тушириш ва ўзлаштиришда, конларда янги техникани жорий этишда, республиканинг нефть мустақиллигини таъминлаш учун кураш- да жонбозлик кўрсатган. РЎЗИЕВ Собиржон Собитович (1953.15.6, Қирғизистон, Москва ту- мани) — қиличбоз, хизмат кўрсатган спортчи (1978). Қиличбозликнинг рапи- ра тури бўйича 3 карра жаҳон чемпиони (1974, Гренобль; 1979, Мельбурн; 1981, КлермонФерран), 3 марта жаҳон кубоги ғолиби (1974, 1975, 1977, Бонн), 2 мар- та Жованини кубогида ғолиб чиққан (1974, Болонья; 1979. Венеция), олим- пиада кумуш медали совриндори (1980, Москва). Р. Ўзбекистон жисмоний тар- бия ин-тини (1975), ТошДУнинг юридик ф-тини (1986) тугатган. Қуролли Кучлар харбий хизматчиси (1974 —92). ЎзР Дав- лат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси (1992—95), ЎзР Миллий олимпи- ада қўмитаси президенти (1995—2003). Ўзбекистон қиличбозлик федерация- си президенти (2003 й.дан). Р. Халқаро Олимпиада қўмитасининг кумуш ордени (1998), Миллий Олимпиада қўмиталари ассоциацияси олтин ордени (2002) б-н мукофотланган. РЎЗИЕВ Эркин Маҳамедович (1936.16.2, Паркент тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Тошкент педагоги- ка ин-тини тугатган (1960). 1959 й.дан Паркент туманидаги 57, 44мактабларда, 5интернат мактабида, Юқори Чирчиқ ту- манидаги 45, 57мактабларда, 1982— 96 й. ларда Паркент туманидаги 10мактабда мат. ўқитувчиси. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling