Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАРСЛИК Тошкент – 2008 3 Тақризчилар
2 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ИНСТИТУТИ Т. Баяндиев, Т. Исломов ЖАҲОН ТЕАТРИ ТАРИХИ ДАРСЛИК Тошкент – 2008 3 Тақризчилар: Тошпўлат ТУРСУНОВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Ҳамидулла ИКРОМОВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор Муҳаррир: Ҳамдам ИСМОИЛОВ, филология фанлари номзоди 4 © Т. Баяндиев, Т. Исломов, Тошкент, 2008. I БЎЛИМ. XVII-XIX АСРЛАР РУС ТЕАТРИ ТАРИХИ КИРИШ Театр санъатининг келиб чиқиши, унинг илдизлари, куртак отиши дунёнинг барча қисмларида бир хил кечган. Ундан кейинги шаклланиш, ривожланиш йўллари эса ҳар мамлакатда ўзига хос йўлдан борган. Жаҳон театри тизимида ғоят эътиборли мақомга эга бўлган рус театри 1917 йилга қадар жаҳон театр маданиятининг умумий контексти доирасида, унинг турли – туман шакллари (репертуарли театр, антреприз, ҳаваскор театр, балаган ва ҳ.к.)га эга ҳолда ривожланиб келди. Аммо, Октябр инқилобининг дастлабки кунлариданоқ, 1917 йилнинг ноябрида Халқ Комиссарлари Совети декрети билан барча театрлар Давлат Маориф комиссияси Санъат бўлими ихтиёрига ўтказилади. 1919 йилда «Театрлар ишини бирлаштириш тўғрисида»ги Декрет билан барча театрлар национализация қилинади, яъни давлат мулкига айлантирилади. Театрлар ишини бошқариш бутун собиқ СССР доирасида марказлаштирилди, театр худди антик замонларда бўлгани каби давлатга тегишли иш деб белгиланди. Нодавлат театрлар таъқиқлаб қўйилди. Театрларни бошқаришдаги янги тизимнинг ижод учун зарарли оқибатлари сал кейинроқ – 1930 йилларга келиб ижодий фаолият устидан идеологик диктат узил – кесил ўрнатилгач ўзини намоён қилади. Унгача фуқаролар уруши, вайронгарчиликлар, очлик хукм сурган шароитда ёш хокимият бевосита санъат билан шуғулланишга етарлича имкон топмади. Боз устига, Лениннинг 1921 йилда амалга оширган янги иқтисодий сиёсат (НЭП)и хўжаликнинг турли соҳаларида бўлгани каби бадиий ижод соҳасида ҳам турлича кўринишларни намоён бўлишига имкон яратди. Шунинг учун ХХ асрнинг 20-йиллар санъати умумжаҳон театри санъатининг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Тарихан қисқа давр ичида К.С.Станиславский ва 5 В.Э.Мейерхольд ижоди билан умумжаҳон театри ХХ асрда босиб ўтадиган Реалистик ва Шартли театрлар услуби белгиланди. Аввало, шуни ёдда тутиш керакки, К.С.Станиславский ва В.Э.Мейерхольдлар ижодий йўналишлари Октябрга қадар ўз йўл-йўриқларини белгилаб улгурган эди. Аммо, 17-йил воқеалари жаҳон тарихига улкан таъсир кўрсатди. Нафақат жаҳон мамлакатлари орасидаги, балки бир мамлакат ичида аҳолини ўзаро қарама-қарши гуруҳларга ажралиб кетиши, улар орасидаги сиёсий зиддиятлар, қонли тўқнашувлар, халқ, жамият ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлган театр санъатига таъсир кўрсатмай қолмасди. 20-йиллар давомида бир-биридан шаклан ва мазмунан фарқ қиладиган турли-туман спектакллар, театрлар, янги-янги режиссёрлар фаолият кўрсатгани, жаҳон театр санъати амалиётида мутлақо янгилик бўлган тажрибалар, экспериментлар даври ҳисобланади. Айнан Россияда театр санъати соҳасидаги бундай оламшумул воқеалар Октябр инқилоби эмас, балки рус театрнинг ўзаги шаклланиши ва тараққиётининг бой, мазмундор ижод йўлига таянган эди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling