Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 


11 
 
 
Назорат саволлари 
1. 
Рус диний мактаб театри репертуари қандай мавзуларда 
бўлган? 
2. 
Рус диний мактаб театри ташкилий фаолияти ҳақида 
нималарни биласиз? 
3. 
Рус театри тарихида диний мактаб театрининг аҳамиятини 
баҳоланг? 
 
 
 
ЯРИМ ПРОФЕССИОНАЛ, ДЕМОКРАТИК 
ХАРАКТЕРДАГИ ТЕАТРЛАР 
 
XVIII аср биринчи ярмида Москва ва Петербург ҳамда 
Россиянинг бошқа йирик масканларида ярим профессионал, 
демократик руҳдаги театрлар ташкил топади. Жумладан 
Ярославл шаҳрида 1750 йили Федор Волков ташкил қилган 
театр Рус империяси ҳудудида эътиборга тушган воқеа бўлган. 
Шу театр асосида Биринчи рус профессионал театри (1756) 
ташкил қилинган. 
Ҳаваскорлик спектакллари одатда мунтазам равишда эмас, 
мавсумий характерга эга бўлиб, айрим байрамлар муносабати 
билан намойиш қилинар эди. Рождество, Масленица ва шунга 
ўхшаш байрамларда қўйиладиган спектакллар кенг аҳолини 
қамраб олар эди. Ҳаваскорлик труппалари фуқаро орасидан 
турли майда мансаб эгалари, семинаристлар, хат кўчирувчилар, 
ҳатто ошпазлар, уй рўзғор ишларини бошқарувчи ходимларидан 
ташкил топган бўлиб, азбаройи театрга ишқибозликлари 
сабабли рол ўйнаш учун вақт ва меҳнатни аямас эдилар. Ўша 
даврларнинг сақланиб қолинган ҳужжатларига кўра томоша 
кўрсатиш учун полиция маҳкамасидан рухсат олиш ва тарбия 
уйи учун бож тўлаш лозим бўлган. 
Ҳаваскорлик театрлари репертуарининг хилма-хиллиги 
жамоанинг таркиби ва раҳбарнинг салоҳиятига боғлиқ бўлган. 
Театрлар раҳбарлари аксари саводли одамлар бўлиб, кўплари 
Славян – грек – лотин академиясининг собиқ талабалари, бошқа 


12 
диний 
ўқув 
юртларининг 
тингловчилари 
эдилар 
ва 
семинаристлар мактаб театрлари фаолиятидан яқиндан хабардор 
бўлганлар. Бундай раҳбарлар фуқаро театрлари саҳнасида 
машҳур 
таржима 
романларнинг 
инсценировкаларининг 
қўйилишига катта ҳисса қўшганлар. Шулар жумласидан 
Дмитрий Ростовскийнинг «Гуноҳкор банданинг тавбаси» Федор 
Волков томонидан саҳналаштирилиб, узоқ йиллар давомида 
намойиш этилди. 
Ҳаваскорлик театрлари саҳнасида иштирокчиларнинг 
ўзлари томонидан ёзилиб қўйилган қўлёзма пьесалар кўп бўлган 
ва уларнинг аксари Россия музейларида сақланиб келинади. Бу 
қўлёзма 
асарлар 
оғзаки 
сатирик 
диалоглар, 
кулгили 
интермедиялар ва кичик ҳажмли (бир пардали) комедиялардан 
иборат эди ва моҳияти ва мазмуни жиҳатидан XVII аср охири ва 
XVIII аср биринчи ярмида ривожлана бошланган рус 
демократик сатираси ва халқ оғзаки драмалари билан боғлиқ 
бўлиб, оддий фуқаронинг турли қатламлари ҳаётига оид 
манзараларни акс эттирар эди. Ҳаваскорлик спектаклларининг 
манбаи шаҳар аҳолиси ҳаёт тарзида ифодаланар эди. 
Умумсиёсий ва маҳаллий мавзуларга оид қочиримлар ва ўткир 
шама қилишлар томошабинлар томонидан қизиқиш билан қабул 
қилинарди, театрларга нисбатан фуқаро ишқибозлигини 
кучайтирарди. 
Баъзи интермедиялар ва ҳажвий саҳналарда ҳам тил 
жиҳатидан, ҳам образларнинг тури жиҳатидан украин театри 
билан бевосита алоқалар мавжудлигини қайд этиш лозим (Пан, 
Лўли, Москал, Шлякта, Жуҳуд каби персонажлар номлари 
украин театрлари учун характерли эди). Айрим пьесаларда 
Арлекин, Панталон, Лизетта номлари ва баъзи саҳнавий 
ҳолатлар рус ҳаваскорлик театри фаолиятига Италия ниқоб 
театри (Комедия дел арте)нинг таъсирини кўрсатади. Ҳар икки 
ҳолатда ўзга саҳнавий манбаларни рус театрчилари рус турмуш 
тарзининг конкрет кўринишлари ва рус халқ драмалари 
анъаналарига суянган холда ижодий ўзлаштирилганини, қайта 
ишланганини гувоҳи бўламиз. Шуни айтиб ўтиш керакки, театр 
санъатининг туғилиши ва илк қадамлари ижодий жараёнлари 
дунёнинг барча ҳудудларида шу тахлит кечган. Рус театри ҳам 
бундан истисно эмас. Жумладан диалогларда, комик саҳналарда 


13 
ва интермедияларда Гаер, ёки Харлекин (Арлекин) каби масхара 
персонажлар рус халқ ижодининг асосий намоёндаси бўлган 
машшоқ, раққос ва қизиқчи, бир сўз билан айтганда 
Скоморохнинг қиёфасини ва хатти-ҳаракатларини эслатар эди. 
Арлекин образи рус томошабинларига XVIII асрнинг 30 
йилларидан бошлаб танилди, чунки, айнан шу даврда Петербург 
ва Москвада италян комедиантларининг гастроллари бўлиб 
ўтган. Аммо Арлекин рус демократик руҳдаги фуқаро театрида 
ўзининг туб, италянча табиатини йўқотиб руслаша боради. Рус 
саҳнасида Арлекин дворян хонадонининг ярим оч, ярим яланғоч 
хизматкори, 
ўз 
хўжасининг 
устидан 
куладиган, 
уни 
лақиллатадиган қизиқчига айланади. Рус диалоглари ва комик 
саҳналарида италян прообразининг безарар ҳазил-мутойибалари 
аччиқ кулги ва крепостной тузумга қарши йўналтирилган 
хажвий хусусиятлар кашф этаборади ва тез орада шаклланиб 
улгурадиган рус сатирик драмаси ривожланишига катта таъсир 
кўрсатади. 
Бундай 
томошаларда 
дворянлар 
табақаси 
вакилларининг бахиллиги, нодонлиги хажв қилинади. Димоғдор 
Панни ё Лўли, ё Москал лақиллатиб кетадилар, Гаср эса хипчин 
билан савалашгача боради. 
Ҳаваскор 
яримпрофессионал 
театрлар 
саҳнасида 
зодагонларни модалар кетидан қувиши, исрофгарчилиги, 
текинхўрлиги, мақтанчоқ дворянларнинг чет элликларга тақлид 
қилишлари, аҳлоқсизликлари фош қилинган, хажв остига 
олинган асарлар туркуми ҳам рус театрининг шаклланиш 
даврида катта ўрин эгаллаган. 
Фуқаронинг кундалик турмуш тарзини ифодаловчи бозор 
саҳналари ва диалогларида майда олиб сотарлар, бозор 
киссабурлари 
ва 
товламачилар, 
қовоқхона 
мижозлари, 
қиморбозлар ва бошқалар иштирок этар ва бу томошаларда ҳам 
моҳиятан крепостной тузумга қарши кайфиятлар оддий 
одамларнинг қашшоқлиги, деҳқон ёки ҳунармандларнинг 
хонавайрон бўлиб қолишларини кўрсатишда ифодаланар эди. 
Айрим томоналарда фирибгар дўхтир, порахўр амалдорлар, 
адолатсиз судьялар, нодон поплар ва диний бузғунчилар хажв 
қилинар эди. 
Ва, ниҳоят, репертуарда кўпроқ ташқи кулгили хатти-
ҳаракатларга асосланган томошалар бўлиб, амалдорларга арз 


14 
билан ялиниб бориш, каби маҳкамалардаги холатлар пародия 
қилинар эди. Пародиядан ташқари, соф ташқи комик хатти-
ҳаракатлар, ўхшовсиз қилиқлар, бир-бирини алдаш, ўзаро 
тушунмаслик ва тўс-тўполон томошалар жиддий мавзуларга 
алоқадор бўлмаган ҳолда томошабинларни кулдириш, уларнинг 
кўнгил очишлари орқали театрга тортар эди. 
Ҳаваскор яримпрофесиионал театрларнинг хажвий ва 
ихчам шаклли томошалари жуда оддий саҳна – эстрада тусли 
жойларда ижро этилган улар учун пардалар ёки кулислар шарт 
бўлмаган. Аммо реквизит катта аҳамиятга эга бўлган, чунки 
реквизит орқали саҳнадаги персонажнинг қайси касбга ёки 
табақага мансублиги билиниб турган. (Гаср қўлида дарра ёки 
таёқ, Косибнинг қўлида касбга мос асбоб, Гўрковнинг қўлида 
белкурак ва ҳ.к). Махсус костюм, характерловчи кийим 
кечаклар ҳам ҳисобга олинган. Шунингдек, воқеа кечадиган жой 
ва шарт-шароитни ишонарли бўлиши учун оддийгина асбоб 
анжомлар, уй-рўзғор буюмлари (стол, идиш-товоқ, узун дастали 
тутқич ва ҳ.к.)дан фойдаланилган. Шундай қилиб, ҳаваскорлар 
театрлари томошаларининг мазмуни ва безаклари содда ва кенг 
аҳолига тушунарли ва яқин бўлган. 
Айрим, ёзма пьесаларга асосланган спектакллар масалан
«Индрик ва Меленда ҳақидаги комедия», «Гишпан қироли 
қиссаси», «Ипполит ва Жулия ҳақидаги комедия»лар мураккаб 
саҳнавий безакни талаб қилар эди. Бундай ҳолларда, ҳудди 
семинаристлар мактаб театрида бўлгани каби саҳнанинг ўзи бир 
неча қисмларга бўлиниб, «катта», «кичик» пардалар билан 
тўсилар эди, воқеа давомида «задник»лар, декорациялар 
алмаштирилар эди. Жанг майдонлари, шохлар саройлари ва 
олий мақомли персонажларни кўрсатишда реквизитлар ҳам 
мураккаб ва мақсадга мувофиқ бўлар эди, яъни катта сарф-
харажатни талаб қиларди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling