Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
ФЕДОР ВОЛКОВ ВА УНИНГ ИЗДОШЛАРИ 
РУС ОММАВИЙ ТЕАТРИ ФАОЛИЯТИ 
 
1756 йил 30 августда Петербургда «Трагедиялар ва 
комедиялар кўрсатувчи Рус оммавий театри» императрица 
Елизавета Пётровна фармойишига мувофиқ ижро хокимият 
ҳисобланган Сенат томонидан ташкил этилади. Театр директори 
лавозимига драматург А.П.Сумароков тайинланади. Аввалги 
расмий театрлардан фарқли равишда бу театр барчага пуллик 
хизмат кўрсатар эди, уни пойтахт аҳолисининг кўпчилиги 
томоша қилиш имкониятига эга эди. Театрнинг ташкил 
этилишида нафақат миллий драматургия яратилганлиги, балки 
бутун 
мамлакат 
бўйлаб 
одамларда 
театрга 
қизиқиш 
ортабораётганлиги далил бўлди. Шаҳар аҳолисининг аксар 
қисмининг ҳаваскор театрлар, рус театр адабиётида «охочие 
комедианты», яъни «ишқибоз комедиячилар» атамаси билан 
маълум бўлган театрлар томошасига қизиқиши кучли бўлган. 
Бундай жамоалар аҳоли ўртасида актёрликни касб сифатида 
эътироф топишига ва омманинг театр соҳасида диди 
шаклланишига хизмат қилган. «Охочие комедианты» театрлари 
Россиянинг пойтахтларидагина эмас, балки мамлакат олис-яқин 
вилоятларида ҳам мавжуд эди. Ана шулардан бири Ярославл 
шаҳрида 1750 йили Федор Волков томонидан ташкил этилган ва 
маҳаллий аҳоли орасида кенг шуҳрат қозонган эди. Ярославл 
театрида Волков тузган ижодий жамоа диний семинария 
1
Қаранг: К.Евграфов. Федор Волков. –М., 1989. с.239. 
2
Ўша китоб. 


26 
мактаби талабалари, хатлардан нусҳа кўчирувчилар ва ниҳоят, 
ўзининг укалари эди. 
Ф.Волков театрга ёшлик чоғлариданоқ меҳр қўйган эди. 
Унинг илк театр таассуротлари байрам томошалари ва ҳар йили 
ўтказиладиган савдо кўргазмалари вақтида маҳаллий диний 
семинария талабалари томонидан кўрсатиладиган томошалар 
бўлган. 16 ёшли Ф.Волков ўгай отаси, заводчи Полушкин 
томонидан Москвага завод соҳаси ва ҳисоб-китоб илмларини 
эгаллаш учун жўнатилади. Лекин, бўлажак буюк актёр 
зиммасидаги вазифалардан ташқари Руснинг она пойтахти 
Москвадаги барча театр томошаларни кўришга ва улардан 
завқланишга ҳам вақт топади. У вақтда эса Москвада театр 
томошалари кўп бўлган. Москванинг Хирургия мактабида, 
Славян-грек-лотин академиясида спектакллар қўйилар эди. 
Москвада «охочие комедианты» ҳаваскор театрлари ҳам анча-
мунча эди, сарой хизматига ёлланган италянларнинг опера-
балет спектакллари ҳам кенг жамоатчилик эътиборини қозонган 
эди. 1750 йили Ярославлда ўз театрини очган Федор Волков 
бунга 
қадар 
биринчи 
рус 
классицистик 
драматурги 
А.П.Сумароков пьесалари билан ҳам танишиб улгурган эди. 
Ф.Волков ўзининг биринчи спектаклини ўгай отаси 
савдогар Ф.Полушкиннинг кўхна омборини яхшилаб таъмирлаб, 
саҳна ва томоша зали зеби-зийнатини келтириб, шундай амалга 
оширадики, шаҳар хокими, рухоният вакиллари, таклиф 
қилинган 300 дан ортиқ томошабинлар ҳайратга тушадилар. 
Қизиғи шундаки, томошабинлар орасида пойтахт Петербургдан 
Ярославл магистрати фаолиятини тафтиш қилишга келган ва уч 
ой шаҳарда истиқомат қилаётган Сенат экзокутори Г.Р.Игнатъев 
ярославлликлар спектаклидан беҳад мамнун бўлади, бу ҳақда 
ўзининг 
валенеъмати, 
Империянинг 
бош 
прокурори 
Н.Ю.Трубецкойга театр ҳақида маълумот юборишни унутмайди. 
Бош прокурор қулай фурсатда маълумотни императрица 
Елизавета Пётровнага етказади. Ўша заҳоти Елизавета Пётровна 
бош 
прокурорга 
Ярославллик 
актёрларни 
пойтахтга 
келтиришини амр қилади. Хоким подшо амри қисқа муддатда 
амалга оширилади ва 1752 йилнинг январида Волков труппаси 
Петербургга етиб келади. Волков ва унинг издошлари ижросида 
сарой томошабинларига А.Сумароковнинг «Хорев», «Синав 


27 
Трувер», «Гамлет», ҳамда Дм.Ростовский «Гуноҳкорнинг 
тавбаси ҳақида комедияси» намойиш қилинади. Императрица 
Елизавета Пётровна ва бутун сарой аъёнлари ярославлликлар 
спектаклларидан катта қониқиш ҳосил қиладилар. Федор 
Волков, укаси Григорий Волков, Иван Нарыков (кейинчалик 
Дмитревский насабида бўлади) ва бошқалар турли илмлар билан 
шуғулланишга тайинланадилар. Ярославлликларнинг Шлякет 
корпусидаги тахсилларни тугатишлари 1756 йили императрица 
Елизавета Пётровна томонидан Давлат оммавий театрини 
ташкил этишига боғланиб кетади. 
Биринчи рус театри дастлабки ижодий жамоаси ва унинг 
раҳбарияти ўз фаолиятларини бошлашда кўп ташкилий 
қийинчиликларга дуч келдилар. Бинобарин, пойтахтда маълум 
муддатларга доимий равишда келиб томошалар кўрсатадиган 
итальян опера-балет театри, француз труппаларига бўлган 
молиявий эътибор миллий театрга нисбатан катта фарқ қилар 
эди. Театр директори Ф.Сумароков хукуматга тинмай ёзма 
равишда мурожаат қилар, театрга эътибор ва ғамхўрликни талаб 
қилар, масъул амалдорни кескин танқид остига олар, уларни 
лоқайдликда, миллий театр манфаатларига бефарқликда айблар 
эди. Сумароков Миллий театрнинг шаклланишида катта хизмат 
кўрсатди. Бироқ, 1761 йили у директор лавозимидан 
четлатилади. Шу йили театр кенг аҳоли учун хизмат қилиш 
вазифасини сақлаган ҳолда, «Сарой театри» мақомига 
ўтказилади. Албатта, бу мақом театрнинг моддий ва молиявий 
ҳолатини жиддий яхшиланишига олиб келади, бироқ айни 
вақтда театрнинг ижодий фаолияти саройнинг мафкураси ва 
маънавиятига янада чамбарчас боғланиб қолади. 
Сумароков истефосидан сўнг театр бошқаруви «биринчи 
рус актёри» Ф.Г.Волков зиммасига тушади. Волков атоқли 
санъаткоргина эмас, айни вақтда машҳур жамоат арбоби ҳам 
эди. У пойтахт Петербургга келганидан бошлаб императрица 
Елизавета Пётровна, буюк малика Екатерина II ва мамлакатнинг 
кўп сиёсий арбоблари, адабиёт ва санъат намоёндалари билан 
мулоқотда бўлган, рус миллий театри борасида кўп жон 
куйдирган фидойи инсон эди. Буюк ватанпарвар сифатида 1761 
йили тахт тепасига келган Пётр III фаолиятидан кўп таассуфга 
тушади, қалби азият чекади, чунки Пётр III Россия ва рус 


28 
менталитетидан нафратланар, бутун мамлакатни Пруссияликлар 
билан баҳам кўришга тайёр, бефаросат ва ёвуз кимса эди. 
Ф.Волков иниси Григорий билан 1762 йили Екатерина 
IIни тахтга олиб чиқиш учун давлат тўнтаришини амалга 
оширган ватанпарварлар орасида фаол иштирок этган. 
Екатерина II Волков ва унинг укаси дворянлик унвони билан 
сийлаб, фуқаролик табақасида юқори босқичга лойиқ кўради. 
Аслида актёр Волковни савдогарлар табақасидан дворянлар 
қаторига расман ўтказилиши рус театри мавқеи учун ҳам катта 
аҳамиятга эга дейиш мумкин. Шундай касб шуҳратининг расман 
эътироф топишини Волковнинг сафдоши И.А.Дмитревскийнинг 
актёрлар ичида биринчи бўлиб Россия Фанлар Академиясига 
ҳақиқий аъзо этиб сайланишида ҳам кўриш мумкин. Хуллас, 
«биринчи рус актёри» Ф.Волков театр санъатини, актёрлик 
касбини мамлакат миқёсида ижтимоий аҳамияти улканлигини 
исботлади.
Ф.Волков жуда кенг қамровли ижро имкониятларига эга 
актёр бўлган. У ўзига замондош театр санъатининг барча 
услубиятларини, чиройли ва таъсирли ўқиш (декламация) 
қоидаларини пухта ўзлаштиргани ҳолда, уларга кўп янгиликлар 
қўшди. Волков рол ижро этишда табиийликка интиларди, 
жўшқинлик ва ёрқин темперамент Волков яратган образларга 
хос хусусият эди. Волков бошлаб берган саҳнавий ҳаққонийлик 
изланишлари орадан кўп ўтмай рус театр санъатининг асосий 
белгисига айланади. Бир вақтлар келиб рус саҳна санъатининг 
буюк ислохотчиси М.С.Шепкин рус театрининг улуғворлиги, 
шон-шуҳрати ва миллий ўзига хослиги ҳақида мулоҳазаларида 
рус актёрлари барча авлодидаги энг яхши хислатлар 
Ф.Волковдан бошланади, деб ёзади. Ф.Волков Ярославл ва 
Петербург театр труппаларида жуда кўп образларни яратди. У 
мактаб театри репертуари пьесаларида, миллий интермедиялар 
ва кўп таржима асарларда роллар ижро этди. У Сумароковнинг 
кўп асарларидаги персонажларга саҳнавий ҳаёт бахш этди, 
Сумароковнинг 
«Семира» 
трагедиясидаги 
Оскольд, 
«Эзгуликнинг бошпанаси» матнли балетида Америкали, «Янги 
шуҳратлар» прологида Марс ролларида зулмга қарши мавзуни 
таъсирли очган, инсонпарварлик, адолат, юксак фуқаролик 
ғояларини тарғиб қилган. 


29 
Волков рус театрида биринчи профессионал актёргина 
эмас, биринчи режиссёр ҳам эди. У театрга Сумароков 
директорлиги вақтидаёқ актёрлар билан рол устида ишлар, 
мизансценаларни 
кашф 
этар, 
спектакл 
безаклари 
ва 
костюмларини ҳам яратилишида катта ҳисса қўшар, яъни 
спектаклининг яхлитлигига интилар эди. Волковнинг Ярославл 
ва Петербург театрларида ортдирган режиссёрлик тажрибалари 
1763 йили Москвада Екатерина II нинг тож кийиш маросимига 
бағишланган. «Минерва тантанаси» деб номланган оммавий 
театрлаштирилган маскарад тайёрлаш ва амалга оширишида 
айниқса, намоён бўлади. Маскарадни бошқариш жараёнида от 
устида кўп минглик ижрочилар орасида кўчама-кўча, майдонма-
майдон юрган Волков қаттиқ шамоллайди, зотилжамга дучор 
бўлиб, вафот қилади. Унинг ўлими рус театри, санъати ва 
маданияти учун катта йўқотиш бўлди. Аммо, 35 йиллик умри 
ичида Волков асрга татигулик иш қилиб кетган эди. Шунинг 
учун унинг иши ўлмади, аксинча издошлари, кейинги авлодлар 
томонидан муносиб давом эттирилди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling