Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
А.С. ГРИБОЕДОВНИНГ 
«АҚИЛЛИЛИК БАЛОСИ» КОМЕДИЯСИ 
 
А.С.Пушкин Грибоедов асарини юксак баҳолаган. 
Асарнинг тили ҳақида гапирар экан «Шеър ҳақида гап бўлиши 
мумкин эмас: уларининг ярми мақолларга айланиб кетади», – 
деган мазмунда фикр билдирган. «Унинг комедиясини тинглаб, 
мен танқид қилмадим, балки роҳатландим» (Бестужевга ёзган 
хатидан). 1835 йил «Арзрумга саёҳат» китобида А.С.Пушкин 
Грибоедов ҳақидаги фикрини шундай якунлайди: «Унинг 
«Ақллилик балоси» қўлёзма комедияси баён қилиб бўлмас 
даражада таъсир кўрсатди ва шу заҳотиёқ уни энг юксак 
шоирларимиз қаторига олиб чиқди».
1
Албатта, Грибоедов 
комедиясидек асар яратилиши учун рус адабиёти ва санъатида 
шаклланиб улгурган, суянчиқ бўла оладиган асослар мавжуд 
эди». Ақллилик балоси» комедияси Капнист, Княжнин, Крилов, 
Фонвизинларнинг 
хажвий-танқидий 
тенденцияларини, 
1
История русского драматического театра. Т.2. –М., 1977, с.359. 


42 
А.Радишчев 
крепостнойлик 
тузумига 
қарши 
нафратли 
публицистика тенденцияларни янги босқичга олиб чиққан эди. 
Пьесада бирор ортиқча образ, бирор ортиқча саҳна, ҳатто 
бирор ортиқча жумла топиб бўлмайди. Чунки бирор катта ёки 
кичик ҳажмдаги пьесани асарлик ғоявий мазмуни, бадиий 
моҳиятига чамбарчас боғланиб кетган. 
 
 
 
ЧАЦКИЙ 
 
Чацкий образи кўпқирралик. Унда, юқорида айтилганидек, 
декабристларга ҳос хислатлар бор. У ақлли, билимли, 
мулоҳазаларида жасорат ва кескинлик сезилиб туради. Чацкий 
крепостной қуллик ҳақида, одам савдоси ҳақида ғазаб билан 
гапиради. У ўз ватани, тили ва маданиятини севади, 
хорижликлар олдида таъзим қилувчилар ҳақида заҳархандалик 
билан гапиради.
Чацкий аччиқ-аччиқ гаплари, эркин фикри билан илм 
маърифатнинг душманлари – Москванинг ҳукмдорлари – 
порахўрлар, амалпарастлар, лаганбардорларни қамчилайди. 
Чацкий айни вақтда жўшқин ошиқ, юксак инсоний 
севгини улуғловчи шахс сифатида ҳам ҳаққоний гавдаланади. 
Муҳаббат мавзуси Чацкий табиатини кенг ва чуқур очилишига 
имкон беради. Чацкий севгидан воз кечишга, шу билан 
севгилиси Софьяга мансуб бўлган Фамусовлар дунёсини узил- 
кесил тарк этишга ўзида куч топа олади. 
Чацкий образининг ривожида айниқса бал саҳнаси катта 
аҳамиятга эга. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling