Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
КИЧИК ТРАГЕДИЯЛАР 
 
Пушкиннинг таржимаи ҳолида «Болдино кузи» деб 
аталган давр, унинг Болдино қишлоғида 1830 йил кузида яшаб, 
машҳур «Моцарт ва Сальери», «Зиқна рицар», «Тош меҳмон», 
«Ўлат чоғидаги базм» каби кичик хажмдаги трагедияларни 
яратган бахтли ижодий палласи эди.
Бу пьесаларда Пушкин инсон ҳаётининг энг муҳим 
муаммоларини ёритади. «Кичик трагедиялар» ва тугалланмаган 
«Рицарлик замонидан лавҳалар»ида замондошлари қалбини 
ларзага келтирадиган якка шахслар ва бутун бир жамиятнинг 
фундаментал масалаларини ўртага ташлайди. Бу асарларнинг 
конфликти ниҳоятда пухта ишланган, қатнашувчилар жуда оз 
ҳолида воқеа (ҳаракат) яхлитлиги аниқ белгиланган. Уларнинг 
сюжети рус воқелигидан ташқари бўлса-да, Пушкин ўта 
реалистик ва миллий руҳдаги асарлар ярата олди. 
«Кичик трагедиялар» яратилган чоғда шоир фалсафий 
қарашлари 
чуқурлашади, 
психологик 
ва 
ижтимоий 
муаммоларни синчков тахлил қилади. Ҳаётни бутун 
мураккаблиги билан акс эттиради, ундаги ҳар бир характер 
қарама-қаршиликлар билан тўла. 
«Кичик трагедиялар» нинг ҳар бирида парда очилмай 
туриб, гуё бўлиб ўтган воқеаларнинг манзарасини акс эттиради. 
Чунки, шу кичик ҳажмли асарларда конфликт ўсиш нуқтасига 
чиқади ва ечимини топади. 
 
 
«ЗИҚНА РИЦАР» 
 
«Зиқна рицар» трагедияси-пул хукмдорлиги хақида хикоя 
қилади. «Сариқ иблис» қуввати унга эга бўлган инсоннинг 
қудратига айланади... Лекин бу қудрат инсонни маънавий 
мажрухликка гирифтор қиладиган шарпа эканлиги, бир вақтлар 


52 
олижаноб дворянлар табақасига мансуб бўлган Барон образи 
тимсолида яққол кўринади. Ертўласида сон-саноқсиз бойликлар 
жамғарган, 
сандиқ-сандиқ 
олтину-жавохирларни 
йиғган 
Бароннинг ўзи шу бойликларнинг қулига айланиб келган. Унинг 
ич-ичини қамраган бойликка бўлган эҳтироси – Бароннинг асил 
инсоний, аксил маънавий қиёфасини очиб ташлайди. Бир сиқим 
олтин учун Барон ва унинг ўғли Альбер бир-бирларини ғажиб 
ташлашга 
тайёр 
йиртқичлар 
қиёфасига 
кирганларини 
сезмайдилар. Бу улар учун табиий бир ҳол. Бароннинг тўсатдан 
ўлиб қолиши саҳнаси айниқса характерлидир. «Калитларим, 
қани калитларим!» деб жон беришдан дахшатлироқ манзара 
инсон учун бўлмайди. Герцог хаяжон билан «Дахшатли замон, 
дахшатли юраклар!» деган сўзлари асар муаллифининг ўз 
замонасига берган баҳоси эди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling