Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
 
«ТОШ МЕҲМОН» 
 
Пъсанинг асосий мавзуи муҳаббат фожеасидир. Жаҳон 
адабиёти ва драматургиясида биринчи бор ишланган дон-
жуанлик аёлларни лақиллатиб юрувчи, беқарор хушторлик 
мавзуси Пушкин қалами туфайли мутлақо янги ҳислатга, буюк 


54 
муҳаббат фожеасига айланади. Пушкиннинг дон Гуани донна 
Аннага қараб, узоқ вақт ахлоқсизлик кўчасида умри ўтгани, 
аммо уни кўргач ўзида қайта туғилишни ҳис этганини дилдан 
чиқариб айтади. «Сизни севиш – эзгуликни севиш эканлигини 
ҳис этдим. Ва ҳаётимда илк дафъа чуқур эҳтиром ила қалтираб 
турган тиззаларимни эзгулик қаршисида букиб таъзим қиламан» 
– дейди Дон Гуан. 
Бироқ, соф муҳаббат тантанаси чоғида тош Командор 
бағрида эзилиб, ҳалок бўлади. Бахт учун инсоний хуқуқини 
дадил ҳимоя қилишида, осмон ва ердаги кучларга бўйин 
эгмаслигида, умрининг сўнгги дақиқасида ҳам севгилисининг 
номини айтатуриб жон беришида – буюк Муҳаббатнинг, 
ҳаётнинг нурли йўналишларининг тантанаси сифатида 
жаранглайди. Чин севги инсонни олижаноб ҳусусиятларини 
тараннум қилиши – «Тош меҳмон» пьесаси марказий мазмун 
бўлиб қолди. 
Назорат саволлари 
1. 
А.С.Пушкиннинг «Борис Годунов» трагедияси ва унинг 
саҳнавий тақдирини айтиб беринг. 
2. 
А.С.Пушкин «кичик трагедия»лари мундарижасини 
биласизми? 
3. 
«Тош меҳмон», «Қизғончиқ рицарь», «Моцарт ва 
Сальери» пьесаларининг моҳияти нимани англатади.
 
 
 
АКТЁРЛИК САНЪАТИ 
 
XVIII аср охири XIX аср бошларида рус санъатида 
кузатилган ғоявий ва эстетик жараёнлар рус театри актёрлик 
санъатига катта таъсир кўрсатди. Классицизм эстетикасининг 
умри тугаб, сентименталистик оқимларнинг, сўнг илк 
романтизм, унинг негизида реалистик йўналишларнинг 
майдонга келиши актёрлик санъатида шиддатли ривожланиш, 
турли услубиятларни ўзаро тўқнашуви, ўзаро таъсирига олиб 
келади. Ҳар бир воқеа-ҳодисаларнинг ягона мезони инсон 
бўлиб, унинг эхтиёжлари билан жамият эҳтиёжлари орасида 


55 
кескин зиддият бўлмаслиги фикри актёр фаолиятида тобора 
чуқурроқ идрок этила бошланади. Инсон ва жамият 
манфаатлари ўртасида мувозанат бузилса, бунга албатта жамият 
сабабчи бўлиши, жамият издан чиқа бошлагани туфайли 
актёрлик санъатида инсонийлик, инсон хақ- хуқуқларини ҳимоя 
қилиш ва ҳуқуқларини қарор топишига олиб келади. Натижада, 
актёр ижрочилигида эхтирос, қаҳрамонларнинг ички дунёсини 
очилишига интилиш, инсон ва ижтимоий мухит алоқаларини 
кўрсатишда 
табиийликка, «натуральность»га 
интилиш 
тенденцияси янада кучаяди. 
«Табиийлик» ва хаққонийликни актёр ижрочилигида 
фақат рост ва самимий талқини билан қарор топтириш мумкин 
эди. Рус актёрлик санъати адабий оқимлар адабиётлар 
усулларига тегишли кўп кўникмалар ва штампларни аста-
секинлик билан енгиб ўтган ҳолда эришдилар. Албатта, бунда 
рус дараматургиясида Д.И.Фонвизиннинг «Думбул бойвачча», 
М.Худойқулов «Тахминий публика» «Бригадир» асарларидан 
бошлаб И.А.Крилов, А.С.Грибоедов, А.С.Пушкин пьесалари 
туфайли шаклланган юксак инсонийлик ғоялари ва реалистик 
тенденциянинг аҳамияти катта бўлган.
XVIII аср охири ва XIX аср бошларида рус актёрлик 
санъатида кузатилган жараёнлар умумий характерга эга бўлса-
да, Петербург ва Москва театрлари услубиятида ўзига 
хосликлар, фарқланувчи хусусиятлар бор эди. Улардаги шарт-
шароитлари 
натижасида 
шаклланган 
анъаналар, 
театр 
санъатининг 
муҳим 
ривожланиш 
тенденцияларининг 
айримларини Петербург театри саҳнасида, бошқаларини Москва 
театри саҳнасида ёрқинроқ, аниқроқ кўринишини таъминлади. 
Москвада ҳам театр Петербург билан деярли бир вақтда, 
яъни 1750 йилда ташкил топган. Москва театрнинг асосий 
пойдевори Москва Университети бўлган. Университетдаги 
ҳаваскорлик спектаклларнинг кўп иштирокчилари кейинчалик 
ўз тақдирларини профессионал театрчилик фаолияти билан 
боғлаганлар. Университет театр ишқибозларидан иборат бўлган 
ёш зиёлилар фаолияти, дворян маърифатдорлари ҳаракати, 
ватан адабиёти манфаатдорлари ва илғор ижтимоий тафаккури 
билан алоҳида бўлди. 


56 
Бу алоқадорлик университет доирасидан ташқарида ҳам 
рус труппаларнинг антиреприз шаклида, масалан, Локателли, 
Титов, Бельмонт труппалари фаолият юритишида давом этади. 
Москвада театр 1806 йилга қадар хусусий антиреприза 
шаклида фаолият юритганлиги катта аҳамиятга эга бўлди. Бу 
театрчилик ишини театр санъатининг мислсиз ишқибози, йирик 
зиёли ва маълум даражада маърифатпарварлик ғоялари билан 
чиниққан М.Е.Медокс бошқарган эди. Медокс Москва театри 
жамоатчилигининг илғор, прогрессив доиралари билан 
алоқасини сақлашга, улар билан ҳамкор бўлишга ҳаракат қилди. 
Медокс театрида иш юритиш тартиби ҳам демократик 
йўналишга эга эди, дейиш мумкин. Медокс театрсеварлар билан 
мунтазам мулоқотда бўлган, уларнинг фикр-мулоҳазалари билан 
ҳисоблашган, «Генерал репетицияларга» Москва жамоатчилиги 
вакилларини 
таклиф 
қилган. 
Санъатсеварлар, 
театр 
билимдонларининг асарларга муносабти Медокс ва артистлар 
томонидан эътибор билан тингланган ва қадрланган, улар учун 
ўзига хос камертон вазифасини ўтаган. Москва театрлари 
фаолиятидаги бу ўзига хослик нафақат Москва театрлари 
рапертуарида, балки умум театр репертуарининг шаклланишида 
очиқ фикрлаш, эркин мулоҳазалар билдириш, турли қарашларни 
ифодалаш анъаналарини шакллантирди. Ўз навбатида актёрлар 
санъати ҳам жамочиликда кенг муҳокамалар, ёзма матбуот 
саҳифаларида 
шархланишларига 
эришишди. 
Театр 
муаррихларининг қайд этишига кўра, Медокс театрида 
спектакллар «Генерал-репетиция»ларда жамоатчилик вакиллари 
гуруҳи томонидан маъқуллангандан сўнггина томошабинларга 
тақдим этилган. Акс ҳолларда спектакллар устида ишлаш 
жараёни маълум муддатларга сурилган. 
Петербург театри актёрлик санъатида XVIII аср охири XIX 
аср бошларида фақат расмий, сарой кўрсатмаларига монанд 
йўналишнигина эмас, унга қарши бўлган йўналишни-дворянлар 
ва бошқа ижтимоий қатламлар илғор прогрессив қисмини 
чўлғаган, руҳлантирган йўналишни Ватан уруши орқали рус 
жамиятида бўй кўрсатган ижтимоий кайфиятни акс этганлигини 
кузатиш мумкин, ватанпарварлик, миллий онг ривожи, рус 
драматургияси ютуқлари актёрлик санъатида ҳам миллий, ўзига 
хос мактабни ривожлантириш вазифасини кун тартибига қўяди. 


57 
Айнан шу даврда Гнедич ва Катенин каби маданият арбоблари 
театр педагогикасига катта эътибор қаратдилар. Худди шу 
даврда Гнедич ва Шаховскойларнинг актёрлар тайёрлаш 
усуллари орасида рақобат кескинлашади ва адабиёт ва санъат 
жамоатчилик эътиборига тушади. 
Петербург театри таркибида классицистик ижро мактабига 
хос сустликни бартараф этиб, қолоқ, консерватив бадиий дид-
қарашларни енгиб, миллий актёрлик санъатида янги 
йўналишларни кашф эта олган буюк санъаткорлар бор эди. 
Булар энг аввало буюк трагик актёрлар А.С Яковлев ва 
Е.С.Семёнова эдилар, бинобарин XIX аср бошларида трагедия 
рус саҳнасида яна етакчи жанр даражасига кўтарилмаган эди. 
Москва театри бу даврда актёрлик санъатида шимолий 
пойтахт театри даражасига кўтарилган эди. Бироқ, маълум 
тарихий муддатдан сўнг, Москва театри саҳнасида П.С.Мочалов 
ва М.С.Шчепкин каби санъаткорлар ишлаган вақтида рус театри 
тараққиёти янги босқичга кўтарилди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling