Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Е.С.СЕМЁНОВА (1786-1849) 
 
Екатерина Семёнова Петербург театри билим юртида 
талабалик йилларидаёқ (1803 йил) Вольтернинг «Нанина» 
асарида Нанина ролини ижро этиб шуҳрат қозонади. У 
И.А.Дмитревский, Д.Н.Шаховской, Н.И.Гнедич каби турли 
ижодий усул эгалари ижодий мактабини ўтаган эса-да, яратган 
образларининг мўъжизакор сеҳри, унинг шахсий истеъдоди, 
имкониятларининг самараси эди. Унинг ижросига хос 
табиийлик, 
эҳтирос 
ва 
кечинмаларининг 
ифодаси 
томошабинларни маҳлиё қилар эди. Семёнова театр 
мухлисларининг 
севимли 
актрисаси 
«рус 
саҳнасининг 
маликаси» 
дея 
эъзозланган 
эди. 
Айниқса, 
В.Озеров 
трагедияларида Семёнова маҳоратининг турли томонлари, 
ташқи темпераменти, кучли ва ёқимли овози, образларнинг 
моҳияти яққол намоён бўлган. А.С.Пушкин Семёнова
маҳоратига юксак баҳо берган: «Рус трагедияси ҳақида 
гапириш, Семёнова ҳақида, эҳтимол ёлғиз Семёнова ҳақида 
гапириш демакдир. Истеъдод, хусн, жонли ва ишонарли 
ҳиссиётлар соҳибаси бўлган Семёнова санъаткор сифатида ўз-
ўзидан ташкил топган». Семёнова яратган образлар бадиий 
пухталиги, ўзига хос жозибаси билан ажралиб турарди. 
Актрисанинг барча ҳаракати персонаж характерини очишга
асар ғоясини аниқ беришга йўналтирилган эди. Унинг 
ижросидаги эркинлик, хатти-ҳарактларидаги аниқлик ва 
олижаноблик, тиниқ, текис, ёқимли товуш ва кўпинча ҳақиқий 
илхом тўлқинларининг мавж уриб туриши унинг ўзигагина 
тегишли хислатлар бўлиб, ҳеч кимдан ўзлаштирилган эмас», – 
деб ёзган эди Пушкин. 
Театр ўқув юртидаги биринчи муаллим Дмитревский, 
улкан драматург, театр арбоби ва педагогликда кўпгина 
самарали ишлари билан донг қозонган Шаховский ва ўз 
даврининг йирик мутаффакирларидан бири, юнон адабиёти ва 
санъатининг етук билимдони Гнедичлар Семёнова истеъдоди 
билан шуғулланган, унинг учун асарлар танлаб, қимматли 
маслаҳатлар берган бўлсалар ҳам, актриса ижро қиладиган 
роллари ечимини ўзи топар эди. Саҳнавий хусусиятлар-пластик 
хатти-ҳаракат, овоз интонацияларини ўзи кашф этиб, персонаж 


61 
кечинмаларини ниҳоятда улкан маҳорат билан намойиш қилар 
эди. Актриса ўз-ўзидан ташкил топган, деганда Пушкин мутлақо 
ҳақ эди. Кўп образлар Семёнова ижроси туфайли сайқал 
топарди, ғоявий бадиий баркамоликка эришарди. Бу ҳақида 
Пушкин: «У шўрлик Озеровнинг етилмаган асарларини 
бойитди, Антигона ва Моина ролларининг ҳаммуаллифи бўлди. 
У Лобановнинг ўлчовли сатрларини жонлантирди, унинг 
ижросида Катениннинг славянча шеърлари бизга мароқли 
бўлди». Семёнова Озеров, Вольтер, Расин, Шекспир, Шиллер 
пьесаларидаги бош қаҳрамонлар саҳнавий образларини маҳорат 
билан яратган эди. 
Семёнованинг улкан ижодий бисотида, айниқса шуҳрат 
топган 
роллардан 
В.Озеровнинг 
«Эдип 
Афинада»сида 
Антигона, «Фингал»ида Моина, «Дмитрий Донской»да Ксения 
образларини қайд этиш мумкин. Шунингдек Вольтернинг 
«Панкрет» пьесасидаги Алемаида, Расиннинг «Федра»сида 
Федра образи ҳам Семёнова нинг ижодий муваффақияти деб тан 
олинган. Ҳатто Федранинг ўз ўгай ўғли Ипполитга бўлган 
хиёнаткорона ҳаракатларини фожеа сифатида талқин қила 
туриб, Семёнова ўз қаҳрамонининг ички дунёсида турли 
томонлар, лирик кечинмалар яшириниб ётганини томошабинга 
етказа билган эди. 
Семёнова яратган образларнинг аксарияти инсон эркини 
ҳимоя қилган, зўравонлик, зулм, истибдодга қарши курашувчи 
мардонавор ва ватанпарвар шахслар эди. Буюк рус актрисаси 
ижодий йўлига хос бу хусусият прогрессив ижтимоий кучлар 
томонидан қизғин маъқулланган, декабристлар ва Пушкиннинг 
юксак баҳоларига сазовор бўлган. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling