Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
«УЙЛАНИШ» 
 
Бу комедия асли «Ревизор» дан аввал 1834 йили ёзилган. 
«Ревизор « спектаклининг биринчи премьерасидан Гоголнинг 
кўнгли тўлмаган, дилидаги юксак ғоялар рўёбга чиқмаган эди. 
1836 йили Гогол «Куёвлар» деб аталган комедиясини тубдан 
қайта ишлаб, уни «Уйланиш» деб номлайди. «Уйланиш»ни 
Гоголнинг ўзи тасаввур қилиб бўлмайдиган воқеалар» деб 
тавсифлайди. «Куёвлар»да воқеа қишлоқда бўлиб ўтарди. Унда 
водевиль элементлари кўп бўлиб, ташқи комизмга зўр берилган 
жойлари ҳам бор эди. Асарни қайта ишлашни 1842 йилгача 
давом этади. Воқеа шаҳарга кўчирилади. Мазмуни эса 
дворянлар, амалдорлар, тижоратчилар ҳаётидан олинган 


76 
реалистик манзарага айлантирилади. Дастлабки вариантда 
«зарарсиз, оддий» тоифадаги сюжет кучли сатирик характерга 
эга бўлиб қолади. Келин- савдогар қизи, мешчан қиз, даъвогар 
куёвлар истеъфодаги амалдорлар, ҳарбийлар. Подколесин ва 
Кочкаревлар пьесанинг етакчи персонажлари даражасига олиб 
чиқилади.
Натижада «Уйланиш» ҳам «Ревизор» сингари ижтимоий 
хусусият касб этади. Келиннинг «Сеп»ига эга бўлиш учун 
даъвогар куёвлар орасида кечадиган кураш, рақобат Гогол 
замони ижтимоий манзараларини қизиқарли ва ишонарли 
кўрсатишнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. Гогол замонида 
уйланиш, оила қуриш, муҳаббатгина эмас олди-сотдига, бойлик 
орттиришга асосланганлиги фош этилади. Одамзот учун 
муқаддас бўлган севги-муҳаббат тушунчаларининг бу қадар 
тубанлашиб 
кетишини 
Гогол 
Агафья 
Тихоновнанинг 
«хуштор»лари бўлғуси куёвларнинг маънавий қиёфалари орқали 
хажвий йўсинда ифодалайди.
Келин Агафья Тихоновнанинг инсоний ҳислатлари 
куёвларни бирортасини ҳам қизиқтирмайди. Улар учун асосий 
масала келиннинг сепи, бойлиги.
Куёвлар бахслари, тортишувлари манзарасини совчи 
хотин «лўнда қилиб» «Мол бўлгандан сўнг уни кўриб, билиб 
оладиларда» деб қўяқолади. Куёвлардан Қуймоқов келин 
сепининг рўйхати билан қизиқади. Анучкин келиннинг 
французча гапиришини орзу қилади. Ўзи бир оғиз французча 
билмагани ҳолда «юқори доира» одамларига тақлид қилиш 
унинг хусусияти. Жевакин учун хотин чиройли бир буюм 
сифатида қадрли. Ўз навбатида келинчак ҳам бор бойликлари 
эвазига хушбичим бир дворянни қўлга олиш ниятида. Уларнинг 
ҳаммасининг корига яровчи, иш битирувчи, унаштирувчи совчи 
хотин образи ҳам Гогол замонаси социал типларининг ҳамма 
учун маълум бўлган ёрқин бир вакили сифатида талқин 
қилинган. 
Демак, Гогол «Уйланиш»да дворянларни ҳам, расмий ва 
норасмий хизматчиларни ҳам, барчасини ижтимоий жиҳатдан 
сариқ чақага ҳам арзимас кимсалар сифатида кўрсатади. 
Уларнинг ҳаммаси уйланмоқчи бўлади – бири пул учун, бири 
шунчаки бекорчиликдан, бири нима учун эканлигини ўзи ҳам 


77 
билмайди. Фақат Кочкаров бундан истисно. У ҳам совчи. У 
Подколесин томонидан совчи. У елиб-югуради. Мислсиз хатти-
ҳаракатлар қилади. Лекин унинг барча чаққонликлари, 
уддабуронликлари беҳудага сарф бўлади. Унинг дўсти 
Подколесиннинг уйланиш борасида иккиланишлари, бир ечимга 
келолмасилиги – қўрқоқлиги ёки камтарлигидан эмас, балки, 
ўрганган, 
одатий 
турмуш 
тарзини 
ўзгартиришни 
истамаслигидандир. «Надворный 
советник» 
лавозимида 
ишловчи Подколесин ўта худбин, меҳнатсиз, текинтомоқ 
турмушига ўрганган кимса. У «Надворный советник» амали 
билан мағрурланади, унинг учун энг яхши матодан фрак 
тиктириб кийганлигини одамлар билиб қўйиши кераклиги олий 
ниятдир. Пьеса финалида Подколесин ўзини деразадан ташлаб 
қочиб кетиши – уни ўз қобиғига, ўрганган муҳитига, иссиқина 
тўшагига қараб қочишидир. Подколесин бирор жиддий ишга 
қодир эмас. 
«Уйланиш»нинг биринчи премъераси 1842 йил 9 декабрда 
Петербургда Александринск театрида И.И Сосницкий бенефиси 
сифатида қўйилди. Гогол катта умид боғлаган Сосницкий бу 
сафар ишончни оқламаган эди. Бринчи премъерага қизлари 
билан келган подшо Николай I биринчи кўринишнинг 
охиригача ўтирмай зални тарк этади. Премъерадан сўнг 
Белинский дўсти Боткинга шундай мактуб йўллаган эди: «Мен 
ҳозир театрдан келдим. «Уйланиш» муваффақиятсизликка 
дучор бўлди, хуштаклар ҳам чалинди. Спектакл ижроси расво 
эди. Сосницкий ўз роли матнини ҳам билмайди. Сосницкая 
хоним келин ролини қойилмақом қилиб ижро қилди, 
Подколесин ролида Мартинов дуруст, жуда дуруст, аммо 
қолганлар ижроси расво эди. Энди Гоголнинг душманлари 
базми- жамшид қиладилар».
1
1843 йил 5 февралида Москва театрида Шчепкин 
бенефисига қўйилган «Уйланиш» ҳам кўнгилдагидак ўтмаган 
эди. Подколесин ва Кочкаров ролларини улкан саҳна усталари 
Шчепкин ва Живакинилар ҳам кўнгилдагидек ижро қилолмаган 
1
История руского драматического театра. Т.3. –М., 1978, с.80.


78 
эди. Шчепкин ўз темпераментига кўра Подколесин каби латта
иродасиз, характери бўш одамларни ўйнай олмас, машҳур комик 
актёр эса кўпинча фарс, водевиль усулларини ишлатар эди. 
Кейинчалик улар ролларини алмаштирадилар ва спектакль 
бундан ютади.
1842 йил Гогол «Қиморбозлар» пьесасини ёзиб тугатди. Бу 
комедияда ҳам бош мавзу бойликка, пулга ружу қўйиш эди. 
Асар қаҳрамонлари бир гуруҳ товламачилар. Пьеса 1843 йил 5 
февралда Москвада, 26 апрелда Петербургда саҳнага қўйилади. 
Ҳар иккала пойтахт театрларининг атоқли санъаткорлари 
қатнашишларига қарамай, бу асар театр репертуаридан 
мустаҳкам ўрин олмайди. Бунинг асосий сабаби – Гогол пьесаси 
ёки артистлар маҳоратининг камлиги эмас, балки бир томондан 
Гоголга замондош театр санъатининг умумий даражаси, савияси 
иккинчи томондан Николай замонининг мафкуравий бўғиқ 
муҳити бўлган.
Гогол асарлари саҳна санъатида ижрочиликнинг янги 
шаклларига, актёрларнинг янги типига мухтож эди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling