Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 


84 
М.С.ШЧЕПКИН (1788-1868) 
 
Актёр Михаил Семенович Шчепкин рус театри тарихида 
буюк ислоҳотчи деб эътироф этилган. У биринчи бўлиб актёр 
ижодининг яратувчилик табиатини англаб етди. Шчепкиннинг 
«ичига кириш» (асар персонажининг териси ичига) хатти-
ҳаракатларда танқид қилиш эмас, жонли ва ишонарли равишда 
образни мужассам гавдалантиришни билдирар эди. Шчепкин 
рол ижро этар экан персонаж қиёфасида социал типни 
ифодалашга интилган, шунинг учун у яратган Фамусов 
(«Ақллилик балоси») Ҳоким(«Ревизор»), Шейлок («Венециялик 
савдогар»), Барон («Қизғанчиқ рицарь») ижтимоий воқеа 
сифатида эътироф этилган.
Белинский Шчепкин «Роль муаллифи, яъни чиндан ҳам 
яратувчи санъаткор» – деб атаган. Актёр бечораҳол 
одамларнинг дарди, ички дунёсини ҳаққоний ва чуқур оча 
билган. Чупрун (Котляревскийнинг «Сеҳргар Москоль»), 
Матрос (Сова ва Делюреннинг «Матрос»), Мошкин ва Кузовкин 
(Тургеневнинг «Бўйдоқ»ва «Боқиманда»), Муромский (Сухово – 
Кобилиннинг «Кречинский тўйи») роллари Шчепкинга қадар 
мисли кўрилмаган теран ва таъсирчан ижро қилинган эди.
Шчепкиннинг реалистик санъатида ўз даврининг энг 
илғор, демократик тенденциялари акс этди. Москва Малий театр 
санъатининг илк тараққиёт топган даври Шчепкин фаолияти 
билан боғлиқдир. Рус театри тарихида Малий театрни эъзозлаб 
«Шчепкин уйи», сўнгроқ «Островский уйи» ва, ниҳоят, 
«Москванинг иккинчи Университети» деб аталишида асослар 
борки, уларнинг бири Шчепкиннинг ижодий фаолияти эди.
Шчепкиннинг илк бор саҳнага чиқиши 1805 йили Курск 
шаҳридаги ака-ука Борсовларнинг театрида Мерсьенинг «Зора» 
пьесасида Андрей роли ижроси бўлди. Шу муваффақиятли илк 
қадамидан Шчепкиннинг узоқ йиллик актёрлик фаолияти 
бошланди. У 17 йил Курск, Харьков, Полтава, Тула ва бошқа 
турли вилоятлар театрларда ишлайди. Вилоят театрларидаги 
барча қийинчиликларни тотиб кўрган Шчепкин севган касбига 
бирдек садоқатда бўлди. У 1823 йили пойтахт Москва театрига 
таклиф қилинди. Малий театрда ижро қилган Богатонов 
(Загоскийнинг «Жаноб Богатонов ёки қишлоқи пойтахтда» 


85 
комедияси) ролида катта муваффақият қозонган Шчепкиннинг 
умри шу кундан эътиборан Малий театрда ўтди. 
Шчепкиннинг Малий театрга ўтиб ишлаши унинг 
ижодини бадиий-ғоявий ривожланиши учун ҳал қилувчи 
аҳамиятга эга бўлди. Чунки Москвада Шчепкин даврининг 
етакчи маданият, маориф ва санъат арбоблари билан яқинлашди, 
уларнинг турмуши ва фаолияти кечган муҳит ичида бўлди. 
Пушкин, 
Грибоедов, 
Аксаков, 
Белинский, 
Станкевич, 
Грановскийлар билан яқиндан муносабатда бўлди. Унинг 
Герцен билан дўстлиги ҳаётида алоҳида қимматга эга бўлди. 
Унинг Гогол билан дўстлиги, мураккаб муносабатлари 
ҳаётининг ёрқин мазмунини безади. Турли даврларда 
Лермонтов, Некрасов ва Тургеневлар Шчепкин хонадонинг азиз 
меҳмони бўлганлар. Шчепкиннинг крепостнойлик тамғасидан 
қутулиб, озод фуқаро ёрлиғини олиш учун Котляревский, Тарас 
Шевченко ва бошқа йирик адабиёт ва санъат намоёндалари 
маблағ тўплаб, тўлов пули йиққанлар, курашганлар. 
Шчепкиндаги улкан истеъдод, бой ҳаётий тажриба, фуқаролар 
ҳаётини яхши билиши, зўр кузатувчанлиги ва тафаккур 
кенглиги атоқли жамоат арбобларининг унга бўлган 
қизиқишлари, дўстона муносабатларининг сабаби бўлди. 
Шчепкин 
воқеа-ҳодисаларни 
қизиқарли 
ҳикоя 
қилиш 
қобилиятига эга эди. Унинг кўпгина оғзаки хикоялари 
ёзувчиларга маъқул бўлган ва улар томонидан ўз фаолиятларида 
қўлланган.
Актёр Шчепкин пойтахтда ўз маълумоти, билим даражаси, 
маданий савиясини ошириш устида тинимсиз меҳнат қилди. 
Россия жанубий худудларига хос лахжасини «у» билан ишлаб, 
қисқа муддат ичида Москваликлар лаҳжасидан фарқ қилмас 
даражага эришади. Шчепкиннинг ўзи «Тўғри, мен талабалар 
курсисида ўтирган эмасман, лекин Москва Университетидан 
унинг муаллимлари қиёфасида миннатдорлигимни фахрланиб 
айта оламан, зотан уларнинг баъзилари мени фикрлашга, 
баъзилари санъатни теран тушунишга ўргатдилар», – деб ёзган 
эди. 
Шчепкиннинг ижрочилик санъати сайқал топиб бориб 
қирқинчи йилларда «Натурал» йўналишни, бунинг асосида 
танқидий реализмни театр санъати шаклланишига олиб келди. 


86 
Айнан 40-йилларда Шчепкин актёрлик санъатига оид қатор 
назарий мулоҳазаларни юзага чиқарди. Актёр ижро қилаётган 
персонажига тўла мужассамлашуви зарурлигини, ўз шахсий 
қиёфасини бутунлай унутиб, персонаж ҳис-туйғуларини 
ўзиники қилиб яшаш, инсоннинг сирли ички дунёсини 
ўзлаштириш кераклигин ёзади. Шчепкин актёрдан ўз қаҳрамони 
табиатини серқирра ҳолатда, унинг жамият ва муҳит билан 
чамбарчас алоқаларини ҳис этган ҳолда яратишни талаб қилар 
эди.
Шчепкиннинг «комедия талқинчиси» (А.Грибоедов 
ибораси) сифатида ўз санъатида маърифатни ёйиши, унинг 
ижодига ғоявийлик бахш этар, айни вақтда ижрочининг 
персонажига 
нисбатдан 
муносабатини 
кўрсатар 
эди. 
Шчепкиннинг буюк санъати илдизлари энди ўтмишга айланиб 
бораётган саҳна маданиятига алоқадор эди. Бир вақтлар 
Шчепкин 
машҳур 
ҳаваскор-актёр 
князь 
Мешерский 
Сумароковнинг «Сохта сеп» комедиясида Салидар ролини 
ижросини кўриб ҳпйрон қолган эди. Дастлаб Мешерский 
ижросидаги оддийлик ва табиийлик, одат бўлиб қолган қўл 
ҳаракатлари ва бақириб гапиришнинг йўқлиги Шчепкинга 
актёрнинг ўқувсизлигидек кўринади. Лекин тез орада 
Мешерский ижроси Шчепкинни бутунлай қамраб олади: князь 
хасис образини хаққоний, ҳаётий ва ишонарли қилиб бера олган 
эди.
Шундай оддий ва табииий ижро Шчепкин назарида жуда 
осондек туюлган эди. Аммо бундай табиийликка Шчепкиннинг 
эришиши осон бўлмади. Саҳнада табиийлик «натура»вийликка 
эришишнинг қанчалик мураккаб ва меҳнатталаб жараён 
эканлиги ҳақида кейинчалик Шчепкин ўз «Хотиралар»ида 
батафсил ёзади. Айтиш керакки, Шчепкиннинг «Хотиралар»и 
унинг ёш замондош ҳамкасблари ва келгуси неча-неча авлод 
вакиллари учун ўқув қўлланмаси вазифасини ўтайди. 
К.С.Станиславский ўз «Система»сини Шчепкин васиятларига 
таяниб кашф этганини бежиз ёзмаган.
Шчепкин ижодида оддий кишилар образи катта маҳорат 
билан яратилган эди. Улар орасида Украин драматургиясидан 
«Сеҳргар Москал» ва «Полтавалик Наталка»комедияларидаги 
образлари актёрнинг энг севимли ва қимматли ишларидан эди. 


87 
«Сеҳргар Москал»да Чупрун ролини ижро этар экан, Шчепкин 
Украин казакининг бутун борлиғи, яшаш тарзи, ўзига хос 
хислатларини мохирона намоён қилди, ўзининг бетакрор 
ижроси орқали рус томошабинларида украин драматургиясига 
катта ҳурмат уйғотади. Шчепкин рус театрида украин 
драматургиясини сингдирган биринчи рус актёри бўлди.
Шчепкин ижодида сатирик йўналишнинг юксак даражаси 
сифатида 
унинг 
«Ақллилик 
балоси» 
ва 
«Ревизор» 
спеклаклларидаги ролини кўрсатиш мумкин. Шчепкиннинг ўзи 
энг аввало Грибоедов ва Гоголга бурчли эканини таъкидлайди. 
«Улар ўзларининг қудратли истеъдодлари билан мени 
санъатнинг юқори пиллапоясига олиб чиқдилар», – деб ёзган 
эди актёр. Фамусов ва Сквозник – Дмухановский, ҳеч шубҳасиз, 
Шчепкин ижодининг олтин саҳифаларини ташкил қилади. 
Шчепкин – Фамусов табиатининг асосий хислати – 
шуҳратпарастлик, такаббурлик, манманлик ва доғулилик 
бўлган. У ҳар бир меҳмонга ўзига муносиб тарзда ёндашар, 
унинг амали ва бойлигига қараб муомала қилар эди. Чацкийга 
нисбатан нафрати калондимоғлиги очиқ-ойдин кўриниб турар 
эди. Замондош танқидчининг шаҳодатича Шчепкин Фамусов 
роли ечимининг калитини унинг: 
«Қизим! Софья Павловна, шарманда, 
Уятсиз! Қаерда ва ким билан!» 
жумласида топган. «Ким билан!» иборасини алохида 
урғулар эдики, ушбу ерда Чацкий ўрнида полковник Скалозуб 
бўлган тақдирда Фамусов – Шчепкин кўриб-кўрмасликка олиб 
кетиши мумкинлигига шубҳа йўқ эди.
Белинский, Герцен, Гогол, Кольцов ва бошқалар назарида 
Шчепкин – табиат ато этган санъатини тинимсиз меҳнати билан 
сайқал топтирган идеал санъаткор сифатида тан олинган эди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling