Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIX АСР II ЯРМИ РУС ТЕАТРИ КИРИШ
Назорат саволлари
1. Москва театр актёрлари нима учун Петербург театри актёрларига нисбатан эркинроқ ижод қилишди? 2. Подшо Николай ва унинг сарой аъёнлари нима учун театрни оддий халққа яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишди? 90 3. П.С.Мочалов ўз ижро маҳоратини қайси драматургнинг асарларида томошабинга яққолроқ намоён эта олди? 4. П.С.Мочалов асосан қандай услубдаги асарларда ўзига хос образлар яратди? 5. В.А.Каратигиннинг актёрлик ижодида қандай ўзига хослик кузатилди? 6. В.А.Каратигиннинг ижоди П.С.Мочалов ижодидан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади? 91 III БЎЛИМ. XIX АСР II ЯРМИ РУС ТЕАТРИ КИРИШ Рус театрининг XIX асрда бадиий-ғоявий тенденцияларининг шаклланиши ва ривожланиши адолатсизликка қурилган жамиятнинг барча сиёсий, иқтисодий, маънавий зиддиятларига бевосита боғлиқ ҳолда кечади. Бу жиҳатдан рус театри жаҳон театрлари ўртасида ўхшаши йўқ характерга эга бўлди. Феодал-крепостной давлатни бошқарувчи табақалар театрни ўз мафкураларини ифодаловчи қуролга айлантириб олишга подшо бошчилигида интилар эдилар ва бунинг барча чора-тадбирларини кўрар эдилар. Аммо, оддий халқ, крепостной деҳқонларнинг оғирини енгил қилиш, ҳурриятга олиб чиқиш қайғусида бўлган рус зиёлилари фаолияти театр санъатида демократик тамойилларни қарор топиши учун интилди. Фонвизин, Грибоедов, Пушкин, Лермонтов, Гогол драматургияси, Шчепкиннинг саҳна санъатидаги ислоҳотлари «Натурал мактаб» деб аталган бадиий оқим санъатнинг барча турларида, айниқса, театр санъатида қарор топиши, Россиядаги барча қатламлар ҳаётини бадиий ва ғоявий пишиқ манзарасини ўзида акс эттирган «Островский драматургияси» босқичининг яратилишида асосий манба бўлди. XIX аср ўрталарида Россия оғир вазиятларни бошидан кечирди. 1848 йил Француз инқилоби чор ҳукуматини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Чунки мамлакат ичида аҳолининг аксар қисми-крепостной дехқонлар, ҳунарманд меҳнаткашларнинг оғир иқтисодий аҳволи жойларда исёнлар, қўзғолонлар чиқариб турган бир вақтда Француз инқилобининг таъсир кучи Самодержавия учун катта хавф эди. Тафаккур қаттиқ тазъйиқ остига олинади. Тарих, адабиёт ва фалсафага оид илмлар давлат асосларини тутруқсизлигини фош этиш кучига оид эканлигини хукумат яхши биларди. Университетларда фалсафа кафедраларини ёпишгача бориб, талабалар ва профессор- педагоглар хуқуқлари кескин чекланди, улар фаолияти устидан давлат назорати кучайтирилди. Журналлар фаолияти турғунликка учрайди. Публицистика, адабий танқид аввалги 92 назоратларини йўқотади. 1848-1855 йиллар – Қрим урушида Россиянинг шармандалик мағлубияти ва подшо Николай I нинг вафотига қадар бўлган давр Россия тарихида зулматга чўмган давр деб баҳоланди. Подшо Александр II даври бир қадар жонланиш ва умидворлик ҳислари билан бошланди. Крепостнойлик ҳуқуқини ортиқ сақлаб туриш амримаҳол эканлигини англагач, ислоҳотлар томон юз бурган Александр II 1861 йил 19 мартда крепостнойликни бекор қилиш хақидаги Манифестга имзо чекади. Ислоҳотлар сабабли мамлакатда иқтисодиётнинг ривожланиши, санъатнинг кенг тармоқ ёйиши, аҳолининг шаҳарлардаги нисбатининг кўпайиши, буржуазия қатламининг мустахкамланиши театр тақдирига ҳам катта таъсир кўрсатди. Замонавий мавзулардаги рус саҳна асарларига қизиқиш кучайди. Николай замонидаги ҳар тарафлама тазъйиқлар, цезура назоратларининг кўпи бекор қилиниб, мавжуд воқеликдаги ҳаётий масалаларни бутун борлиғича кўрсатишга имкониятлар юзага келди. Томошабинлар дабдабали опера ва балет томошаларидан кўра замонавий ҳаётга оид оддий манзаралардан иборат спектаклларни кўпроқ хушлайдилар. Театрларда ҳаётий масалаларни таҳлил қилувчи, ўйлантирувчи асарлар яратилди. Тез орада кундалик турмушни акс эттирувчи замонавий комедиялар мелодрама ва водевил жанрларини репертуардан сиқиб чиқара бошлайди. Саҳналарда графлар, француз мелодрамаларидаги олижаноб қароқчилар ўрнида рус кишилари-ҳар куни, ҳар тарзда дуч келадиган амалдорлар ўзларига ҳос кийим-кечакларда, ўз қиёфалари, табиатлари билан акс эта бошлади. Замонавий мавзулардаги пьесалар ва уларда кўринувчи янги, замондош персонажлар актёр ижрочилигида ҳам янгиликлар, янгича ёндашувлар, услубларини талаб қилар эди. Ижродаги эскича усуллар, классицистик, романтик, мелодраматик, водевиль жанрларида қўлланиб келинган штамплар ҳаётий, ишонарли характерларни яратишга ожизлик қилди. Рус реалистик театри анъаналарини янги, замонавий мавзуларда ривожлантириш, бойитиш, янги босқичларга олиб чиқиш даври келган эди. 93 XIX асрнинг 50-йилларидан эътиборан саҳна репертуарини эгаллай бошлаган А.П.Островский асарлари рус актёрлик санъатининг тақдирида тарихий аҳамиятга эга бўлди. Островский драматургияси Россияда актёрларнинг янги авлодларини шакллантирди, рус актёрлик санъатини оламшумул профессионал босқичга олиб чиқди. XIX аср 50- йилларининг сўнггига келиб, хақиқий рус драмаси яратилди, рус театрида Миллий репертуар бор дейишга тўла асос пайдо бўлди. Бинобарин, Островскийга қадар Фонвизин, Грибоедов, Пушкин, Гогол каби жаҳон маданиятининг атоқли намояндалари сифатида эътироф этилган драматурглар театр репертурида керакли ўринни эгаллаган эдилар. Улар ижодий мактабига таянган Островский ёлғиз ўзи 50-га яқин асар ёзади, уларнинг бари Россия пойтахтлари ва вилоятлари театрларида кенг қўйилди ва рус театри миллий репертуарининг кашфиётчиси сифатида тан олинади. XIX асрнинг II ярмида рус театри саҳнасида Островскийдан бошқа йирик ёзувчи ва драматурглар, жаҳон маданияти ривожига катта ҳисса қўшган Сухово-Кобилин, Салтиков-Шедрин, А.К.Толстой, Л.Толстой, А.П.Чехов кабиларнинг ҳаётий, долзарб муаммоларни акс эттирган, бадиий юксак дараматургик асарлари саҳналарда қўйилди. Лекин умумрус театри ва миллий репертуари тушунчаси, мазмуни ва моҳиятини XIX асрнинг айниқса 50-70-йилларидан аср сўнггига қадар маълум даражада Островский ижоди ташкил қилди. XIX аср иккинчи ярмида умумрус театри репертуарида буржуача ишбилармонлик, тадбиркорлик, дворян-зодагонлар маданияти инқирози, катта-кичик амалдорларнинг юлғичлиги, порахўрлиги, оила муаммолари, ёшларнинг мавжуд турмуш тарзига танқиий муносабатлари, аёллар тақдири муаммолари, 1861 йил ислоҳатидан кейинги воқеликдадехқонлар ҳаёти ва ишчи хизматчиларнинг ҳаёт тарзи, маънавияти масалалари каби мавзуларни акс этиши театр ва ижтимоий ҳаёт муносабатларига умуминсоний хусусиятларни бахш этди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling