Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
В.А.КАРАТИГИН (1802-1853) Мочалов Москвалик театр мухлисларининг севимли артисти бўлса Василий Андреевич Каратигин петербургликларнинг севимли артисти бўлган. Александринск театрининг энг атоқли трагик актёри, шубҳасиз Каратигин эди. 88 Икки пойтахт театр мухлисларининг Мочалов ва Каратигин санъатига оид бахс мунозаралари, журналлар саҳифаларидаги қизғин тортишувлар – аслида икки хил эстетик позиция, икки мафкура орасидаги қатъий мубохаса бўлган. Каратигиннинг ижро услубиятини авваллари қаттиқ танқид қилиб келган Белинский 1845 йили «Александринск театри» номли мақоласида актёр ижодини умуман ижобий баҳолайди. Каратигин хақиқий санъаткор, актёрлик касбининг устаси бўлган эди. У саҳнада қанчалик шон-шарафларга эришган бўлса, ҳаммаси тинимсиз меҳнат, қунт, ўқиш-ўрганиш, ўз касбига маъсулият ва томошабинга садоқати туфайли эришган эди. Рус театри саҳнасида тарихий драма жанри қарор топгани сари Каратигин ижроси табиийлашиб, хаққонийликка яқинлашиб боради, чунки, бу ролларда ўз замонаси эстетик талабларини ўз имкони доирасида ҳис этиб, классицизмнинг оҳангдор, чўзиқ декламациясидан ва нотабиий жисмоний хатти- ҳаракатларидан ҳам воз кечиб, ҳаётийлик касб эта бошлайди. Каратигин актёр ижрочилигида ташқи ифода воситаларини топиш ва қўлланиш санъатини юксак даражада эгаллаган санъаткор бўлган. Мочалов туғма истеъдодига таянибгина ва устозлар, ҳамкасблар маслаҳатларига озми-кўпми қулоқ солгани ҳолда роль ижро қилар, кайфиятига, илҳомланишига қараб юксак даражада бажарар, ёки мутлақо туссиз, мувоффақиятсиз ижро кузатилиши мумкин эди. Унинг билим савияси, махсус мактаб ўтамаганлиги ҳамма вақт ўзини кўрсатиб қўйиши мумкин эди. Белинский таъбирича Мочаловнинг ижроси сеҳрли, актёрлик санъатини ич-ичдан очар, кези келганда эса мутлақо тушуриб юбориши ҳам мумкин эди. Каратигин ижроси эса образининг ички дунёсини бефарқ қолдиргани ҳолда, персонаж қиёфасини жозибали тарзда очиб бера олар эди. Каратигин актёрлик санъатини сиртдан қойил қилиб кўрсатиш маҳоратини пухта эгаллаган эди. Мочалов образини ҳар жиҳатдан – кийинишидан тортиб, хатти-ҳаракатларигача деталлар устида пухта ишлаш талаб қилинганда «илҳом келмаган» вазият бўлса, тўла мағлубиятга 89 учрар эди. Чунки унинг истеъдодидан бўлак суянадиган таянчи йўқ эди. У актёрликнинг техник томонларига мутлақо эътиборсиз эди. Каратигин ҳар қандай ролни ижро ва одатда роль устида пухта ишлаш, майда-чуйда, икир-чикирларга ҳам диққат қилар, театр адабиётини пухта ўзлаштиргани ҳолда образни бадиий жихатдан бойитиб берар эди. Белинский Каратигиннинг Гамлет, Отелло, Қирол Лир образларининг мураккаб ички дунёсини, қалб хароратини очолмаганликда танқид қилган. Лекин актёр ижросидаги бу қусурларни Белинский ва бошқа айрим мунақидларгина ҳис этишган. Томошабинлар эса Каратигин ижросини ҳамма вақт қарсаклар ва олқишлар билан кутиб олганлар. Каратигин ва Мочалов XIX аср биринчи ярмидаги иккала пойтахт театрларида гуллаган рус актёрлик санъатининг икки томонини ташкил қилар эдилар. Ҳар иккиси Петербург ва Москва томошабинлари билдирган юксак эҳтиромга тўла ҳуқуқ билан лойиқ бўлганлар. Иккала артистнинг ижодий фаолияти биргаликда театр санъати учун зарур бир ҳақиқат, абадий ўлмас ва зарур бир шартни намоён қилди. Яъни руҳиятсиз санъат йўқ, аммо руҳ бағишловчи туғма истеъдоднинг ёлғиз ўзи билан илм ва меҳнатсиз уни касбга айлантира билмаслик ҳам санъат эмас. Фақат тинимсиз меҳнат, ўқиш, ўрганиш, соҳа сир- асрорларини мунтазам эгаллаб боришгина табиат ато қилган, кўпинча тасодифий неъмат – истеъдодни юзага чиқаради, ҳақиқатга айлантиради, акс ҳолда ҳар қандай истеъдод ҳам эртами-кечми сарф бўлиб кетади. Санъатнинг шу талабини ўзида тўла мужассамлаштирган ижодкор сифатида рус театрида М.С.Шчепкинни майдонга чиқиши Россияда ҳақиқий миллий театр ниҳолини гуллаб ўсишига олиб келадки, бу ҳолат XIX асрнинг II ярмида аниқ кузатилди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling