Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet32/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
Назорат саволлари 
1. 
Н.В.Гогол «Ревизор», ва «Уйланиш» комедияларида 
жамиятда кечаётган қандай жараёнларни акс эттиришга 
ҳаракат қилган? 
2. 
Ўз замонасида Гогол асарлари нима учун театр 
репертуаридан мустаҳкам ўрин эгаллай олмади? 
3. 
Рус театри тараққиётида Гогол ижоди қандай муҳим 
аҳамиятга эга? 
 
 
АКТЁРЛИК САНЪАТИ 
  
XIX асрнинг 30-40-йиллари Россиянинг пойтахт театрлари 
актёрлари таркиби олақуроқ ҳолда эди. Олақуроқлик фақат 
истеъдоди жиҳатидан эмас, балки уларнинг маълумот ва 
маънавияти, ижтимоий келиб чиқишига ҳам боғлиқ эди. 
Уларнинг аксарияти ижтимоий табақаларнинг қуйи қисмига 


79 
мансуб бўлганлар. Актёрлар орасида дворянлар ҳам учраб 
турарди, лекин улар жуда камчиликни ташкил қилган.
Одатда Император театрлари – пойтахт театрларига 
вилоятлар театрларида ишлаб маълум тажрибага эга бўлган ёки 
Москва ва Петербург Театр ўқув билим юртини битириб 
чиққанлар қабул қилинар эди. 
Ҳар иккала пойтахт театр ўқув юртларида драматик 
йўналишдан кўра, рақс ва ашула йўналашига кўпроқ эътибор 
қилинар эди. Лекин драматик йўналишда ҳам соҳанинг йирик 
намоёндалари мураббийлик қилганларида яхши самараларга 
эришиларди. Петербургда Брянский, П.Каратигин, Москвада 
Шчепкин ва бошқалар актёрлик санъати бўйича атоқли педагог 
сифатида эътироф этилган. 
Петербург ва Москва театрлари артистлари таркибида 
турли 
ижодий 
йўналишда 
ижод 
қилиш 
кузатилади. 
Классицизмнинг эскириб кетган услубларини қўлловчилар, 
романтик актёрлар ва реалистик санъат йўлига ўтиб олганларни 
ҳам учратиш мумкин эди. Актёрлар орасида бундай хилма- 
хилликка қарамай, бу давр саҳна санъати ривожланишининг 
айрим умумий тенденцияларини қайд этиш мумкин эди. 
Даврнинг илғор вакиллари театрни юксак аҳлоқ маскани, 
ҳаққоният ва эзгуликни тараннум қилувчи, маскан, демакки, 
шундай олижаноб ғояларни томошабинга етказа олувчи актёр 
учун курашар эдилар. Ҳақиқий актёр-ижодкор учун энг ва 
самарали услуб ҳаётга синчков назар ташлаш, замондошларни 
кузатиш, ҳалқ хаётини ўрганиш, унинг урф-одатлари, ижобий ва 
салбий 
ҳислатларига 
эътибор 
қилиш 
талаби 
театрга 
бағишланган мақола ва ёзишмалар, оғзаки чиқишларда ҳам 
асосий фикрга айланиб қолган эди. Актёр санъатига оид энг 
чуқур мулоҳаза билдирганлардан бири Гогол эди: «Ақлли 
актёр... ушбу роль нима учун ёзилганлигига эътибор қилиши, 
ҳар бир персонажнинг асосий ва устувор ниятларини, ҳаёти 
мазмунини, персонаж ўй-ҳаёллари мағзини аниқлаб олиши 
керак... Майда-чуйдаларга кўп вақт сарфлашга хожат йўқ. Актёр 
ўз қаҳрамони онгидаги асосий гапни бир дақиқа ҳам унутмаса, 
майда-чуйдалар ўз-ўзидан жуда вақтида ва чиройли чиқиб 


80 
қолаверади».
1
Демак, Гогол актёрдан рол моҳиятига чуқур 
кириб боришини талаб қилган. 
Москва Петербург театрлари ижрочилари таркиби 
биринчи атоқли санъаткорлар атрофига уюшган эдилар. Айнан, 
ана шу улкан ижодкорлар театрларнинг ғоявий-бадиий ва 
услубий йўл намуналарини белгилар эдилар. Москва 
театрларининг 
етакчи 
артистлари 
Мочалов, 
Шчепкин, 
Жевакини, кейинчалик В.А.Каратигин, И.И.Сосницкий, маълум 
даражада 
Я.Г.Брянский, 
сўнгроқ 
А.Е.Мартинов 
ва 
В.В.Самойловлар театрнинг ижодий қиёфасини белгилаб берган 
актёрлардан эдилар. 
Томошабинлар ҳам асосан ана шу номдор санъаткорлар 
ижросига эътибор қаратар, қолган артистлар етакчилар пинжига 
киришга, уларга маъқул бўлишга интилардилар.
Москва театри труппаси Петербург театри труппасидан 
кучли эди. 1839 йили В.Н.Белинский Боткинга ёзган хатида 
«Умуман, театр табиати, худди Питер табиатидек бир текис. 
Москвада эса театр дўнгликларга эга, қиррали ва нотекис: 
Мочалов, Шчепкин, Репина, Жевакин, Саморин, Орлов (Осип), 
Никифоров, Шумский, ҳатто Орлова улар бари ё тоғ, ё дўнглик 
бўлиб, улар орасида текислик ястанган, Питерда эса ҳамма 
гармонияда, бир текис».
2
Москва ва Петербург театрлари орасидаги тафовут улар 
истеъдодлари даражасидагина эмас, Москванинг худудий ва 
ижтимоий хусусиятига ҳам боғлиқ бўлиб, подшо саройининг 
кўз ўнгида ва бевосита назоратида бўлган Петербург театрига 
қараганда эркинроқ ва бемалолроқ ижод қилиш имкониятига эга 
эди.
Подшо Николай ва унинг сарой амалдорлари театрни 
расмий, 
тантанавор, 
салобатли 
бўлиб, 
оддий 
халққа 
яқинлаштирмасликка ҳаракат қилар, натижада, Петербург 
театри артистлари ҳам ташқи эффектларга зўр берар, 
образларнинг ички дунёсига кириш, демакки воқеа-ходисалар, 
1
Қаранг: История рус. драм. т-ра. Т.3. с.94. 
2
Қаранг: История рус. драм. т-ра. Т.3. с.95.


81 
асар қаҳрамонларининг дунёқарашларига танқидий муносабат 
билдиришдан узоқ эдилар.
Иккала театр ўртасидаги тафовут шу театрларнинг етакчи 
трагик актёрлари Мочалов ва Каратигинлар ижодий 
фаолиятида, айниқса яққол кўринган эди. Мочаловни актёр- 
плебей, Каратигинни актёр – аристократ деб бежиз 
баҳоланмаган. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling