Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
100 «СЕПСИЗ ҚИЗ» Островский ижодининг сўнгги палласида яратилган драма, ёзувчи ижодий хазинаси бўлган «Момақалдироқ» пьесаси билан чатишиб кетади. Бу ерда ҳам аёлнинг фожеавий тақдири бош муаммо сифатида олиб чиқилган. Асар бош қаҳрамони Лариса Огудалова Катерина каби мусаффо қалбли, соф муҳаббат, эркин ҳаёт орзуси билан яшайди, аммо, у ҳам ниятларига етиша олмайди, чорасиз, чунки-қашшоқ. Инсон руҳиятининг синчков билмдони Островский икки оддий рус аёли тақдирида жамият ва давр ижтимоий иллатларини фош этади. Катерина жаҳолат оламида, эски урф-одатлар, феодал тартиблар ҳукм сурган бир шароитда эркин нафас ололмай, инсоний муҳаббат йўлида қурбон бўлади. Лариса Россияда капиталистик муносабатлар оёққа турган вақтида, одамлар европача кийинган, замонавий қиёфада бўлсалар-да, қалблари ва онглари эскилик сарқитлари кучли бўлган, одам бозоридаги олди-сотдининг буюмига тенглашган бир муҳитда инсоний нафсонияти йўлида қурбон бўлади. Лариса Огудалова уни ўраб турган муҳитни белгиловчи кишилар Кнуров, Вожеватов, Карандишев ва ҳатто онаси учун бир буюм сифатида қадрланади. Йирик капиталист Паратов учун Лариса бир ўйинчоқдек ҳисобланади. «Миллионли сеп» эгасини Паратов Ларисага бир зум ўйлаб ўтирмай алмашиб юбораверади. Лариса шахс сифатида уни ўраб турган одамлар орасида фожеавий тарзда ёлғиздир. Пьеса воқеаларини объектив кечуви Ларисани «бу дунёда муҳаббат йўқ»лигига, уни ўзи эса «инсон эмас, балки бир буюм»эканлигига қатьий ишонтириб қўяди. Севган кишисининг хиёнатидан дили чил-чил бўлган, Лариса чайқовчилик аҳлоқи хукмрон бўлган муҳит тартибларини ўзлаштиришга интилади, лекин Карандишевнинг тасодифий ўқи унинг ҳаётига нуқта қўяди ва маънавий тубанликдан сақлаб қолади. Лариса қандай фожеона ёлғизликда яшаган бўлса, шундай ёлғизликда жон беради. Кульминацион саҳна мавзусини ёритувчи лўлилар қўшиғи, романс ижроси янграб эшитилади. Лекин Ларисани ўзига доим чорлаган бу қувноқ бахтли, аммо 101 сароб бўлган бахт орзуси, тарқалган тумандек кўздан йўқолади. Жон бераётган Лариса «сўлиб бораётган товуш билан»: «Ким шод бўлса, хурсандчилик қилаверсин... Мен ҳеч кимга ҳалақит бермоқчи эмасман!.. Сиз яшашингиз керак. Мен эса... ўлишим» – деб айтишга улгуради. «Сепсиз қиз» композицион қурилмасига кўра кам одам қатнашувчи, воқеалари тор доирада кечадиган пьеса, сиртдан маиший характердаги драма. Лекин ўша кам сонли персонажлар характерида уларнинг ижтимоий моҳияти аниқ кўриниб туради. Қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатларида, айниқса, бош қаҳрамоннинг фожеали тақдирида замон нафаси, буржуа жамиятининг қонуниятлари яққол акс этади: оддий, кундалик ходисалар тарзида, хроника сифатида, учраши мумкин бўлган бир воқеани драматург мавжуд тузумни қораловчи хукм даражасида умумлаштира олган. Лариса Катерина сингари жасоратли қаҳрамон эмас. Лекин унинг пок қалби, маънавий кучи ўзининг мавжуд ижтимоий шароитдаги аҳволини англашга, шу муҳитда яшагандан кўра ўлим афзаллигига иқрор бўлади. Шунинг учун ҳам Карандишевнинг жахл устида унга ўқ узишини ички бир миннатдорчилик билан қабул қилади. Бу фожеий ечимдан сал бурун Карандишев ва Лариса орасидаги диалог Островскийнинг драматургик маҳоратининг олий ифодаларидан бири эди: Карандашев – (Ўрнидан туриб) О, тавба қилманг! (Қўлини камзули устига қўйиб) Сиз меники бўлишингиз керак. Лариса – Кимники бўлсам, бўлмасам, фақат сизники эмас. Карандишев – (қизишиб) Меники эмасми? Лариса – Ҳеч қачон! Ана, шундан сўнг, Крандишев «Менга бўлмаса, ҳеч кимга ҳам бўлмасин» деган кўнгилда ўқ отиб юборади. «Сепсиз қиз» премъераси 1878 йилнинг 10 ноябрида Москва Малий театрида, бош ролни Г.Н Федотова ижросида катта муваффақият билан ўтади ва шундан эътиборан XIX аср сўнггида бутун Россия театрларининг энг кўп қўйиладиган, репертуарни безеган спектакль бўлиб қолади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling