Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
122 Г.Н.ФЕДОТОВА (1846-1925) Гликерия Николаевна Федотова Орел шахрида туғилган, ота-онасидан жуда эрта етим қолган. Помешчик аёл Познекова асранди қилиб олади. 1863 йилгача Малий театрнинг режиссёри, актёр ва драматург А.Ф.Федотовга турмушга чиққунга қадар Театр билим юртида, дастлаб саҳнага чиққан кезларида ҳам Познекова фамилияси билан юрган. Москва театр билим юртида балет синфида тарбия кўради, уни саҳнага айрим дивертисментларга чиқариб турадилар. Лекин қиз балетни хушламас эди. 13 ёшида Гликерия Познекова И.В.Самарин раҳбарлигидаги драматик синфга ўтказилади. Кўп ўтмай, у Шчепкин назарига тушади. Мустақил ролда билан саҳнага чиқиши 1862 йилнинг январида ёзувчи Г.Б.Борикиннинг «Бобажон» пьесасида Верочка ролида амалга ошган. Спектакль томошабинларда катта таассурот қолдирди. Нихоятда гўзал, ёқимтой, қора кўзлари, жонли хатти-ҳаракатлари билан томошабинларнинг олқишларини қозонган Гликерия Федотованинг дебюти шундай санъат воқеаси бўлган эди. Шундан сўнг Г.Н.Федотовани Шчепкин ўз уйидан жой бериб, то у турмушга чиққунга қадар унга ғамхўрлик ва васийлик қилган. Ана шу 1862 йилда Федотова Малий театр труппасига қабул қилинади. Ёш актриса ғайрати, меҳнатсеварлиги, роль устида бетиним меҳнат қилиш каби хислатлари билан ҳамкасблар эътиборини қозонди. 1860 йиллар охирига келиб Г.Н.Федотова Малий театрнинг етакчи актрисаси даражасига эришади. У жуда кўп спектаклларда турли жанрларга оид ролларда чиқади. Г.Н.Федотованинг ижроси ўзига хос беназир ва моҳирона сайқал топган образлар мажмуасини ташкил қилади. Федотова фаолиятининг дастлабки чоғларида кўзга ташланган айрим мелодраматик, кўтаринки оҳангдорлик белгилари бартараф этилади. Кўпроқ жиддий репертуар, классик драматургияга берилади. Г.Н.Федотова Островский драматургиясида катта ижодий ютуқларга эришади. Островский пьесаларида Г.Н.Федотова 29 та роль ижро этган. Островский шу актриса учун Снегурочка ва Василиса Мелентьева ролларини махсус ёзган. Г.Н.Федотова 123 Катерина образини 1863 йилда яратди ва 35 йил давомида бу ролни юксак маҳорат билан ижро этди. Актриса Катеринани табиий рус аёли сифатида талқин қилди, ниҳоятда ишонарли ва жонли образ яратган эди. Г.Н.Федотова Катеринанинг хулқ- атвори, хатти-ҳаракатлари, сўзлашидаги мусиқий оҳангдорлик, урф-одат билан боғлиқ турли деталларга катта эътибор берди. Унинг Катеринаси ўта эҳтиросли, орзуларга тўла қалб эгаси, айни вақтда диний эътиқоди кучли, ақидаларга амал қилувчи шахс бўлган. Актриса Катерина қалбида Борисга интилиш туйғуси ва бунинг гунохлигини сезиш ўртасида дардли кураш жараёнларини томошабинларга яхши етказар эди. Шу маънода Катеринанинг тавба қилиш саҳнаси спектакльнинг энг эмоционал кучли саҳнаси бўлган. «Айбсиз айбдорлар» драмасидаги Крунчинина образи ҳам Г.Н.Федотованинг ўчмас из қолдирган ижобий ютуқларидан бўлган. Г.Н.Федотованинг серқирра истеъдоди, юксак актёрлик маҳорати Ғарб классик драматургияси асарларида ҳам нодир дурдоналар яратишга асос бўлди. Шекспирнинг комедия ва трагедия жанрларида яратган огбразларида Г.Н.Федотова улкан ижодий ютуқларга эришди. «Укрощение строптивой»да Катарина, «Много шуму из ничего»да Беатриче, «Макбет»да Леди Макбет, «Кориолан»да Волумния образлари узоқ йиллар театр репертуарини безаган. Шчепкин услубиятини ўзига сингдирган, унинг анъаналарини давом эттириб, билан ривожлантирган Г.Н.Федотова устози изидан бориб, саҳна фаолияти педагоглик фаолиятини уйғун қилган. 1905 йилда саҳнани тарк этганда ҳам педагогликни умрини охирига қадар давом этирган. Г.Н.Федотова А.П.Ленскийни, К.С.Станиславскийнинг «Санъат ва адабиёт жамияти»даги фаолияти давомида доим қўллаб- қувватлаган. Станиславский Г.Н.Федотовани ўзининг мураббийси деб билган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling