Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet51/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
«ОРЛЕАН ҚИЗИ» 
 
Жанна д’Арк образи – Ермолованинг улкан саҳнавий 
кашфиётларидан бири. Жанна образини яратишни у ёшлик 
чоғлариданоқ орзу қилган. В.А Жуковский таржимасини Мария 
Ермолова қарийб ёд билар эди. Жанна монологларини ёшлар 
орасида қайноқ эҳтирос билан ўқиб юрар, бироқ, пьеса саҳна 
учун цензура томонидан тақиқлаб қўйилган эди. 1884 йили 
«Орлеан қизи»ни ўз бенефисига танлаган Ермолова цензура 
тақиқини бекор қилишга эришади. Дирекция Шиллер пьесасини 
саҳналаштиришни истамаган ҳолда рози бўлади. Спектаклнинг 
зафар қучишига актёрларнинг аксарияти ҳам ишонқирамаган. 
Лекин Ермолова аҳдидан қайтмайди. Кейинчалик Ермолова 
спектаклнинг амалга ошиши ўзининг ягона хизмати эканлигини 
таъкидлаб ўтади. «Орлеан қизи»да Ермоловани мафтун этган 
жихати оддий дехқон қизининг маънавий юксакликка эришуви, 


128 
буюк миллий-тарихий жасоратни намоён қилиш мавзуси бўлган. 
Ермолова «Бутун дунё тарихида Жанна д’Аркчалик покиза, 
нурли образ йўқ ва уни ҳеч ким Шиллерчалик тушуниб етмаган 
« деган эди.
Жанна д’Арк ролини Ермолова 18 йил давомида ижро 
этди. Шиллер яратган Жанна д’Арк нинг романтик бўёқлар 
билан бирмунча бўртирилган образи Ермолова ижросида дилдан 
чиққан самимий эҳтирослар, ишонарли ва жозибали хатти-
ҳаракатлар билан томошабинларни забт этар, спектаклдаги 
камчиликлар, ҳатто декорациядаги қусурларни ҳам унутишга, 
Жанна д’Аркдан бир дақиқа нигоҳ узолмай, бутунлай берилиб 
томоша қилишга, қаҳрамон кечинмаларига шерик бўлишга 
мажбур этарди.
 
 
«МАРИЯ СТЮАРТ» 
 
1886 йили Ермолова бенефис спектакли учун яна Шиллер 
драматургиясидан асар танлайди. Бу сафар буюк драматургнинг 
«Мария Стюарт» пьесасини танлар экан, Ермолова онгли 
равишда асарни тарих билан солиштириб ўтирмади. «Орлеан 
қизи»даги услубига таянди, яъни драматургга бутунлай ва 
сўзсиз ишониб образ яратди: унинг Мария Стюарти гуноҳлар 
билан тўла ўтмишида покланиш ниятида азоб-уқубатларни 
бошидан кечиради. Мария Стюарт-Ермолова мағлубият 
аламларини чекиш, хўрланиш, ёлғизлик, ҳақоратланган аёл 
қисматини сабр-бардош, матонат билан енгади. Унинг 
шафқатсиз, доғули, маккор қиролича Елизавета (актриса 
Г.Федотова) устидан маънавий ғалаба қозониши эзгулик 
тантанаси сифатида талқин топади. «Трагедияда иштирок 
этувчи икки қиролича Мария ва Елизавета ролларини рус 
театрининг икки қироличаси Ермолова ва Федотова ижро 
этгандилар ва уларнинг ижроси саҳна санъатининг нодир 
дурдоналаридан бўлди», деб ёзган эди Ю.М Юрьев.
1
1
Данилов С.С., Португалова М.Г. Рус. драма .театр XIX в. –Л., 1974, 
с.138.


129 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling