Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet54/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

М.П.САДОВСКИЙ (1847-1910) 
 
Михаил Прович Садовский – машҳур Садовский сулоласи 
намояндаси. Кўп жихатдан отаси – Пров Садовский йўлидан 
борди. Улкан драматик истеъдод, Малий театр ва Островский 
драматургиясига меҳр-садоқат, муҳаббат бари Михаил 
Садовскийнинг қонида бор эди. Улуғ рус дараматурги 
Островский асарларида (асарлар 47 бўлса ҳам) 50 дан ортиқ 
роль ижро этган. М.П.Садовский ўзи: «Мен Островскийнинг 
биринчи асари билан баробар дунёга келдим ва бутун ҳаёт 
йўлимни у билан қадамба-қадам босиб ўтдим», – деб айтган эди.
М.П.Садовскийнинг 
дастлабки 
ижодий 
ишлари 
Островский рахбарлигида артистлик тўгараги спектаклларида 
бўлган. 1867 йилнинг 39 декабрида Островскийнинг «Ёт базмда 
кайф сафо» асарида Андрей Брусков ролини ижро этади ва икки 
йил ўтиб Малий театр труппасига қабул қилинади.
Кўп ўтмай М.П.Садовский отаси ўйнаган ролларни гўё 
мерос сифатида ўзлаштириб олади. Отаси М.П.Садовскийга 
истеъдод, саҳнавий ҳақиқатни сезиш, табиийлик ва юморни 
яхши билиш хусусиятлари ҳам юққан эди. Мана шу 
имкониятлар туфайли отаси ўйнаган ролларни тақлид эмас, 
балки мустақил ўз «мен»ини яққол кўрсатувчи образлар 
яратишга муваффақ бўлди. Островский театрининг «биринчи 
актёр»ининг ўғли ҳам ҳақли равишда Островский репертуарида 
қайтарилмас қиёфалар кашф этди. Унинг роллари ораси 


134 
актёрнинг ўзи учун ҳам, Малий театр учун ҳам «топилма» 
бўлган ролларидан «Ҳақиқат яхши, бахт эса ундан-да ортиқ» 
асаридаги савдогар Барабошев, «Бўрилар ва қўйлар»да Апполп 
Мурзавецкийларни кўрсатиш мумкин. 
Гоголнинг «Ревизор»идаги Хлестаков образи актёрнинг 
энг катта ютуқларидан бўлган. Бу ролни у дастлаб 1877 йили 
ижро этди, аммо бу мураккаб роль устида ижодий 
изланишларни сира тўхтатмайди. Гоголнинг бу ҳақида: «Бу 
(Хлестаков) ролини ижро этувчи қанчалик самимийлик ва 
табиийликни кўрсатса, шунчалик ютади» деган гапи 
М.П.Садовский изланишларида дастуруламал бўлди. Ана шу 
хусусият М.П.Садовскийнинг Хлестаков ролида асосий 
белгисига айланди. Шунинг учун Островский 1884 йили « Энди 
Московда Хлестаковни эплашди. М.П.Садовский уни шу қадар 
бадиий ва хаққоний намоён қиладики, шу вақтга қадар бу образ 
Питерда ҳеч ким томонидан бунчалик ўйналган эмас», - деб 
ёзган эди.
М.П.Садовский Малий театр саҳнасида Лев Толстой 
асарларида ҳам халқчил характерларни ярата олди. «Власть 
тьмы»да Пётр, «Маърифат мевалари»да 1-дехқон образлар ўз 
асарлари саҳнавий ҳолатига ўта талабчан бўлган Лев Толстойда 
катта қониқиш туғдирган эди.
М.П.Садовский Малий театрнинг отоқлилари қаторида 
тетрнинг бадиий, юксак савиядаги репертуари учун курашган ва 
катта ҳисса қўшган. Ўта маданиятли, чет тилларни ўрганиш 
қобилияти зўрлиги туфайли француз, немис, италиян ва поляк 
тилларини яхши билган М.П Садовский Ғарбий Европа 
драматурглари асарларини муваффақиятли таржима қилган. 
Россини, Бомарше, Гольдоне, Гоцци асарлари М.П Садовский 
таржимасида Малий театр репертуарининг доимий асарларига 
айланиб кетган. Ермолова ўз бенефиси учун асар танлаганида 
кўпинча М.П Садовский таржималарини маъқул кўрар эди.
М.П.Садовский бир қатор воқеалар ва повестлар 
муаллифи бўлган.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling