Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet55/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
 
 


135 
О.О.САДОВСКАЯ (1850 1819) 
 
М.Садовскийнинг рафиқаси Ольга Осиповна Садовская 
(қизлик фамилияси Лазарева) Садовскийлар сулоласи тарихига 
узукка кўз қўйгандек табиий қўшилиб кетган эди. Таниқли 
опера артистининг қизи ёшлигидан санъат муҳитида ўсди, у 
халқ ашулаларини куйлашни, уларнинг мағзини, шеърий 
охангдорлигини тингловчининг қалбига олиб киришни ўрганган 
эди. Санъатга қўйган дастлабки қадамларидан бошлаб доно 
маслаҳатчиси 
ва 
мураббийси 
А.Н.Островский 
бўлди. 
Островский қизчанинг истеъдодини жуда тўғри пайқаган ва 
керакли томонга йўналтира билган эди. Санъат оламида бу катта 
аҳамиятга 
эга 
муаллимликдир. 
Ольга 
учун 
санъатга 
сидқидилдан, фидоийлик билан ўзини бахш этишнинг намунаси 
эса отаси бўлган. 
1867 йили ҳаваскор артистка сифатида Островский ташкил 
этган ва рахбарлик қилган «Артистлик тўгараги»нинг «Ёт 
базмда кайф сафо»да кекса Брускованинг ролини ижро этади. 
Кампир ролидан кейин қатор ёшлар образини «Ўзингники 
бўлмаган чанага ўтирма»да Дуня, «Камбағал келин»да Марья 
Андреевна, «Момақалдироқ»да Варвара ролларини ижро этиб 
назарга тушади. Аммо бу ёш ва гўзал актриса кексалар 
ролларини ижро этишни ҳам канда қилмайди, чунки кекса 
образлар учун характерли хатти-ҳаракатлар, гапириш услублари 
ва ташқи ифода воситаларини топишга ҳам уста эди.
Садовская Малий театр саҳнасида турли драматурглар 
асарида томошабинларга манзур образлар яратди. «Маърифат 
қурбонлари»да оқсоч аёл, «Зулмат дунёси»да Матрена 
образларини кўриб Лев Толстой тасанно айтган эди. Актриса 
чин маънода халқчил образлар яратган. Унинг персонажларида 
оддий халққа хос гапириш усуллари, хатти-ҳаракатлар ва ташқи 
қиёфаси ғоят табиий ва қуйиб қўйгандек бўлар эди. Актёрлик 
ифода воситалари ичида Садовская асосий қуроли сўз бўлган. 
Ундаги нутқий бойлик, иборалар жозибаси, характерга 
монандлиги томошабинларни махлиё этар эди. Шунинг учун 
унга дублёрлик қилишни ҳеч ким уддалай олмас ва бутун 
мавсум давомида айрим ролларни фақат ўзигина ижро этар эди. 


136 
Садовская ўз ролларини йиллар давомида тинмай сайқал 
топтириб борар, янги-янги деталлар билан бойитар эди. 
Садовская истеъдодли актрисагина эмас, балки санъатининг 
камдан кам учрайдиган захматкаши эди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling