Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet63/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
В.Н.ДАВИДОВ (1849-1925) 
 
Владимир 
Николаевич 
Давидовнинг 
асл 
насаби 
В.И.Горелов бўлиб, Россиянинг жанубида - Новомиргородда 
офицер оиласида таваллуд топган. Ёшлик чоғлариданоқ 
санъатга қизиққан. Гимназияда ўқиб юрган кезларида 
ҳаваскорлик спектаклларида иштирок этган. 1866 йили Москва 
университетига ўқишга келган В.Н.Горелов имтихонлардан 
ўтолмайди, аммо ўз шаҳрига қайтмайди, Москвада қолиб 
кетади. Унинг бирдан-бир севган машғулоти Москва Малий 
театри спектакллари бўлади. Шумский ва Самаринлар Горелов 
ёқтирган энг машхур санъаткорлар эди. Горелов Самарин билан 
яқиндан танишади ва унинг маслаҳати билан Орел шаҳрига 
театрда ишлаш учун жўнаб кетади. Албатта, Самарин Орел 
шаҳридаги танишларидан бирига Горелов учун тавсиянома хати 
берган бўлиши керак. Гореловнинг оила аъзолари, айниқса, 
отаси унинг актёр бўлишини истамас эди. Аммо, Горелов ўз 
қарорида қатъий туриб олади ва саҳнавий тахаллус сифатида 
номаълум сабабларга кўра халок бўлган гимназиядаги 
синфдоши Владимир Давидов фамилиясини олади. Натижада 
1867 йили Орлов театри саҳнасида рус театрининг бўлғуси етук 
намояндаларидан бири – Владимир Давидов илк бор саҳнага 
чиқади.
Давидов кўп провинциал театрларда ишлайди, кўпроқ вақт 
машҳур П.М.Медведевнинг Қозон театрида ишлаган вақтида 
профессионаллик ўқувларини ўзлаштиради. 1880 йили Савина 
қистовлари билан Петербургга келиб Александринск труппасига 
қабул қилинади. Савинанинг ўзи 1874 йилгача Медведев 


155 
труппасида ишлаган ва Давидовни яхши билар эди. 76 йил умр 
кўрган Давидовнинг 58 йиллик ҳаёти ва фаолияти театр 
санъатига бахшида бўлган.
Давидовнинг ижро имкониятлари ҳайрон қоларли 
даражада кенг эди. У театр санъатига маълум бўлган барча 
жанрларда роллар ижро этган эди. Провинциал театрларда 
ишлаган 13 йил ичида Давидов водевиллар, комедиялар, 
мелодрама ва трагедияларда турли туман образларни яратди. У 
бирон-бир актёрлик амплуасига боғланиб қолган эмас. 
Репертуари жуда улкан ва ранг-баранг бўлган. Фақат 
Островский репертуарининг ўзида 80 дан ортиқ қиёфа яратган. 
Кўп пьесаларда Давидов йиллар мобайнида бир неча ролларни 
ижро этган. Масалан, биргина «Ревизор»нинг ўзида Давидов 7 
та роль ижро этади, ҳатто уларнинг бири аёл роли бўлган.
Давидов туғма истеъдод, келишган қадди-қомат, тўлалиги 
ўзига ярашган, ҳар қандай ҳолатни ифода қилишга қодир 
ажойиб ижрочилик имкониятларига эга, аммо, шундай табиий 
имкониятларига қарамай ўта меҳнаткаш, тинмай изланувчан
ижро қилган роллари муваффақият қозонганликдан сўнг ҳам, 
улар устида ижодий сайқал беришда тинмайдиган, касбини ва 
томошабинни беҳад хурмат қиладиган ғоят маъсулиятли 
санъаткор бўлган.
Давидов яратган баркамол образлар рус классик 
драматургияси вакиллари - Грибоедов, Тургенев, Гогол, 
Островский, Сухово-Кобилин, Толстой, Чехов асарларининг 
персонажлари бўлган. Давидов яратган Фамусов, Шаҳар 
хокими, Подколесин ва Кочкарев, Расплюев, Глумов, Мамаев, 
Оброшенов, Кузовкин, Мошкин, Аким ва Иванов ваби образлар 
ғоявий ва бадиий сифатлари билан рус театри тарихининг олтин 
саҳифаларини эгаллаган. 
Давидовни Мошкин «Бўйдоқ», Кузовкин «Боқиманда» 
ролларида кўрган замондошлари беиҳтиёр Мартиновни, унинг 
буюк гуманистик санъатини хотирага олар эдилар. Бу ролларни 
талқин қилишда Давидов психологик ечимлар устаси эканини 
ҳам яққол кўрсатган эди. Давидов ижодий йўналишига ва 
имкониятларига биноан Мартиновнинг кўп ролларини «театр 
санъатидаги мерос» сифатида қабул қилиб олган ва ўз 
талқинини ҳам кўрсата билган эди. Бу икки буюк санъаткор 


156 
орасида ўхшашлик билан бирга фарқ ҳам бор эди. Иккала 
санъаткор жамиятдаги энг эзилган, забун, дард-хасратли 
«бечораҳол одам» мавзусини ўз ижодларининг бош мавзуси деб 
билган эдилар. 
Мартинов крепостной тузум хукмрон бўлган даврда 
«мушфиқ инсон» характерини яратар экан, ижтимоий хўрланган 
инсон образи адабиёт ва санъатни демократлашуви жараёни 
ифодаси бўлган эди. Бу мавзу 1870 йиллардан бошлаб янгича 
талкинларда акс эта бошлайди. 1880 йили Чехов мавзуининг 
«эскиргани ва зериктиришини» ёзган эди. XIX асрнинг II 
ярмида театр санъати бунда «бандаи бечора»нинг социал келиб 
чиқиши, унинг қашшоқлиги, унинг жамиятда хўрланиши 
даражаси эмас, балки унинг дунёқараши ва инсоний 
табиатининг 
моҳияти, 
реал 
ҳаёт 
шарт-шароитларидан 
норозилик, қониқмаслик кайфиятларини тахлилига ўтган эди. 
Мартинов замонасида масала агар одам қашшоқ бўлса, 
хўрланган, эзилган бўлса, унга ачиниш, ёрдам қилиш керак 
деган тарзда қўйилар эди.
Сухово-Кобилининг асарлари жуда оғир тўсиқларни 
енгиб, саҳнага йўл топишида, томошабиннинг олқишларига 
эришишида Давидовнинг ҳам улкан ҳиссаси бор. Провинциал 
театрларда ишлаб юрган кезларидаёқ «Кречинский тўйи» 
спектаклида у ўз ролини муваффақият билан ижро этган. 
Давидов бу ролни ижро этганда рус саҳнасида Расплюев 
образининг шаклланган ижро анъаналари мавжуд эди. Расплюев 
Москвадаги ижрочиси П.М.Садовский ва Петербургдаги 
ижрочиси П.В.Васильев образнинг манзара характеридаги 
хусусиятига 
кўпроқ 
эътибор 
берардилар, 
жумладан 
П.М.Садовский тўрттача хажвий белгиларини урғуласа, 
П.В.Васильев одамларни ўзига «ачинтиришга» интилишни 
таъкидларди. Классик образлар саҳнавий ечимлари тарихини 
яхши билган Давидов, ўтмиш тажрибасидан ўзига кераклигини 
танлаб олган эди. У ўз Расплюевини табиатида қайси хусусият 
устунлигини аниқлаб бўлмайдиган образ тарзида яратган эди. 
Давидов – Расплюев рус саҳна санъати тарихига Мочалов – 
Гамлет, Мартинов – Тихон, Ермолова – Лауренсия, Савина – 
Верочка сингари олий баҳолар билан кирган. Давидов – 
Расплюев ролини эллик йил давомида ижро этган. Бир ролни 


157 
ярим аср мобайнида ижро этиш театр тарихида камдан-кам 
учрайдиган воқеа. Бу жиҳатдан Давидов-Расплюев билан 
Москвин – Шох Федорни қиёс қилиш мумкин. Москвин Федор 
ролини 46 йил ижро этган эди.
Давидов ижодининг танқидчилари Расплюев, Шаҳар 
ҳокими ва Фамусов ролларини алоҳида, актёрнинг шох роллари 
деб ажратадилар. Лекин шу билан бирга Островский асарларида 
мунтазам роллар ижро этганини, Давидовнинг буюк ёзувчилар 
Л.Толстой ва Чехов билан яқиндан муносабатда бўлиб, 
Толстойнинг «Жаҳолат олами», «Маърифат мевалари»да, 
Чеховнинг «Иванов» асарларида ўйнаган ролларини ҳам рус 
саҳна санъатининг мумтоз асарларидан деб баҳолаганлар. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling