Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet66/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
Менингенцларнинг бош мақсади ва тараннум этган 
ғоялари нималардан иборат эди? 
2. 
Островский 
Менингенцларнинг 
санъати 
ҳақидаги 
фикрларини қандай баҳолайсиз? 
3. 
Менингенцларнинг 
ижодий 
фаолиятларида 
қандай 
камчилик ва нуқсонлар кўзга ташланди? 
 
 
 ПЕТЕРБУРГ ВА МОСКВАДА ТЕАТР 
МОНОПОЛИЯСИНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИ 
 
1882 йилнинг 24 мартида подшо Александр III махсус 
фармон билан Императорлик театрлари моноплиясини бекор 
қилади. Энди, «театр крепостной хуқуқи» барҳам топгач, 
театрлар тараққиётига асосий расмий ғов бўлиб ҳисобланган 
ҳолат йўқотилгач, ўзгаришлар ва янгиликларга кенг йўл 
очилади. Моҳиятан демократик хусусиятга эга бўлган бу 
фармон эркин театрчилик фаолиятида рақобатнинг юзага 
чиқиши, театр соҳасида ишбилармонлик, тадбиркорлик, ижодий 
муҳитнинг соғломлаштирилишига, янги-янги ижодкорлар 
доирасини тезлик билан кенгайишига олиб келиши тезда амалга 
ошмайди. Чунки, иш юритишда ва фикрлашда урфга айланиб 
қолган тамойилларнинг ўзгариши, янгиланиши, синовларни 
енгиб ўтишдек мураккаб жараён эди. «Саҳна келгусида санъатга 
айланади, ҳозир эса ана шу келажак учун кураш давридир» - деб 
ёзади Чехов. 1880-1900 йиллар оралиғи рус театр санъатида 
келажак учун кураш фаолият мазмунини ташкил этади. Бу 
даврда театр санъатининг адабиёт, тасвирий санъат, мусиқа 
санъатлари 
томошабинлар 
билан 
муносабатида 
муҳим 
янгиликлар сезилади. Капиталистик турмуш тарзи, рус 
буржуазиясини юксала бориши рус аҳолисининг социал 
қиёфасида катта ўзгаришларни юзага чиқарди. 1882 йили 
Москвада, 1896 йили Нижний Новгородда бўлиб ўтган 
Умумроссия санъат ва бадиий кўргазмалари рус жамиятидаги 
ижтимоий ва маънавий шаклланган янги вазиятни яққол 
ифодалаган эди. «Олий» ва «паст» деб аталмиш санъатлар 


164 
орасидаги масофа йўқ даражага келган. Сабаби, санъатларнинг 
яшаш учун курашувлари, фаолиятга моддий босимнинг 
кучайиши, кўпинча ҳар қандай буюртмани адо этишга 
мажбурлик эди. Буржуача истеъмолчилик дид ва маданияти, 
турмуш қадриятларининг ўрта даражаларининг оммавий тус 
олиши жамият маънавий қарашларини белгиловчи омилга 
айлана боради.
80-йиллар ўртасида Лев Толстой «...ҳозир зиёли 
китобхонлар сифати жуда тушиб кетган-кўпроқ хазми тоам учун 
ўқийдилар», - деб ёзади. Орадан ўн йил ўтиб Чехов: «Бундай 
омма учун Толстой ва Тургенев бехад дабдабали, аристократ, 
бирмунча бегона ва хазм қилишга ноқулай», - деб унга қўшимча 
қилади. Бироқ айнан шу даврда, нисбатан ёш рус буржуазияси 
ичида бой-бадавлат, санъатга буюртмалар бериб, уни сотиб 
оладиган меценатларгина эмас, балки саъатни чиндан ҳис 
этадиган, у билан яшайдиган, санъат тараққиётига ҳисса 
қўшишни ўзининг бурчи деб биладиган ажойиб сиймолар 
бўлган П.М.Третьяков, С.И.Мамонтов, К.С.Алексеевлар ҳам 
пайдо бўлди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling