Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet69/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
Театр монополясининг йўқотилиши туфайли театрлар 
репертуарида қандай янгиликлар юзага келди? 
2. 
Петербург ва Москва хусусий театрлари қошида қандай 
хусусий театрлар ташкил топди? 
3. 
МХТнинг ташкилотчиларидан кимларни биласиз ва 
уларнинг фаолиятини қандай баҳолайсиз? 


171 
РУС ПРОВИНЦИАЛ ТЕАТРИ 
 
Рус провинциал саҳна санъати тарихи «рус театрининг 
отаси» Федор Волковнинг Ярославль шаҳрида театр ташкил 
этган вақти (1750)дан бошланади. Икки ярим асрдан ошиқроқ 
вақт давомида рус провинциал театри кўп босқичларга эга 
бўлди. 
Айтиш 
керакки, 
рус 
провинциал 
театри 
ўз 
томошабинларининг салмоғи, ижодий изланишлари, ижтимоий 
хусусиятлари билан жаҳон театрлари ичида алоҳида ўринга эга. 
Иккинчидан, рус провинциал театри рус миллий театри ташкил 
топиши, ривожланиш босқичларида ижодий кадрлар етиштириб 
берган буюк манба ролини ўйнади.
Крепостой театрлар, қўрғон театрлари ҳам рус провинциал 
театрларининг туғилиши ва шаклланишида катта аҳамиятга эга 
бўлди.
КРЕПОСТНОЙ ТЕАТРЛАР 
 
XVIII аср сўнггида Россияда крепостой театрлар ташкил 
топган. Даврнинг сиёсий ва бадиий эҳтиёжлари туфайли юзага 
келган бу театрнинг ўтмишдошлари скоморохлар бўлиб, улар 
масалан, Шумский, Пожарский, Шейдаков каби боярларнинг 
саройида шахсий масхарабоз хизматини ўтаганлар. Биринчи рус 
сарой театрнинг ташкил қилинишида катта хизмат қилган 
боярин Апполон Матвеевнинг ўз қўрғонида машшоқлар ва 
скоморохлар тўдаси сақлагани маълум. Граф Б.Шереметевнинг 
қайнотаси бўлган Черкасскийнинг Москва яқинидаги Кусковода 
ва Москванинг ўзида ҳам крепостной театрлари бўлган. 
Черкасскийдан сўнг унинг ишини куёви П.Шереметев ва унинг 
ўғли Н.Шереметевлар давом эттирдилар. Шереметевлар 
крепостной театрлари рус театри тарихида мухим аҳамият касб 
этган.
Крепостной театр рус дворянлари тарихи билан бевосита 
боғлиқ ҳолда бир неча босқичларни босиб ўтган.
Биринчи 
босқич
Хонадон 
театри, 
интим 
театр 
хисобланган. Зодагонлар ўзларининг ҳамма ҳам кириши мумкин 
бўлган театр томошабинларидан айрим ҳолда, ўз уйларида 


172 
томошалар қўйилишини маъқул кўрганлар. Бу хусусият айниқса 
Москвада, сарой театри бўлмаган худудда кенг авж олган. 
Бундай хонадон крепостной театрлари кўпайишининг яна бир 
сабаби Москва XVIII асрнинг иккинчи ярмида сарой назарида 
норозилик кайфиятларини туғдирадиган дворянларни иҳтиёрий 
бадарға ери бўлган.
Иккинчи босқич Қўрғон теарлари бўлиб, улар ҳам интим 
характерга эга бўлган.
Қўрғон театрлари дворянлар маълум қисмининг давлат 
амалидан ёки мажбурий харбий хизматидан озод қилиниши 
туфайли пойтахтдан ўз Қўрғонларига кўчиб кетишлари, 
крепостной дехқонлари ва бошқа хизматчилари устидан 
бевосита назорат қилиш, дворянлар депутатлиги тизимининг 
ташкил топиши билан, шунингдек, кўп зодагонларнинг 
императрица Екатерина вафотидан сўнг сиёсий таъсир 
кучларини йўқотишлари, император Павелнинг тахтга ўтириши 
билан боғлиқ эди. Айтиб ўтилган икки босқич даврида 
крепостной театр дворянлар мафкурасининг тарғибот майдони 
бўлган.
Учинчи босқич. Бу босқич дворянлар табақасининг 
иқтисодий таназзулга юз тутиши натижаси сифатида намоён 
бўлди. Дворянлар орасида уддабурон, ишбилармонлари театрни 
пул топиш манбаига айлантириш кўчасига кирадилар. Улар ўз 
театрлари билан яқинроқ губерня шаҳарларига келиб 
спектаклларига чипта сотиб, моҳиятан театр антрепрецион 
вазифаларини бажара бошладилар. Оммавий томошалар 
кўрсатиш амалиёти крепостой театр реперутарида кескин 
ўзгаришларга олиб келди. Театрлар губерния, шаҳар ва 
шаҳарчалардаги аҳолининг социал таркиби, маданий даражаси 
ва эстетик эҳтиёжлари билан ҳисоблашишга мажбур бўлдилар. 
Россиянинг кўпгина шаҳарларида, масалан, Нижний Новгород, 
Қохон, Орел, Курск ва бошқа ерларида крепостной театрлар 
профессионал театрларнинг пойдеворини қўйганлар. 
Ниҳоят, охирги Тўртинчи босқич Крепостной театр 
муассаса сифатида дехқонлар, савдогарлар ва разносчи табақаси 
ичидан 
чиққан 
тадбиркорлар 
қўлига 
ўтиши 
билан 
характерланади. Кўпинча бундай театрлар фаолияти эгасининг 


173 
вафоти билан якун топарди. Умуман крепостой театрга расман 
1861 йили реформа туфайли сўнгги нуқта қўйилади.
Ижодий жиҳатдан Крепостой театр замонавий театрга 
монанд иш юритган, лекин унинг тақдири ўз эгасининг диди, 
иродасига бутунлай тобе бўлган. Крепостной театрда ижодий 
жараён мураккаб вазиятларда кечади. Шароит тақозоси билан 
айрим крепостной театрлар актёрлари якка ёки тўда ҳолида 
мамлакатнинг етакчи театрларига қулдек сотиб юборилар эди. 
Бундай ҳолларда крепостной актёрлар теарлар ижодий 
қиёфасига сезиларли таъсир кўрсатар эдилар.
Крепостной театр улкан тарихий аҳамиятга эга. Зотан, 
Крепостной актёрлар деҳқонлар оммаси билан, халқ санъати 
билан чамбарчас боғлиқ бўлганлар. Шунинг учун ҳам улар 
санъатда реалистик позицияларни, хаққонийликни дастлаб 
табиий равишда, кейинчалик онгли ва мунтазам суратда қатъий 
ҳимоя қилганлар. Шунинг ёрқин мисоли сифатида крепостой 
актёрдан чиқиб рус театр санъатининг буюк ислоҳотчиси 
мақомига эришган Шчепкин ижодий йўлини кўрсатиш мумкин.
Барча Крепостной театрлар орасида граф Шереметевлар, 
князь Юсупов ва граф Воронцовлар театрлари иш кўлами, 
хашамати ва катта ижодий ва молиявий имкониятлари билан 
ажралиб турди. Уларнинг саройларига мамлакатнинг олий 
шахслари, императрица Екатерина, император Павел ва 
уларнинг аёллари ташриф буюрар, театрлар спектаклларини 
томоша қилардилар.
Саройда олий мақомлар эгаси бўлган граф Шереметевлар, 
князь Юсупов ва граф Воронцовлар театрлари рус театри 
тарихида «Вельможний театр» («Тўралар театри») деб ҳам 
юритилган. Жумладан Шереметьев пойтахтдаги «Сарой театри» 
ва Москвадаги Медокс театридан ҳам кучлироқ бўлишга 
интиларди. У театрдан ташқари Тасвирий санъат Галереяси ва 
Кутубхонасига эга «Санъат Пантеони» яратишни ният қилган ва 
бу йўлда кўп хайрли ишларни амалга оширган.
Шереметьев, Юсупов, Воронцовлар ўз Крепостной 
артистларини ўқиш-ўрганиш учун энг атоқли санъаткорларни 
муаллимликка ёллар эдилар. Санъатга оид барча янгиликлар, 
адабиётларни тўғри Париждан келтиришга, немис, француз, 


174 
италян санъат мутахассисларини истаган вақтларида чақириб, 
катта гонорар эвазига ишлатишга қурбилари етар эди.
Ҳудудий театрлар тармоғининг кенгайишида ноиблик ва 
губерниялар мақомининг таъсис этилиши катта роль ўйнаган. 
Деҳқонларнинг норозилик ҳаракатларини бостириш, олдини 
олишга мамлакатнинг барча худудида дворянлик хокимиятини 
мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган ноиблик ва губерния 
ерларида махаллий дворянлар маданиятига ғамхўрлик қилиш 
ноиблар ва губернаторларга юклатилган вазифалардан бири 
ҳисобланган. Шу ниятда дастлаб Губернаторлар уй-
саройларида, 
кейинчалик 
махсус 
қурилган 
биноларда 
спектакллар қўйиш одатга айланади. Театрлар фаолиятини 
ташкил қилиш кўпқирралик, мураккаб иш бўлиб, губернаторлар 
бу соҳа маъсулиятини мутахассис-антреперларга топшира 
бошладилар. Шундан бошлаб Тамбов, Воронеж, Калуга, 
Харьков каби шаҳарларда сурункали тарзда ишлайдиган 
профессионал театрлар шаклланди.
XIX аср ўрталарида Россияда Антреприза махсус касб 
сифатида узил-кесил қарор топади. Антрепрлар барча социал 
қатламлар намояндаларига эга бўлиб, унда камбағаллашиб 
қолган дворяндан тортиб, актёрлар, амалдорлар, савдогарлару 
насли насабининг тайини ҳам ноаниқ устомон –товламачиларни 
учратиш мумкин эди. Мустақил антрепренерлик театри 
муассаса сифатида шаклланиши XVIII аср ва XIX аср 
бошларида Крепостной, Ноиблик ва Губернаторлик театрлари 
фаолиятининг мантиқий ва реал махсули бўлган. Ҳатто, нафақат 
1861 йил крепостной хуқуқининг бекор қилиниши ва ундан 
кейин ҳам узоқ муддат мустақил антрепренерлик театри 
фаолияти тарзида ўтмишнинг иллатлари ва сарқитлари 
ижодкорларга нисбатан тўраларча муносабатлардан, уларнинг 
инсоний хуқуқларини поймол қилишдан, антрепренерларнинг ўз 
ваколатларини суистеъмол қилишларидан сақланиб қелган.
Агар XVIII асрдаги провинциал театрлар Крепостной, 
Қўрғон, ноиблик, Губернаторлик турларига қарамай, уларнинг 
тақдири томошабиннинг муносабатига эмас, асосан зодагоннинг 
ихтиёрида бўлиб, ҳатто энг етук жамоалар ҳам дворянларга 
молиявий қарам бўлсалар, янги Мустақил антрепренерлик 
театрларининг 
эгалари 
граф 
Шереметев, 
Юсупов 
ва 


175 
Воронцовлар минглаб крепостнойларнинг хўжалари каби 
қудратга эга бўлмаганлар. Яшаш учун кураш уларни айрим 
йирик-йирик шаҳарлар билан боғланиб қолмай, бепоён 
Россиянинг ичкарсига юришга ундайди. Театр санъатининг 
қадами етмаган жой 10-20 йил ичида Россияда топилмай қолади. 
Россиянинг ғарбу-шарқ, жануби-шимол худудларида сайёр 
театр труппалари, йирик ва ўртача, ҳатто кичик шаҳарларида 
ҳам маълум муддатларда муҳим фаолият кўрсатган труппалар 
ташкил топади. XIX асрнинг II ярмида ва айниқса, сўнгги 
чорагида Россиянинг театр жўғрофияси ўзига хос театр 
империяси шаклини олади. Театр труппалари одамлар гавжум 
бўладиган барча ерларда байрамлар, сайлгоҳларда, майдонларда 
тахталардан енгил-елпи қурилган томошагоҳларда халқ 
актёрлари – скоморохлар, вертел ва Пётрушка театрлари билан 
томошабин учун рақобатли кураш олиб боришга мажбур 
бўлган. 
Театр 
ўз 
даври 
социал 
мухитида 
яшовчи 
томошабиннинг эҳтиёжларини хисобга олиши, томоша залига 
бевосита мурожаат қилиши лозим бўлди. Театр ўз имкони 
доирасида бехад кенгайган аудиториянинг ғоявий ва бадиий 
эҳтиёжларини қондириш, ўзига замондош ҳаётнинг ижтимоий 
хусусиятлари, мамлакатда юз бераётган сиёсий, ижтимоий ва 
бадиий воқеликлардаги ходисаларга муносабатини билдиришни 
уддалаши керак бўлди. Театрнинг фаол ҳаракати, ижтимоий 
бурчини адо этиш учун Атрепренер озод ёки жуда бўлмаса 
бадалги- актёрларнинг тажрибалиларига, профессионалларига 
таяниши керак эди. Актёрларда ўз эркин фаолиятигина эмас, 
ишлаётган жамоасининг даромади ошишидан манфаатдорлик 
туйғулари ҳам шаклланарди. Чунки театр даромади актёр 
тирикчилигининг ягона манбаи бўлиб қолади.
Янги 
томошабин 
оммасига 
боғлиқлик, 
мустақил 
актёрларга таяниш, труппа фаолиятининг мунтазам сайёр тусда 
бўлиши рус театрининг феодал помешчик театри мақомидан, 
айрим эски иллатлар сақланиб қолишига қарамай буржуа – 
тадбиркорлик муассасаси мақомига узил-кесил ўтиб кетишига 
олиб келди. 1812 йилги Ватан урушидан сўнг кенг ёйилган 
демократик кайфиятлар бундай театрлар фаолиятига, айниқса 
унинг репертуарига таъсир кўрсатмай қолмади.


176 
Дастлабки сайёр антрепренерлик мустақил театрлари 
жанубий-ғарбий Украина худудларида, жумладан Киевда 
туғилган эди. Бу ҳол бежиз эмас эди. Бу ерлар аҳолисининг 
аксар қисми йўқсуллар, аммо «ихтиёри ўзида» бўлган одамлар 
бўлиб, уларнинг кўпчилигини поляклар ва немислар ташкил 
этарди. Улар крепостойлар табақасига киритилмаган эсаларда, 
на бир парча ери, на кўчмас мулки бўлмаган қашшоқлар эдилар. 
Уларнинг 
айримлари 
ўз 
табақисадан 
мосуво 
бўлган 
шляхтичлардан ташкил топган эди. Ҳунармандлар уюшмаси ёки 
тижоратчилар тўдасига алоқаси бўлмаган кишилардан XVIII аср 
охирларида илк «эркин» актёрлар ва антрепренер кадрлар 
шаклланди. XIX аср бошларида поляк труппалари Россиянинг 
турли ерларида, айниқса Украина ва Белоруссия худудларида 
томоша кўрсатишар, томошабин эҳтиёжига кўра поляк 
пьесаларини русчага ўгириб, ижро қилар эдилар.
Провинциал театр умумрус театр санъати учун ажойиб 
истеъдодлар авлодларини етиштириб берган. Писарев, 
Стрепетова, Андреев-Бурлак, Савина, Самсонов ва бошқа кўп 
номларни келтириш мумкин. Провинциал театр актёрларининг 
инсоний ва ижодий тақдирлари беҳад оғир жараёнларни 
бошидан кечирган. Рус адабиётининг энг катта бойликларидан 
бири провинциал театр ва унинг ижодкорларига бағишланган 
асарларидир. Герцен, Мамин-Сибиряк, Писемский, Квитко-
Основьяненко, Толстой ва бошқа атоқли ёзувчилар провинциал 
театрнинг Крепостнойлик ва ундан кейинги босқичдаги 
ҳаётлари ва ижодлари ҳақида қимматли тарихий воқеаларни 
бадиий ҳикоя қилиб қолдирганлар.
Провинциал саҳна ижодий жараёнлари ҳақида гап 
борганида Россиянинг жуда кенг худудий театрлари тақдирида 
муқим аҳамият касб этган бир воқеликка алоҳида урғу бериш 
керак. Бу ерда гап 19-асрнинг 30-40-йилларида гастроллари рус 
провинциал театри учун ижодий профессионализм вазифасини 
ўтаганлиги ҳақида бормоқда.
Мочалов ва Шчепкин шахсий ташаббуслари билан 
Россиянинг 
узоқ-яқин 
шаҳарлари 
театрларига 
гастрол 
сафарлари ташкил қилганда, моддий манфаатдорлик туйғулари 
билан яшамай, балки ўз санъатларининг улкан ижтимоий 
аҳамиятини ҳис этиб, зиммаларига театрнинг тарғиби ва 


177 
ташвиқи каби маърифатпарварлик миссиясини олган ва 
ўзларининг Петербург ва Москва театрларидаги ҳамкасбларига 
ажойиб намуна кўрсатар эдилар.
Мочалов ва Шчепкиннинг ижодий сафарлари рус 
провинциал театрларида профессионализмни шаклланиши учун 
муҳим омиллардан бирига айланди ва анъана хусусиятини касб 
этади. Живокини, Мартинов, Максимов, Григорьев каби пойтахт 
театрлари санъаткорлари ҳам гастроль сафарларини ўз ижодий 
фаолиятларининг зарур қисмига айлантирди. 
Мочалов ва Шчепкин биринчи галда пойтахт театрлари 
репертуарида ўша даврнинг энг сара асарларини провинциал 
театрларда ижро қилиб, актёрликда реалистик тенденцияларни 
чуқур илдиз отишига улкан хисса қўшадилар. 
Шчепкин доимий тарзда ўз репертуарида «Ақллилик 
балоси», Гогол асарлари, Гальдонининг «Меҳмонхона бекаси», 
«Матрос» ва энг яхши рус ва таржима водевилларни олиб борар 
эди. Ижро қилган роллари ёнига Шчепкин Императорлик театри 
саҳнасига йўл берилмаган пьесаларни ҳам провинциал 
театрларда саҳналаштирар эди. Шулар ичида Шчепкин севган 
асарлар Котлеровскийнинг «Сеҳргар Москаль», «Наталка-
Полтавка» каби «малороссия опералар», мусиқий комедиялар, 
улуғ артистларнинг саъй-ҳаракатлари билан жуда кўп рус 
вилоятларида катта шуҳрат қозонади ва охир-оқибат Малий ва 
Александринск театрлари репертуаридан муносиб ўрин олади.
Мочалов провинциалларга ўзининг қаҳрамонлик романтик 
репертуарини, Шекспир, Шиллер асарларини, исёнкорлик рухи 
билан йўғрилган мелодрамаларни, Грибоедовнинг «Ақллилик 
балоси «сини олиб борар эди.
Шчепкин ва Мочаловнинг ибратли ва актёр маҳорати 
бўйича «очиқ дарслар»и, услубий характерга эга бўлган 
гастролларидан сўнг, ўзини театр деб хис этган провинциал 
саҳна ижодий жамоалари ўз репертуарини «Ақлилик балоси», 
«Ревизор», «Гамлет», «Макр ва муҳаббат», Пушкин, 
Островский, Тургенев, Толстой асарларисиз тасаввур қила 
олмасди.
Шчепкин ва Мочаловнинг спектакллари, репетициялар, 
дилкаш суҳбатларининг провинциал артистларга кўрсатган 
руҳий-маънавий таъсирларининг яна бир қимматли томони, ўз 


178 
касбининг иззат-хурмати, ижтимоий аҳамиятини чуқур хис 
этиш, зиммадаги улкан маънавий маъсулиятини сира 
унутмаслик туйғуларини сингдириш бўлди.
XIX асрнинг 30-йилларида асосан Шчепкин ва Мочалов 
фаолиятлари билан боғлиқ бўлган «гастрол сафарлари «40-50-
йилларга келиб Живокини, Мартинов, Самойлов каби атоқли 
санъаткор фаолиятида ҳам оддий ва доимий ҳолга айланди. 1847 
йил П.С.Мочалов ўзининг сўнгги гастрол сафарини Воронеж 
шаҳрида икки ой давомида ўтказди ва сафардан файтиш чоғида 
хасталаниб, 1848 йил баҳорида вафот этди. Анча кексайиб 
қолганига қарамай Шчепкин рус вилоятлар театрлари билан 
ижодий алоқаларини давом эттирди. Уларнинг ҳар бир сафари 
театр «воқеасига» айланишда давом этади. 1845 йили Шчепкин 
Харковь театрига 1846 йили Россиянинг жанубий вилоятларига 
катта гастрол сафари қилиб, Калуга, Харьков, Одесса, Николаев, 
Херсон, Симферополь, Севастополь театрлари саҳналарида 
роллар ижро этди. 1850 йили Воронеж, Харьков, Полтава, 
Одесса шаҳарларида, 1855 ва 1857 йиллари яна Нижний 
Новгородга, 1858 йили Ярославль ва Кастрома шаҳарларига 
сафар 
қилиб, 
провинциал 
театрлар 
репертуарида 
профессионализмни намойиш қилди. 1845-1861 йиллар ичида 
гастрол воситасида рус првинциал саҳнасини ижодий 
манзарасини бойитиш янги авлод санъаткорлари И.В.Самарин, 
Шумский, Медведева, Никулина-Косицкая, Самойловларга 
насиб қилди. 
Пойтахт театрларининг атоқли санъаткорлари Мочалов, 
Шчепкин, Мартинов, Живокини ва уларнинг издошлари 
провинциядаги хамкасбларига ўз маслаҳатлари ва намуналари 
билан ёрдам беришни бурч деб билишлари натижаси ва 
самараси ўлароқ Саратов ва бошқа кўп вилоят артистлари 
профессионализм мактубини ўтаганлар. 
Россиянинг театр ҳаётида ҳар иккала пойтахт театрлари 
артистларининг ёзги гастрол гуруҳлари ташкил этилганлиги 
муҳим воқеа бўлди.
1883 йили В.Н Андреев-Бурлак ва Писаревлар ташкил 
этган «Товаришество»нинг ёзги гастрол сафари провинциал 
театр тарихида ўчмас из қолдирган, ажиб бир афсона тусини 
олган эди. Шаклланган гурухда номи бутун Россия бўйлаб 


179 
шуҳрат 
қозонган 
санъаткорлар 
жамланганлиги, 
унинг 
томошаларига бўлган умумий эътибор ва қизиқишни авж 
олдирди. Гастрол маршрути Рябинск, Ярославл, Нижний-
Новгород, Қозон, Симбирск, Самара, Саратов, Царицин, 
Астрахан сўнг Новочеркасск ва Ростов Дон шаҳарлари бўйлаб 
ўтди. Ижодий гуруҳнинг гастрол репертуарида Островскийнинг 
«Ўрмон», «Ўзингники бўлмаса чанага ўтирма», Островский ва 
Соловьевнинг «Ёритадию, иситмайди», Салтиков-Шедрин асари 
бўйича «Иудушка», Шпажинскийнинг «Кругина», «Майор 
хонимча», Гнедичнинг «Қишлоқда» ва бошқа бир неча кичик 
хажмли интермедиялар бор эди.
Бу 
гастрол 
сафари 
театр 
санъатининг 
янги 
имкониятларини намойиш қилади. Узоқ, яқин вилоятлар 
томошабинлари айрим номи чиққан санъаткорларнинг якка 
гастролларинигина 
эмас, 
балки 
пойтахт 
театрлари 
саҳналаштирган яхлит спектаклларни томоша қилишлари 
мумкинлиги театрга нисбатан қарашларда, муносабатларда 
ижобий йўналишларни кучайтирди.
Умуман XIX асрнинг 30-40-йилларида Шчепкин ва 
Мочалов асос солган гастрол сафарлари бепоён Россиянинг 
турли худудларида театр санъатининг профессионаллик томон 
самарали силжиши анъаналарини бошлаб берган эди. Театр 
санъатининг асосий касбий ва эстетик талаблари аста-секинлик 
билан бўлса-да провинция саҳналарида қарор топа бошлади. 
Шчепкин ва Мочаловнинг мамлакат ичкарисидаги театрларга 
ижодий сафарлари замонавий атамаларда «малака ошириш 
курслари» вазифасини ўтаган ва бу буюк санъаткорлар 
ворислари устозлар анъанасини муваффақиятли 
давом 
эттирганлар. XIX асрнинг 80-90-йилларига келиб, пойтахт ва 
провинциал театрлари орасидаги ижодий алоқалар янги сифат 
босқичига эришади. 1882 йили Театр монополияси бекор 
қилингач, хусусий театрлар ҳам иккала пойтахтда ва 
мамлакатнинг йирик шаҳарларида тез суратлари билан ташкил 
топиб, ижодий тараққиёт учун қулай шароитлар юзага 
келтиради. Пойтахт ва провинциал театрлар орасидаги алоқалар 
икки томонлама алоқа кўринишига эга бўлади.
Пойтахт театрлари артистларининг «товаришество» 
гурухлари вилоятларга сафар қилишса, вилоят театрларининг 


180 
атоқли артистлари Петербург ва Москвадаги хусусий театрлар 
саҳналарида ёзги мавсумни ўтказа бошлайдилар. XIX асрнинг 
90-йилларида умумрус театр жараёнида кузатилган жонланиш 
пойтахт ва вилоят театрлари фаолиятига бирдек алоқадор ягона 
системани узил-кесил шакллантирди (Труппа шакллантириш
репертуар режалаштириш, спектакллар прокати, молиявий 
бошқарув ва ҳ.к.). 
Бироқ шуни унутмаслик керакки, тарихан қарор топган 
шарт-шароитларга кўра XIX асрда Россияда мустақил бадиий 
марказлар ва маълум шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиши билан боғлиқ ҳолда эволюцион тарзда 
шаклланди, беқарор хусусиятга эга бўлган театр жамоаси 
бўлмаган. Провинциал театрларнинг туғилиши ва фаолият 
юритиши умумрус театр санъатининг таркибий қисми сифатида 
амалга ошган ва бадиий ҳамда ташкилий жихатдан империядаги 
ягона қонуниятларга амал қилар эди. Аср охиридаги театр 
фаолиятидаги жонланиш манзарасида бу хусусият янада 
тўлароқ ўз исботини топди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling