Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet70/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
Рус провинциал театрнинг ташкилотчилари кимлар эди ва 
улар ўз саҳна асарлари орқали қандай ғояларни илгари 
сурдилар? 
2. 
Крепостной театри рус дворянлар тарихи билан боғлиқ 
қандай босқичларни босиб ўтди? 
3. 
Хусусий театрлар тармоғининг кўпайишида ноиблик ва 
губерниялар мақомининг таъсис этилиши қандай аҳамият 
касб этди? 
4. 
Мочалов ва Шчепкиннинг ижодий сафарлари рус 
провинциал 
театрларида 
профессионализмни 
шаклланишида қандай хусусиятлар касб этди? 
5. 
Рус провинциал театрининг етук актёрларидан кимларни 
биласиз? 
 
 
 
 
 


181 
РОССИЯДА ТЕАТРЧИЛИКНИНГ ТАШКИЛИЙ 
ТАМОЙИЛЛАРИ 
 
Жаҳон театр адабиётида Россияда театрчилик ишини 
босиб ўтган йўллари умуман дунё театрлари маданияти 
контекстига мувофиқ тарзда кечган бўлса-да, ундаги ижтимоий-
сиёсий, иқтисодий ва жўғрофий шарт-шароитлар билан боғлиқ 
бўлган ўзига хосликлар мавжуд бўлган.
 
 
 
САРОЙ ТЕАТР ТРУППАЛАРИ 
 
XVIII асрнинг II ярмида Россияда сайёр театр туппалари – 
италян операси, француз театри, балет труппаси ва катта мусиқа 
оркестри кенг фаолият кўрсатди. Саройнинг беҳад бойликлари 
эвазига катта қулайликлар билан чет эллардан келтирилган бу 
театр, концерт томошалар асосан рус аристократиясининг 
вақтичоғлиги учун хизмат қилган. 
Бу давр ичида рус давлат театри ташкил топиб жадал 
суратлар билан ўсади. XVIII асрнинг охири XIX аср бошларида 
унинг ташкилий тизими шаклланиб улгуради. Бу жараён шу 
даврнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
омиллар 
ва 
маданий 
тараққиётининг умумий тенденциялари билан бевосита боғлиқ 
ҳолда кечади. Рус тарихида «Екатерина асри» деб ном олган 
XVIII асрнинг II ярми – рус жамияти тарихида улкан прогрессив 
ва реакцион хусусиятларга эга бўлган.
XVIII асрнинг 60-йилларида Россиянинг иқтисодий ҳамда 
сиёсий-ижтимоий қиёфасида кескин ўзгаришлар юз берди. Рус 
халқ театри игрише»лари, «комедийная хоромина», «потешние 
палати» ва шу кўринишларида XVIII асрга келиб якун топган
XVIII асрнинг II ярмигача театрчиликнинг уюштирилиши 
«ташкилий давр» деб аталган босқич ниҳоясига етди, ана шу 
заминида 1756 йили Рус давлат театри расман ташкил этилди. 
В.Н.Всеволодский-Гернгрос «Бу воқеа ўз моҳиятига кўра 
Фанлар Академияси, Москва Университети, Бадиий акдемия 
ташкил этилишига тенгдир», – деб ёзган эди. 1756 йили 
Сумароков ва Волков асослаган расмий давлат театри дастлаб 


182 
ўзи мустақил фаолият олиб борган. Молиявий қийинчиликлар 
гирдобида кун кечирган, орадан уч йил ўтиб саройдаги 
труппалар таркибига киритилгач, ижодий фалиятида тараққиёт 
тенденциялари кузатила бошлайди.
1766 йили Петербургда махсус бошқарув органи-
Петербург сарой театрлари дирекцияси ташкил этилди. Сарой 
қошидаги театрлар штат бўйича 197 кишидан иборат бўлиб, 
улардан 150 га яқини артистлар ва мусиқачилар, қолганлари 
ёрдамчи – хўжалик ва бошқа хизматларга белгиланган эди. 
Шулардан ўндан бир қисми рус труппасини ташкил қилар эди. 
Театрларни Император сарой Министри қўл остида фаолият 
юритувчи театр фаолияти тарғиботлар директори бошқарар эди.
XVIII асрнинг 80-йилларида Россияда худудий бошқарув 
тизимининг шаклланиши ниҳоясига етади. Худди шу даврда 
Императрица Екатерина II (1783 йили) давлатга қарашли расмий 
театрлар фаолияти тарғиботини белгиловчи Фармон қабул 
қилди. Фармонда илк бор репертурнинг хилма-хил бўлиши, 
спектакллар қўйилганда моддий ва иқтисодий манфаатлар 
ҳисобга олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган эди. Фармонда, 
шунингдек артистлар ва мусиқачилар билан контракт- 
шартнома тизими белгиланиб, муддати 1 йилдан 4 йилгача 
рухсат этилганди. Фармонда рус артистларига хорижий 
артистлардан фарқли ўлароқ пенсия олиш хуқуқи берилган эди.
Театрлар 
репертури 
тизими, 
янги 
спектакллар 
тайёрлашнинг барқарорлашган тамойилларини ишлаб чиқиш, 
спектакллар прокатини йўлга қўйиш, бинолар, театр хўжалиги 
ва ҳ.к масалаларнинг тизимли тарзда ҳал этиш учун бошқарув 
системасининг реал воқелик талабларига мувофиқлаштирувчи 
ташкилий ислоҳотлар зарур эди. Ниҳоят, орадан ўттиз йил ўтиб, 
1797 йили «Театр бошқаруви режаси» яратилди. Бу хужжатда 
театр тизимидаги таркибий қисмларининг фаолият йўриқлари 
белгиланди. 1799 йили театр бошқармаси таркибида репертуар 
ва хўжалик бўлимлари таъсис этилади. Ва ниҳоят, 1800 йили 
театр реПётруарини тузиш муддатлари белгиланиб, февраль-
март ичида йиллик Репертуар режаси аниқланиши лозим бўлди.
XVIII 
асрнинг 80-йилларига 
келиб 
Императрица 
Екатерина II буюк давлатчилик фаолияти Пётр 1 ислоҳатларини 
янги тарихий шарт-шароитларда изчил давом эттириш сифатида 


183 
Рус империясида худудий қайта қуришлар ўз ниҳоясига етди. 
Маъмурий ва суд ислоҳотлари, идоралар ваколатлари 
белгиланди. Айнан шу даврда (1783 йили) давлат театрлари 
фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган Фармони Олий 
эълон қилинди. Москвадаги 1806 йили таъсис этилган расмий 
театрнинг ташкилий-ижодий фаолиятига 1780 йили таркиб 
топган хусусий театр Мекола Медокс театрининг иш юритиш 
услубияти ўз таъсирини кўрсатди. Зотан Медокс театрида 
репетуарни шакллантириш ва спектаклларни тайёрлаш жараёни 
ижрочиларга бир талай эркинликлар, қулайликлар туғдирар эди.
Чор хукумат Петербург театрлар Дирекциясидан мустақил 
тарзда иш юритувчи Медокс хусусий театрини қўлламайди, 
аксинча Медокс театри фаолиятини назорат қилиш мақсадида 
1780 йилда Россияда биринчи марта цензура жорий қилинади. 
XVIII асрнинг охири ва бутун XIX аср давомида Чор хукумати 
илдиз 
отиб, 
бўй 
кўрсатаётган 
ижтимоий-прогрессив 
тенденцияларга қарши курашиш мақсадида цензуранинг 
мазмуни ва шаклларини ўта мураккаблаштириб боради. 1803 
йили давлат расмий театрлари бошқарувини такомиллаштириш 
мақсадида хукумат комиссияси ташкил қилинади. Комиссия 
олти йил ишлаб, тайёрлаган материаллар асосида 1809 йили 
«Театрлар Дирекцияси қарори» қабул қилинади, ушбу қарор 
Петербург ва Москва давлат театри қонуний йўриқлари 
мажмуаси эди. Хужжатда труппалар таркиби, театрлар тизими, 
театр таркибий қисмлари ходимлари фаолиятига доир қисқа 
йўриқномалар, 
репертуарни 
режалаштириш 
ва 
янги 
спектаклларни тайёрлаш жараёнлари, муаллифлик гонорарлари 
тартиби, бенефислар уюштириш тартиблари ва ҳ.к. батафсил 
баён қилинган эди. Бу «Қарор»га кўра театрларнинг иқтисодий-
ташкилий томонини Дирекциянинг хўжалик бўлими аъзоси 
бошқарар эди. Унинг зиммасига – театр бюджетини белгилаш, 
монтировка (саҳна безаклари, декорация, костюмлар тайёрлаш, 
репетиция) фаолиятига раҳбарлик қилиш, театр бинолари ва 
мол-мулки ҳолатини назорат қилиб бориш вазифалари кирар 
эди. Дирекция қарамоғига келиб тушадиган оригинал ҳамда 
таржима асарлар Дирекциянинг репертуар бўлими аъзоси 
томонидан бадиий ва иқтисодий жиҳатлари билан кўриб 
чиқилар эди. Қарорда репертуарда кўп хусусиятлар мезони 


184 
белгиланган. Жумладан бадиий етук асарларнигина қабул 
қилиш, спектаклларни тайёрлаш муддатларини белгилаш, 
саҳналаштирув сарф-харажатлари ва кутиладиган молиявий 
кўрсаткичларни (кассавий тушум) белгилаш вазифаси Репертуар 
бўлими аъзоси зиммасида эди. Аммо дирекция фақат 
Цензурадан ўтган асарни кўришгагина хақли бўлган.
Цензура ва Дирекция кўригидан ўтган асарга, Репертуар 
бўлими аъзоси, саҳналаштириш режасини тузиб чиқар эди. 
Шундан сўнггина Дирекция спектакль қийматини белгилар ва 
молиялаштириш жараёни белгиланар эди.
1825 
йили 3 майда 
«Императорлик 
театрлари 
Дирекциясининг Олий тасдиқдан ўтган қарорлари ва ички 
бошқарув қоидалари» қабул қилинди. Бу ҳужжатда XIX асрнинг 
1-чорагида театрлар ишини режалаштириш ва ташкил этишда 
кузатилган ўзгаришлар ўз ифодасини топган эди. Репертурни 
режалаштириш, репетиция ва монтировка ишларини ташкил 
этиш масалалари батафсил баён қилинган. 1825 йили «Қарор»да 
асосан 1809 йилги ҳужжат мазмуни ривожлантирилган ва 
контрактлаштирилган эди. Янги хужжатда спектакл яратиш 
жараёнида жалб этилган барча соҳа ва қисмлар ишларини 
мувофиқлаштириш масаласи алоҳида таъкидланиб, унинг 
янгилигини билдирар эди.
1827-1830 йилларда 1825 йил «Қарор»идаги кўп 
жихатларга аниқликлар киритилади. Петербург ва Москва 
театрлари маъмурий штатлари қайта кўрилади, қатор янги 
йўриқномалар ишлаб чиқилади. 1836 йили артистлар билан 
тузиладиган контракт-шартномалар ва спектакллар бўйича хақ 
тўлаш тизими тасдиқланади. 1834 йили янги бинолар очилиши 
билан боғлиқ тарзда хизмат қилувчилар сони кўпайиши 
муносабати билан ишчи хизматчилар вазифаси, уларни театрлар 
ва устахоналарга тақсимланиш тартиблари белгиланади.
1832 йили «Тушадиган фойда ва қилинадиган сарф-
харажатларнинг 
йиллик 
режасини 
тузиш 
Қоидаси» 
тасдиқланади. Театр ижодий ишлаб чиқариш фаолиятининг 
йиллик сметаси шакли энг асосий ҳужжат бўлиб XIX аср 
ўзгартиришларисиз амалда қўлланиб қолади. 1849 йили 
Императорлик театрларини юқоридаги «Қоида»га монанад 
бериш тартиби шаклланади.


185 
1856-1863 йиллар ичида Император сарой вазирлиги 
театрга оид қарорларни қайта кўриш, юзага келган ижтимоий-
иқтисодий вазиятларга мувофиқлаштириш учун махсус 
комиссия таркибига буюк рус драматурги А.Н.Островский ҳам 
киритилган эди. Бироқ, комиссия ишлаб чиққан конструктив 
режалар амалга ошмайди, таклифлари қабул қилинмайди. Чор 
хукумати театрчилик ҳаракатида кескин ўзгаришлар амалга 
ошишидан чўчийди.
А.Н.Островский даври деб аталган 1850-1870 йилларда 
рус драматургиясида, актёр ижрочилигида қатор оламшумул 
янги тенденциялар кузатилишига қарамай, театрчиликнинг 
ташкилий тизимлари, ижодий-ишлаб чиқариш фаолиятининг 
расмий тасдиқланган услубиятлари асосан ўзгармаган ҳолда 
сақланиб қолади. 1871 йили А.Н.Островский бошчилигида 
драматургларга хақ тўлашнинг янги тартиблари, нормативлари 
ишлаб 
чиқилган 
ва 
сарой 
Министрлиги 
томонидан 
маъқулланган бўлса-да, чор хукумати уни 1882 йилга келиб 
театр монополиясини бекор қилиш қонуни доирасида 
тасдиқлайди. 1882 йили 14 март Театр монополиясини бекор 
қилиниши Россия театр харитасида мухим янги воқеа-
ходисаларни майдонга чиқаради.
Императорлик театрлари Хусусий театрлар билан рақобат 
вазиятида фаолият кўрсатишга мажбур эдилар.
XIX асрнинг охирида Россияда театрчилик фаолияти катта 
тармоққа айланди. 1900 йилда Россияда театрларнинг умумий 
сони 216 бўлиб, шундан 190 таси провинциал театрлар эди. 
1900 
йилга 
келиб 
Императорлик 
театрлари 
Дирекциясининг бевосита қўл остида еттита ижодий жамоа 
бўлган: рус драматик театри, опера театри, балет театри, 
француз драма театри – Петербургда, рус драматик театри, 
опера театри, Балет театри-Москвада. Ҳар иккала пойтахтда уч 
саҳнада мунтазам равишда спектакллар ўйналган. Дирекция 
қарамоғида мунтазам ишлайдиган Маринский, Большой, 
Александринский, Малий, Новий (1898-1907) ва Михайловский 
театрларидан ташқари Эрмитаж театри, Петергоф театри, 
Гойченский театрлари-сарой ихтиёридаги Царское селодаги 
Китайский, Каменностроскдаги ёғочли биноларда спектакллар 
вақти-вақти билан намойиш қилинар эди. Эрмитаж, Китайский, 


186 
Петергоф ва Гатчинский театрлари бинолари Саройдаги маълум 
бошқармалар ихтиёрида бўлса, уларда спекталлар тайёрлаш ва 
кўрсатиш Дирекция зиммасида бўлган. Шунга мувофиқ 
Императорлик театрлари тизимлари ўн битта театрда фаолият 
кўрсатган. Давлат аппарати томонидан бевосита амалга 
оширилган бундай театрчилик фаолияти кўлами дунёдаги бирон 
бир мамлакат театри амалиётида кузатилмаган.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling