Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet71/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
XVIII асрнинг II ярмида Россияда сайёр театр туппалари 
асосан қайси табақа вакилларига хизмат қилди? 
2. 
Рус тарихида «Екатерина асри» деб ном олган XVIII 
асрнинг II ярми – рус жамияти тарихида қандай 
хусусиятларга эга бўлди? 
3. 
Медокс театрчилик фаолиятида нима учун цензура жорий 
қилинади? 
4. 
Рус театри тарихида ўз асарларини саҳналаштирган, 
режиссурага қўл урган қайси драматургларни биласиз? 
 
 
 
РУС ТЕАТРИДА РЕЖИССУРА 
 
1809 йили Рус театри тизимида биринчи марта режиссёр 
лавозими киритилган. XIX аср бошларида режиссура 
дейилганда 
спектални 
тартибга 
келтириш 
хизматлари 
тушунилган – бу юзаки мезансценалар белгалаш, айрим 
ижрочилар билан алоҳида рол устида ишлашдан нарига ўтмас 
эди. Аср ўрталарига келиб, режиссёр вазифаси актёрлар 
ансамбли (актерлар танланиши), спектаклни умумий оҳангини 
белгилаб, ундан чиқиб кетмасликка интилиш, оммавий 
саҳналарни уюштириш каби ишларни ҳам қамрайди. Бироқ 
режиссёр Гогол иборасича спектаклни тикловчи, актёрлар 
гурухини мувофиқлаштирувчи вазифаларинигина бажариш 
билан чекланиб қолаверади. 1809 йил «Қарор»ида режиссёр 
функциялари жуда чекланган ҳолатда бўлган. Амалда режиссёр 
Театрлар Дирекциясининг Репертуар бўлими аъзосининг 


187 
ёрдамчиси вазифаларини адо этиб келган. Спектаклнинг 
ҳақиқий раҳбари сифатида кўпинча театрнинг етакчи 
артистлари хисобланар эди.
1825 йилги «Қарор»да режиссёр функциялари бир мунча 
кенгайтирилиб, унинг зиммасига репертуар режаларини тузиш, 
роллар матнини кўчириш ва ижрочиларга тарқатиш, 
репетициялар жадвалини тузиб, ўз вақтида артистларни 
огохлантириш, ижодий жараёнда тартибни назорат қилиш, 
спектаклларнинг бадиий безаги жихатларини балгилаш 
вазифалари ҳам юкланади шунингдек, пьесаларнинг номи, 
спектаклда банд артистларнинг исми-шарифи, ижро этилаётган 
ролнинг вақт-муддати (хронометраж) қайд этилган махсус 
репертуар дафтарини тўлатиб бориш ҳам режиссёрнинг 
васифаси қилиб белгиланди. Статистлар ишини бошқариш учун 
режиссёрга махсус ёрдамчи берилди. 
Спектаклларни саҳналаштиришда пьеса муаллифлари 
орасида ҳам бевосита режиссёр функциясини уддалаган 
ёзувчилар рус театри тарихида кам эмас эди. 1802-1826 
йилларда Петербургда драматик труппага рахбарлик қилган, 
1802 йилдан Дирекцияда Репертуар бўлими аъзоси лавозимида 
фаолият кўрсатган машхур адиб ва театр педагоги 
А.А.Шаховский спектаклларни саҳналаштириш тамойилларини, 
рус саҳна маданиятини сайқал топишига катта хисса қўшган. 
XIX асрнинг ўрталаридан 1879 йилларигача буюк 
драматург 
А.Н.Островскийнинг 
ўз 
асарларини 
саҳналаштиришдаги бевосита фаолияти рус режиссурасининг 
шакланишида бехад катта ахамиятга эга.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling