Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet67/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
ПЕТЕРБУРГ ВА МОСКВАДА ХУСУСИЙ ТЕАТРЛАР 
 
Императорлик театрлари монополияси бекор қилингач, 
ҳар иккала пойтахтда шахсий театр муассислари кўпайди. 
Аммо, уларнинг аксарияти коммерция характерида бўлиб, 
фаолиятлари 
узоққа 
чўзилмади. 
Шундай 
турли-туман 
уюшмалар, хар хил катта-кичик шаклдаги театрчилик 
ҳаракатида умумрус театр санъати ҳаётида сезиларли роль 
ўйнаган жамоалар ҳам бўлди. 1895 йили Петербургда адабий-
бадиий тўгарак қошида пачилик асосида хусусий адабий-бадиий 
тўгарак театри ташкил топди. 1899 йилдан адабий-бадиий 
жамият театри деб номланди, уни кўпинча «Суворин театри» 
деб ҳам атардилар. Сабаби, машхур журналист, театр 
танқидчиси ва ношир А.С.Суворин муассасанинг асосий 
пайчиси ва театрнинг амалдаги рахбари эди. Театрда бақувват 
ижодий 
труппа 
шакллантирилди. 
Унда 
В.П.Далматов, 


165 
П.Н.Орленев, 
К.В.Бравич, 
И.И.Судьбинин, 
М.Михайлов, 
К.Яковлев, 
П.Стрепетова, 
Л.Я.Ворская, 
М.Домашева, 
А.Чижевская, Э.Холмская, А.Пасхалова каби атоқли рус актёр 
ва актрисалари жамланган эди. Театрнинг режиссёри дастлаб 
Е.Карпов, у Александринск театрига ўтиб кетгач, Н.Арбатов, 
Т.Глобатский, С. Надеждин, Н. Поповлар бўлган. 1888-1889 йил 
театр мавсумини «Суворин театри»нинг энг гуллаган даври 
дейиш мумкин. Бу мавсумда 30 йил таъқиқда бўлган «Подшо 
Федор Иоаннович» (А.Толстой асари) саҳналаштирилди. 
Спектакль МХТ асаридан икки кун олдин томошабинларга 
тақдим этилди. Шу мавсумда Ф.Достоевскийнинг «Жиноят ва 
жазо» романининг инсценировкаси саҳналаштирилиши ҳам 
катта санъат воқеаси сифатида эътироф этилди. Навбатдаги 
мавсумда Суворин Сухово-Кобилин трилогиясининг учинчи 
қисми – «Тарелкининг ўлими» сатирик комедиясини цензура 
тамғасидан 
халос 
этишга 
муваффақ 
бўлди. 
Пьеса 
муваффақиятли саҳналаштирилди.
Москвада театрчилик ҳаракати қатор ишбилармон 
сиймоларни кашф этди. Бу ҳаракатнинг фаол намояндаларидан 
М.В.Лентовский эди. 1881 М.В.Лентовский «Эрмитаж» боғи 
худудида гўзал бир театр биноси барпо қиладики, у қадимий 
қўрғон қолдиқлари таассуротини туғдирар эди. Театр аввал 
Фантастик театр деб, сўнг «Антей» номлари билан эл оғзига 
тушди. 80-йилларда Москвада бир вақтнинг ўзида бир неча 
хусусий театрлар фаолият олиб борди. Кўпинча бундай театрлар 
кучли моддий таянч ва пишиқ пухта бадиий режаларга эга 
бўлганлиги туфайли тез орада бирдан йўқ бўлиб қоларди.
Хусусий театрлар орасида немис актёри Г.Парадис ташкил 
этган театри анча чидамли бўлиб чиқди. У дастлаб 
Солодовников пьесасида антрепризе сақлаб, 1885 йили махсус 
театр биносини қурдирди. Бинода «Парадиз театри» очилади ва 
йигирма 
йил 
давомида 
хорижий 
машхур 
труппалар 
гастролларини уюштириш ҳисобига шон-шуҳрат қозонади. 
Бизга номи таниш Мейнингенцлар труппаси Парадиз театрида 
ўз спектаклларини намойиш қилган. Шунингдек, Парадиз 
театри Э. Росси, Л.Барнар, Э.Поссарт, Б.Коклен, Ж.Луне-Сюлит, 
С.Бернар, Г.Реман, Э. Дузе ва бошқа ғарб театр санъати атоқли 
намояндалари ижоди билан рус томошабинлари эстетик 


166 
завқланишлари учун имкон яратди. Г.Парадиз хориж 
санъаткорлари гастролларини Петербург ва бошқа йирик 
шаҳарларга ҳам уюштирар эди.
Театр монополияси бекор қилинганидан сўнг Москвада 
энг самарали ва узоқ муддат фаолият кўрсатган «Корш театри» 
бўлди. Бу театрни туғилишида атоқли рус актёрлари 
М.И.Писарев ва В.Н.Андреев-Бурлак ташаббускор бўладилар. 
Бренко театри маълум сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатгач, 
М.И.Писарев ва В.Н Андреев-Бурлак «ҳамкорлик асосида» 
театр ташкил қилиш фикрида ҳамжихат бўладилар. Ўзлари 
моддий таянчга эга бўлмаганликлари туфайли маълумоти 
юрист, табиатан ишбилармон, бир вақтлар Бренко театр 
либосхонасини арендага олиб тадбиркорлик қилган Федро 
Адамович Коршни ҳамкорликка таклиф қиладилар. Корш 
зиммасига театрнинг коммерция раҳбарлиги ва собиқ Бренко 
театри бадиий принципларини бузмаслик вазифаси юклатилди. 
Театрнинг бош раҳбари лавозимини эгаллаган Корш, ишга катта 
маблағ сарф қилади. Бренко театри ишлаган бино томоша 
залининг кичик хажми Коршни қониқтирмайди. У Газета 
кўчасидан Лионазов қасрини арендага олиб, уни капитал 
таъмирлаб, ажойиб театр биносига айлантиради. 1882 йил 30 
августда Рус драматик театри Корш раҳбарлигида ўз 
фаолиятини бошлайди. Биринчи хусусий Рус драматик театр 
Император театрларининг мавсуми очилиши кунидан бошлаб, 
давлат театрларига жиддий рақобатчи эканлигини яққол 
кўрсатади. Унинг биринчи спектакли ҳам катта эътиборга 
молик. «Ревизор» асари жуда кучли актёрлар ижросида 
намойиш қилинди, шаҳар ҳокими образини М.Писарев, 
Хлестаков образини В.Долматов яратган эди. Ундан сўнг 
Бренко театрида муваффақият билан ўйналган «Ўрмон» 
(Островский пьесаси), «Уриэль Акоста» (К.Гуцков пьесаси), 
«Маскарад» (Лермонтов пьесаси) қўйилади. Хуллас, дастлабки 
вақтда Корш Бренко театри репертуар сиёсатини давом 
эттиради. Бундан ташқари Корш билетлар нархини Малий 
театрдаги нархдан икки баравар камайтиради, яна ҳам арзон 
нархда кундузги спектакллар доимий тус олади, ўқувчи ёшларга 
имтиёзли нархлар белгиланади, ўқув юртларига бепул билетлар 
юбориб туради. Рус драматик театри демократик ва оммабоп 


167 
бўлиб кўринади. Лекин Коршнинг барчанинг эътиборини 
қозонган хатти-ҳаракатларининг замирида соф коммерция 
мақсадлари яшириниб ётганлиги кўп ўтмай маълум бўлади.
Бепул билетлар тарқатиш, бехато нишонга борадиган 
реклама эди. Билет нархини арзонлаштириш томоша залини 
тўлдиришнинг самарали воситаси эди. Кенг томошабинлар 
оммаси дидини, иқтисодий имкониятларини яхши хисобга 
оладиган Корш тез орада театр репертуарини енгил-елпи 
комедиялар, водевиллар билан тўлдириб ташлайди. Театр катта 
даромад келтиради. Корш хашаматли янги театр биносини 
қурдиради. Эндиликда театр «Ф.А.Коршнинг Драматик театри» 
деб номланади. Корш моҳир тадбиркор эди. Унинг театрида рус 
театр санъатининг ном чиқарган арбоблари жо бўлган эди. 
В.Далматов, В.Давидов, М.Петина, И.К.Иселевский, Н.Ровин, 
Писарев, А.Глома- Менгерская, Н.Рибчинская, А.Федотов 
шулар жумласидандир.
Давлат театрлари билан рақобат йўлида Корш вақти-вақти 
билан рус мумтоз драматурглари асарларини ҳам репертуарга 
киритади. 1886 йили Грибоедовнинг «Ақллилик балоси» 
(Фамусов – В. Давидов) қўйилган бўлса, яна Давидов бош ролни 
ижро этгин «Иванов» асари Чеховнинг саҳна юзини кўрган 
катта хажмли биринчи асари эди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling