Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet68/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
 
МХТнинг ТУҒИЛИШИ ВА
1898-1907 ЙИЛЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИ 
 
Театр 
санъати 
соҳасида 
хусусий 
фаолият 
имкониятларининг энг нодир ва энг самарали намунаси 1898 
йили иш бошлаган Москва бадиий-ҳаммабоп театр қиёфасида 
намоён бўлди. Бу театр барча хусусий театрлар диққат 
марказида бўлган коммерция мақсадларини эмас, балки рус 
миллий маънавияти ва жуда катта мавқега эга бўлган театр 
санъатини янги ижодий йўлга олиб чиқиш эди. Москва Бадиий 
театри (МХТ) 1898 йил 14 октябрда «Подшо Федор Иоаннович» 
спектакли премьераси билан очилди. 


168 
МХТнинг туғилиши унинг асосчиларининг 1897 йил 19 
июнда Москвадаги «Славянский базар» ресторанида бўлиб 
ўтган тарихий учрашувларида рўй берган деб ҳисобланади. 
К.С.Станиславский (Алексеев) ва Вл. И.Немирович-Данченко 18 
соат давом этган сухбатларида бўлажак театрнинг барча 
хусусиятлари чуқур мухокама қилинади. Станиславский 
сўзларига кўра учрашувда «бўлажак иш асослари, санъатнинг 
ўзига хос масалалари, бадиий идеаллар, саҳнавий этика, 
техника, ташкилий режалар, бўлғуси репертуар йўналишлари, 
ўзаро муносабатлар» мухокама этилган. Суҳбат давомида 
бўлғуси ижодий труппа таркиби, унинг ёш зиёлилардан иборат 
бўладиган асоси, зални дид билан, аммо одми безатилиши 
масалалари ҳам диққат билан кўриб чиқилди. Театрга раҳбарлик 
ваколатлари ва театр фаолияти мазмунини белгиловчи шиорлар 
ҳам ўз тасдиғини топади. Адабий-бадиий хукм чиқариш ҳуқуқи 
(вета) Вл.И.Немирович-Данченко, бадиий хукм чиқариш хуқуқи 
Станиславскийга берилди. Асосий шиорлардан бири – «Бугун – 
Гамлет, эртага статист, аммо статист сифатида ҳам у артист 
бўлмоғи шарт!» эди. Театр репертуарига киритиладиган ёзувчи-
муаллифлар доираси ҳам аниқ белгиланади. Булар биринчи 
галда Г.Ибсен, Г.Гауптман, А.Чехов миллий ҳамда жаҳон 
мумтоз драматурглари эди.
Вл.И.Немирович-Данченко Москва шаҳар думасига 
молиявий таъминлашни илтимос қилиб ёзган Баённомасида: 
«Москва .. бошқа кўп шаҳарларга қараганда ҳамёнбоп, арзон 
театрларга муҳтож... Репертуар мутлақо бадиий, ижро эса 
имкони борича намунавий бўлиши керак» – деб урғулаган эди. 
Аммо, давлат бундай театрни молиявий қўллаб-қувватлашдан 
бош тортди. 1898 йилнинг март ойида Вл.И.Немирович-
Данченко ва Станиславский бошчилигида бир қатор эътиборли 
кишилар «Товарищество для учреждения общедоступного 
театра» – битимини имзолайдилар (таъсисчилар таркибига 
Станиславский, 
Вл.И.Немирович-Данченко, 
Д.Востряков, 
К.Гутхейль, Лукутин, С.Т.Морозов, К.В.Осипов, К.К.Ушковлар 
кирадилар). 
Театрнинг «Бадиий ҳаммабоп» номи узоқ сақланмайди. 
1901 йилдаёқ цензура чеклашлари ва молиявий муаммоларга 
боғлиқ ҳолда, билетлар нархи ошиши муносабати билан театр 


169 
номидан «ҳаммабоп» сўзи олиб ташланади, аммо театр 
туғилишида белгиланган илғор, маънавий-маърифий режаларда 
чекланмайди, демократик кайфиятдаги томошабинлар эстетик 
эхтиёжига мўлжалланган асарлар саҳналаштиришни ўзининг 
бош принципи сифатида сақлаб қолади. Труппа асосини Москва 
филармоник жамияти қошидаги Мусиқий-драматик ўқув 
юртидан, 
Вл.И.Немирович-Данченко 
талабаларидан 
О.Л.Книппер, Вс.Э.Мейерхольд, М.Савицкая, М.Г.Германова, 
М.Л.Рокдан, М.Н.Литова, Станиславскийнинг «Санъат ва 
адабиёт жамияти қошида» Станиславский саҳналаштирган 
ҳаваскорлик спектакллари қатнашчиларидан М.П.Лилина, 
М.Ф.Андреева, Лужский ташкил қиладилар. Провинциал 
театрдан Вишневский 1900 йили В.И.Качалов, 1903 йили 
Леонидовлар таклиф қилинди. МХТ асосчиларининг ниятлари 
ғарбда театр санъатини янгилаб «Эркин театр» тушунчаларини 
истеъмолга киритган А.Антуан, О.Брам каби режиссерлар 
ижодий режаларига ҳамоҳанг эди. Станиславский шундай 
хотиралайди: «Биз ижрочиликнинг эски усулларига ҳам, сохта 
пафос, декламацияга ҳам, актёрлик «кенгаш»га ҳам, 
постановканинг, 
декорациянинг 
бемаъни 
шартли 
кўринишларига, 
ансамбль 
яратишга 
тўсиқ 
бўлган 
«премьербозликка, спектаклларнинг умумий қурилиш тизимига 
ҳам, ўша вақтдаги театрларнинг сариқ чақага қиммат 
репертуарига 
ҳам 
қарши 
чиқдик». 
МХТ 
асосчилари 
ислоҳатининг энг муҳим қисми, Немирович-Данченко фикрига 
кўра репетицион жараённи тубдан ўзгартириш бўлган эди. «Бу 
театр репетицион жараёнда ижодий берилиб ишлаш, спектакль 
вақтидагидан ҳам кўпроқ мехнат сарф қилинадиган ягона театр 
эди. Репетицияларда айниқса ижодий изланишлар амалга 
ошарди, муаллифлар фикрларини ич-ичига кириларди, 
индивидуал хусусиятлари идрок қилинар, барча таркибий 
қисмларни беихтиёр ўзаро гармонияси топиларди». 
Асосчилар режасига кўра МХТ бош вазифаси эски 
театрларда тушунилмаган янги драматургияни саҳнавий 
мужассамлаштириш воситаларини излаб топиш эди. Чехов, 
Ибсен, Гауптман драмаларига мурожаат қилинади. МХТ 
фаолиятининг биринчи даври (1898-1905)да театр ижодий 
қиёфасини асосан замонавий, янги драматургия белгилади.


170 
Театрнинг биринчи спектакли тарихий ва манзаравий 
хаққонийлиги, оммавий саҳналарнинг жонли ва ишонарли 
эканлиги, режиссёрлик фикр-ечимларнинг янгилиги ва 
дадиллиги билан томошабинларни мафтун этди. Федор ролини 
ижро этган И.Москвин юксак баҳо ва олқишларга сазовор 
бўлди. 
Станиславский «Шох Федор Иоаннович» спектакли билан 
МХТ репертуар сиёсатида тарихий-манзаравий йўналиш 
бошлаган, деб ҳисоблайди. 1898 йили кўрсатилган «Венециялик 
савдогар», 1898 йилги «Антигона», шу мавсумнинг «Иван 
Грознийнинг ўлими» спектаклларини шу йўналишга мансуб 
қилиб таъкидлайди. 
Лекин, МХТнинг туғилиши асосчилари уни ташкил 
этилишини Чеховнинг «Чайка»си қўйилган вақтдан деб 
белгилайдилар. Ўзининг иккинчи спектакли «Чайка» билан 
театр ўз муаллифини топиб олади ва Немирович-Данченко 
иборасича, асосчилар кутмаган ҳолда «МХТ Чехов театри» 
нуфузига эришиб олади. Зотан, айнан Чехов асарлари туфайли 
ХХ аср театрини белгилаган «театр системаси» кашф этилади, 
саҳнавий ҳақиқатни янгича маъно-мазмунда идрок этиладики, 
бунда актёр ва режиссёр эътибори ташқи реализмдан ички 
реализмга қараб бурилади, инсон руҳияти ҳаётини англаш ва акс 
эттиришга эришилади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling