Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet60/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

П.В.ВАСИЛЬЕВ (1832-1879) 
 
Павел Васильевич Васильев ҳам Самойлов каби бир 
«сулола» намояндаси эди. Бу сулоланинг катта авлоди Москва 
Малий театрининг атоқли артисти, унинг укаси Сергей 
Васильевич Васильев, унинг рафиқаси Е.Н Васильева – Лаврова, 
Петербургда Александринск ва провинциал театр артисти 
П.В.Васильев кичик авлод сифатида П.В.Васильевнинг қизи – 
Петербургдаги актриса Н.С.Васильева эди.
П.В.Васильев Москва Театр билим юрти талабаси – у 
балет ва Живокини рахбарлигида драматик синфда тахсил 
олган.
Кутилмаган 
ҳолда 
П.В.Васильевни 
Билим 
юрти 
битиришида «балет фигуранти» мақомида учирма қиладилар. 
Қисқа фурсатда у Россия вилоятларига жўнаб кетади. Кўп 
провинциал театрларда водевилдан тортиб, жиддий драмаларда 
роллар ижро этади. Унинг ижодий биографиясида кескин 
бурилиш Харьковда гастролга келган Мартинов билан 
учрашувда юз беради. Мартиновнинг ижроси П.В.Васильевнинг 
саҳнавий тасаввурларини ўзгартириб юборади. Бу воқеа 1855 
йилда бўлиб ўтади. Мартинов услуби ёш актёрни чуқур 
ўйлантириб қўяди, ролга, образга муносабатида жиддий 
ёндашувларга, мартиновча муносабатларга қизиқиш уйғотади. 
Ўз навбатида Мартинов П.В Васильевда ҳали очилмаган йирик 
истеъдодни пайқайди ва уни пойтахт театрига таклиф қилади.
П.В.Васильев бутун умри давомида Мартиновни ўзининг 
ҳақиқий устози деб билади, хотираси хурматини эъзозлаб ўтади. 
«Мартинов буюк эди, – дейди П.В Васильев, – Биз, актёрлар кўп 
нарсани ундан ўргандик. Аввалари комедияни, айниқча 
фарсларни кулгилироқ ўйнашга интилардик, холос. У биринчи 
бўлиб куч-қудрат, ички хиссётда эканлигини кўрсатди, роль 
қанчалик кичик бўлмасин, унинг ичидан одамийликка хос бирор 
– бир нарсани излаб топиб, шуни маҳкам тутиб олиш, 


147 
персонажни жонли қиёфасини тасаввур қилишда ана шу 
топилмага таяниш лозимлигини кўрсатди. Кўпларнинг кўзини 
очди. Шахсан мен, Мартиновдан бир умр маннатдорман!» 
П.В.Васильев ижро имкониятлари бой актёр бўлган. 
Унинг репертуарида комик роллар ҳам, драматик роллар ҳам 
бирдай муваффақиятли ижро қилинган. Гогол комедияларидан 
«Ревизор»да Осипни, «Уйланиш»да Кочкаревни унутилмас
жонли образлар тарзда яратди.
П.В.Васильев 1860 йили Мартинов вафотидан сўнг унинг 
ўрнига Александринск труппасига қабул қилинди. Устози ижро 
этган роллар унга ўтди. П.В.Васильев Мартинов анъаналарини 
шараф билан давом эттирди, унинг ижодий мактабини 
ривожлантиришига катта ҳисса қўшди. У Александринск 
саҳнасида Островский театрининг ҳақиқий намояндасига 
айланди. Островский пьесаларида П.В.Васильевнинг улкан 
истеъдоди ҳар тарафлама очилди. 1861 йили етакчи актриса 
Ю.Н.Ленскаянинг бенефисида Островскийнинг «Қўйнидан 
тўкилса қўнжига» асари қўйилди. Спектакль тайёрланиш 
жараёни Островскийнинг бевосита назорати остида бўлди. 
П.В.Васильев ижро этган Подхолюзин роли спектаклнинг энг 
катта ютуғи, деб эътироф этилди.
П.В.Васильев ижросини замондош танқидчилар ва театр 
мухлислари Самойлов ижроси билан таққослар эдилар. 
Самойловнинг 
ташқи 
ифода 
жозибаларини, 
саҳнавий 
маҳоратини унутмаган ҳолда П.В.Васильевнинг реалистик 
ижросини, психологик ечимларини устун қўярдилар. Любим 
Торцов ва Иван Грозний образларида Александринск саҳнасида 
П.В.Васильев сиймосида Мочалов, Шчепкин ижодий йўли, 
театрда хукм суриб келган Каратигин услуби, ташқи дабдаба 
услубидан устун келади. Бироқ, П.В.Васильев императорлик 
театрдаги муҳитга қовушиб кетолмайди. Чунки, театрдаги 
расмиятчилик, хукмронлик, умумий репертуарнинг паст 
савияси, уни актёр сифатида ўзи истамаган, кўнглига хуш 
келмаган ролларда тинимсиз чиқишга маҳкумлиги актёрни 
эзади.
1864 йили контракт муддати тугагач, П.В Васильев янги 
контрактда иш шароитини бироз яхшилаш шартини қўяди. 
Дирекция унинг илтимосини рад этади ва у театрни тарк этади. 


148 
Бир йил давомида П.В.Васильев рус провинцияларида гастрол 
сафарларида бўлади ва Александринск театрига бироз 
ўзгартирилган контракт асосида қайтиб келади. Бу сафар 
П.В.Васильев қарийб ўн йил давомида императорлик театрида 
самарали ижод қилади, аммо унинг юксак ижодкорлик руҳи бу 
ердаги муҳитда барибир сиқилади. 1872 йили Малий театрга, 
вафот этган П.М.Садовский ўрнига ўтказишларини кўп илтимос 
қилади, лекин унинг таклифи рад қилинади. 1874 йили 
П.В.Васильев Александринск театрини тарк этади.
П.В.Васильев ўз ижодида Мартинов билан Мочалов 
жўшқинлигини 
уйғунлиштира 
олган 
эди. 
У 
ҳаётий 
муаммоларни реалистик тарзда теран кечинмалар воситасида 
очар, томошабинлар қалбини ларзага келтирар эди. 1860 йилдан 
эътиборан П.В.Васильев Александринск театрида улкан 
санъаткор, актёрлик касбининг тенгсиз усталаридан бўлган 
В.Самойловнинг якка лидерлигига чек қўяди. Театр ҳаёти 
тарихида кам учрайдиган ҳол- Александринскда ўн беш йил 
давом этади.
Васильев ва Самойлов ўртасидаги рақобат пойтахт театри 
фаолиятини ўн беш йил давомида белгиловчи хусусиятга 
айланади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling