Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet59/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
 
В.В.САМОЙЛОВ (1818-1887) 
 
Василий Васильевич Самойлов актёрларни фарзанди эди. 
Отаси В.М Самойлов, онаси С.В.Черникова – Самойлова XIX 
аср бошларида опера театри артистлари бўлишган. Сингиллари–
Мария, Вера ва Надежда Самойловалар драма актрисалари 
эдилар. Бу авлоднинг учинчи бўғинида В.В.Самойловнинг ўғли 
П.В.Самойлов ва қизи А.А.Мичурина-Самойлова шуҳрат 
қозонган санъаткорлар эди. В.В.Самойлов «Самойловлар 
уруғи»нинг энг ёрқин намояндаси ва ўз фаолиятида 
актёрликнинг «Самойловлар анъанаси»ни изчиллик билан 
ифода қилган санъаткор эди.
Актёрлик фаолиятини 1834 йили опера партияларини 
ижро қилишдан бошлаган. Сўнг унга кичик-кичик водевиль 
ролларини ҳам топшира бошлайдилар. Ф.Конининг «Артист, 
хорист ва аферист талаба» номли водевилида (1839) В.В 
Самойлов шундай ижодий зафарга эришадики, уни дарҳол 
Александринск 
театри 
труппасига 
қабул 
қиладилар. 
В.В.Самойлов ўз ижодий йўналиши билан Мартиновга доимий 
рақобатчи бўлган.
В.В.Самойлов ва Мартиновлар ижодий қиёфасида 
Александринск труппасида икки ижодий мактаб услубияти акс 
этарди. Ғоят истеъдодли, зукко санъаткор В.В.Самойлов 


145 
Александринск театри анъаналарини, Василий Каратигин ва 
Сосницкий анъаналарини ижодий ривожлантирган бўлса, 
А.Е.Мартинов услубияти кўпроқ Малий театрга яқин, Мочалов 
ва Шчепкин анъаналарини янги ижодий босқичга кўтара 
олганди.
В.В.Самойлов ўз қаҳрамонларининг ташқи ифода 
воситаларига катта эътибор қаратар эди. Аниқроқ айтилса, рус 
театр санъатида «школа представления» услубиятининг тенгсиз 
устаси бўлган. Водевиль роллар ижро эта бошлаган 
чоғлариданоқ В.В.Самойлов ўз саҳнавий образларининг 
бўлажак қиёфаларини қаламда ва сувбўёқда қораламаларини 
яратиш машқини эгаллаган эди. В.В Самойловнинг элга маълум 
машхур албомларида қарийб ҳамма ролларини тасвири 
чизилган. Ўз ҳолича бундай усулнинг ижод учун зарари йўқ, 
аксинча, Малий театрнинг атоқли арбоби Ленский ҳам ижро 
этадиган ролларини кўринишларининг грим ва либоси 
қораламасини чизар эди. Лекин В.В.Самойловда бу қўшимча 
ижодий иш, унинг учун образ яратишда ташқи ифодани 
персонажнинг ички дунёсининг тахлилига устун бўлган асосий 
иш методига айланиб кетган эди. Унинг саҳнада образ яратиш 
жараёни аввал эскизда тасвирланган қиёфани жонлантиришга 
маҳкум этиларди.
Ўз саҳнавий қаҳрамонларига хос хусусиятларини 
В.В.Самойлов фақат либос, гримм, имо-ишоралар, маҳоратли 
пластик хатти-ҳаракатлар билангина эмас, балки гапириш 
услублари ва шевалари билан ифода қиларди. аммо 
В.В.Самойлов ижодий услубининг чекланганлиги ҳам унинг ана 
шу маҳорат билан намойиш қиладиган нутқий ва пластик 
маҳорати, уддабуронлиги роль мағзини чақиш учун қурол 
сифатида эмас, балки ўз санъатининг кўз-кўз қилиш воситаси 
эди. Актёрнинг ижро техникасини мукаммал эгаллаган 
В.В.Самойлов 
саҳнавий 
персонажларнинг 
сиртқи 
кўринишларини, ўзига хосликларини маҳорат билан кўрсатар 
эди. 
В.В.Самойлов 
саҳна 
санъатида 
олий 
даражада 
профессионал бўлган. У ўз ролларининг тенги йўқ «режиссёр»и 
эди. Унинг касбий маҳорати Александринск театрида актёр 
маҳорати даражасини юқори поғонага олиб чиққан эди.


146 
В.В.Самойловнинг «рақобатчи»си П.В.Васильев эса 
бутунлай бошқа типдаги артист бўлган. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling