Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet58/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
А.Е.МАРТИНОВ (1816-1860) 
 
Ўз замондош мунаққидларнинг эътирофи ила ҳақиқий рус 
кишисини бутун борлиғи билан, кулгили ва фожеий, 
хурсандчилик ва аянчли ҳолатлари билан рус саҳнасида илк бор 
ишонарли гавдалантирган Александр Ефстафьевич Мартинов 
бўлган экан.
А.Е.Мартинов қашшоқ мешчан оиласида дунёга келган. 
Қийинчиликларда ўтган болалиги бир умр унинг инсоний 
табиатида из қолдирган. 1827 йил тўққиз яшар А.Е.Мартинов 


141 
Театр уқув юртининг боқиманда ўқувчиси бўлади. Машҳур 
Дидлонинг балет синфида бир муддат ўқиб, ундан рассомлик 
синфига ўтади, бироз ўтгач Я.Г.Брянски ва Василий 
Каратигиннинг қўлида драма синфида ўқийди. Ўқув юртида 
талабалик йилларидаёқ А.Е.Мартинов кўп водевилларда роль 
ўйнаб улгуради. 1834 йил А.Ивановнинг «Лунатик куёв» 
водевилида томошабинлар олқишига сазовор бўлади. Бу 
томошада 18 яшарлик А.Е.Мартинов эллик ёшлик ошиқ бева 
эркак Заржавин ролини қоилмақом қилиб ижро қилган эди.
1836 йили у Александринск театри труппасига қабул 
қилинади ва сон-саноқсиз водевилларда роллар ижро этади. 
Водевил жанрида ютуқларга эришиш учун А.Е.Мартинов – 
актёрда барча зарур ҳислатлар мавжуд эди: мусиқийлик, 
пластика, чаққонлик, ажойиб рақс қобилияти, артистнинг бу 
имкониятларини кўрган театр маъмурияти унга турли енгил-
елпи тутруқсиз водевилларни ёғдириб ташлайди; беҳад 
эксплуатация қилади.
Мана шу водевиль ролларидаёқ Мартиновнинг юксак 
драматик истеъдоди сезила бошлайди. Гап шундаки, Мартинов 
водевил ролларида фақат қах-қаҳа билан чекланиб қолмас, ўша 
яратаётган кулгили характерининг ич-ичдан бирор-бир ижобий, 
дард-хасратли нуқталарини топа олар ва ўз қаҳрамонига 
ҳамдардлик туйғуларини томошабинга етказар биларди. 
Мартиновнинг санъати туфайли, ҳатто, водевиль образлар 
орқали реал воқелик, ундаги муаммоллар, айниқса кулгили 
ҳолатларга тушиб, персонажларни турмуш эзиб ташлаган
шўрпешона одамлар, тақдири забун. «Маленький человек» деб 
аталгин бечоралар қиёфаси акс этар эди. Мартинов ижодининг 
тадқиқотчиси Б.Асеев «Ички аламларга тўла Мартинов 
комизмининг характерини унинг фожеий қиёфасини билдириб 
турарди», - деб ёзади. 
Мартинов қисқа умри давомида олти юздан ошиқроқ роль 
ўйнаган ва ҳар бир ролида ҳаётий ҳаққонийликка, образни 
ишонарли бўлишига интилган. Мартинов ижодининг бой 
манбаи реал воқелик, уни ўраб турган муҳит эди. У синчков, 
кузатувчан эди. У кўрган-кечирганлари, одамлар, уларнинг 
ижтимоий табақалари, турмуш тарзларига оид характерли 


142 
жихатларни Мартинов тезда илғаб олар ва хотирасида сақлаб 
қолар эди.
Мартинов санъатига Некрасов ва Белинский, Панаев ва 
Григорьев ва бошқа кўп хассос «театрчи»лар тан берган эдилар. 
Белинский унинг буюк актёрлик истиқболини аниқ башорат 
қилган эди. Мартинов кулгусини Гогол кулгуси билан, аламли 
хандалар билан қиёс қилардилар. Мартинов расмиятчиликка 
муккасидан кетган императорлик театр саҳнасида рус 
адабиётининг гуманистик ғояларини тараннум қила олди.
Мартинов Мольер асарларида кўп зафар топди. Унинг 
юксак профессионализми Петербургдаги француз труппаси 
артистлари Мольер талқини билан қойил қолдиради. 
Французлар Мартиновнинг «Хасис» комедиясида Горпагон 
роли ижроси учун тантана уюштирадилар, унинг ижодий 
даҳосини Мольер даҳосига тенг кўрадилар. 
Мартинов Гогол асарларида қатор образлар яратиб, 
комедияларнинг трагедия билан чамбарчаслигини, қон-
қардошлигини оча билди. Белинский актёрнинг «Қиморбозлар» 
комедиясидаги Ихарев ролига юксак баҳо берган эди. Хлестаков 
ролининг ижрочиси эса «Ревизор»нинг саҳнавий тарихида 
алоҳида аҳамиятга эга. Александринск театрида Хлестаковни 
Мартиновдан аввал машҳур комик актёр Николай Дюр ижро 
қилган бўлиб, Хлестаковни анъанавий водевиль образи 
сифатида талқин қилган Гоголга мутлақо ёқмаган, кескин 
қаршилигига учраган эди. Мартиновнинг Хлестакови бутунлай 
бошқача, у фақат табиий-тасқара эмас, балки ижтимоий маълум 
бир муҳит шакллантирган тип даражасида эди. Хлестаков- 
Мартинов хақиқатан ҳам «латта», «сумалак» (ҳоким ибораси) 
бўлиб, фақат дахшатли қўрқув асоратида шу кимсани «арбоб» 
сифатида қабул қилиш мумкин эди. Мартиновнинг ўзи мазкур 
ролидан қониқмаган, яқинлари орасида шу ролда ўзини ноқулай 
сезишини айтар эди ва бунда Мартиновнинг ижодкорлик 
шахсий хусусияти ифодаланган эди. У ҳар бир комик, ҳатто 
водевил типидаги образларидан ҳам қандайдир ижобий, мусбат 
белгиларни излаб топар эди. Чамаси, Хлестаковнинг ички 
дунёсида ҳам буюк актёр ўз принциплари учун жавоб бера 
олувчи инсоний хусусиятларни топа оламагандек. Артистнинг 
шу услуби айниқса Расплюев образида яққол кўринган эди.


143 
Сухово-Кобилиннинг «Кречинский тўйи» спектаклида 
томошабинлар ҳам, мунаққидлар ҳам юксак баҳолаган образ 
Мартиновнинг Расплюеви бўлди. Актёр учун энг муҳим саҳна 2-
пардада бўлиб, қамалиш эҳтимолидан ўтакаси ёрилган 
Расплюев аянчли ҳолда оиласини, оч ўтирган болаларини эслаб 
кетади. Пастакин бир товламачи Расплюевнинг ҳам ички 
дунёсида одамлик белгиларини мавжудлигини актёр улуғлайди, 
ёзувчининг шамширдек сатирасини бирёқламаликдан бирмунча 
узоқлаштиради, томошабинни фақат кулгу, фақат нафрат эмас, 
балки жиддийроқ ўйлашга ундайди.
1869 йили Мартинов И.С.Тургеневнинг «Бўйдоқ» 
асарининг бош қаҳрамонини Мошкин образини ҳам мартиновча 
яратиб ҳаммани лол қолдиради. Шчепкиннинг Мошкини ҳам 
бир пайтда Мартинов ижодкорлик жасоратини намойиш қилади, 
ўз ижроси Мошкин ролида Тургенев фалсафасини, «мушфиқ 
одам» мавзусини тўлақонли қилиб ёритади. Бечораҳол 
кимсанинг қалб гўзаллиги, олижаноб инсоний ҳислатлари 
Мартинов томонидан шу қадар жозибали ифода қилинганки, 
Тургенев ҳайратга тушади. Рус зиёлилари Тургеневни ҳайратга 
солиш осон эмаслигини яхши билар эдилар. Францияда узоқ 
йиллар яшаган, умуман Европа театр санъатидан яхши хабардор 
буюк ёзувчи Мартиновни «Мен кўрган, билган актёрлар орасида 
энг гениал актёр», – деб ёзиши рус актёри санъатига берилган 
юксак баҳо эди.
Островский драматургиясида ҳам Мартинов ўз ижро 
принципларини юксак маҳорат билан рўёбга чиқарган эди. 
Вафотига қалар Александринск театрида Островскийнинг 
саҳналаштирилган барча асарларида Мартинов бирор бир ролни 
ижро этганлиги маълум. Островский репетуарида Мартинов 
эришган ижодий энг юқори поғона «Момақалдироқ» (1859) даги 
Тихон образи бўлди. Тихон образида Мартинов инсонпарвар –
актёр сифатида бутун борлиғи билан намоён бўлди. 
Мартиновнинг муваффақиятли ижроси ҳақида кўплаб ёзувчи ва 
танқидчилар, театр арбоблари ёзганлар. Мартиновнинг ижроси 
шу образнинг энг теран ва психологик аниқ талқинларидан бири 
бўлган эди.
Мартинов вафоти Александринск театри учун, буюк рус 
драматурги Островский учун, умумрус театр санъати учун жуда 


144 
катта йўқотиш бўлди. Буюк актёрнинг ҳаётдан эрта кетиши 
демократик, прогрессив рус жамоатчилигини қаттиқ изтиробга 
солди. Артистнинг дафн маросими нафақат театр мухлислари, 
балки умумхалқ намойишига айланиб кетган эди.
Мартинов рус миллий актёрлик санъатида ўчмас из 
қолдириб кетган улуғ санъаткор. Унинг таъсиридан бахраманд 
бўлган артистлар «мартиновча услуб»ни давом эттирадилар, 
ривожлантирадилар. Александринск театрининг ўзида «юбка 
кийган Мартинов» деб аталган атоқли актриса, Кабаниха ролини 
ажойиб талқинчиси Ю.Н.Ленская (1820-1871), П.В. Васильевлар 
ижролари билан Мартинов номини доимо хотирада сақлашга, 
уни эслашга чорлардилар.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling