Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
П.А.СТРЕПЕТОВА (1859-1903) Александринск театрида Пелагея (Полина) Антипьевна Стрепетова 1881-1890 йилларда ишлаган. Шу давр ичида П.А.Стрепетова ўйнаган йигирмата ролдан фақат «Айбсиз айбдорлар»даги Кручинина, В.Криловнинг «Пул олдида» пьесасида Степанида ва Чеховнинг «Иванов» пьесасида Сарра ролларигина актрисанинг буюк истеъдодига, ўзига хос ижодий имкониятларига монанд эди. 1870-1880 йилларда Россияда икки буюк трагик актриса бўлиб, бири Ермолова, иккинчиси П.А.Стрепетова эди. Аммо уларнинг иккисини бир-бирига тенг қўйиш тўғри бўлмасди. Улар санъатидаги умумийлик қудрати, фожеавий кечинмаларга мойиллик ҳиссиётларини ниҳоятда самимийлиги, образларнинг 149 юксак бадиий хусусиятларини жуда оддий ва табиий равишда кўрсата билиш салоҳияти эди. Ермолова Шекспир, Шиллер, Лопе де Вега, Гюго, Островский, Ибсен пьесаларида ҳар қандай шарт-шароитда томошабинларни ҳайратга солар, жаҳон классик асарларида рус воқелигига ҳамоҳанг мавзуларни гениал тарзда хис этар эди. П.А.Стрепетова ҳам томошабинлар қалбини ларзага солар, беҳад хаяжонлантирар, аммо фақат оддий рус аёллари, ўз тақдири тажрибасидан аччиқ қисматларини яхши билган забун рус хотин-қизлари образларида бунга эришар эди. П.А.Стрепетова саҳнавий образларни конкрет рус турмуш манзаралари доирасида тасаввур қилганида ҳақиқий органикани намоён қиларди. Унинг ижоди мураккаб, ўхшаш ходисаларни эслаш натижаси англашиладиган, бир сўз билан айтганда ассоциатив мулоҳазалар уйғотиб ўтирмас, балки ғоят ишонарли ва табиий образлари билан рус воқелигидаги адолатсизликни бевосита ва яққол кўрсатиб, томошабинларни ўзаро қарши гурухларга бўлиб юборар эди. П.А.Стрепетованинг ташқи ифода воситалари хавас қиларли эмас эди. Нисбатан паст бўйи, қадди букирроқ, қўллари меъёрдан узун туюладиган П.А.Стрепетовани ниҳоятда ифодага бой, ғусса ва ҳадикка тўла кўзлари ва ҳпйрон қоларли ичдан чиқадиган ёқимли овози унинг бойлиги бўлмиш ажойиб туғма истеъдодини юзага чиқаришида асосий омил эди. П.А.Стрепетова 14 ёшида, 1865 йили Рябинск шаҳрида театрда хизматкор қиз ролида илк бор саҳнага чиқади ва шу пайтдан бошлаб унинг Россия бўйлаб машаққатли артистлик фаолияти, саргардонлик йиллари бошланади. 1871 йили Россиядаги энг яхши антиприц П.М.Медведев театрида етакчи актриса даражасига етишади. 1873 йили унинг Москвада Урусов ва Телеевнинг «Оммабоп театр»ида, сўнг Островский рахбарлик қилган «Артистлик тўгараги» театрида қатор ролларни муваффақиятли ижро этиб, москваликлар олқишларига сазовор бўлади. П.А.Стрепетовани матбуотда илк бор Н.Михайловский ва К.Станюкович каби танқидчилар тан олишади. П.А.Стрепетованинг томошабинлар орасида шуҳрати шиддат билан ортиб боради. Нафақат Москва, балки шимолий пойтахт 150 матбуотида ҳам П.А.Стрепетовага бағишланган мақтовларга тўла мақолалар чоп этилади. П.А.Стрепетова ота-онаси ташлаб кетган ташландиқ қиз бўлиб, театр сартароши хонадонида асранди қиз сифатида ўсиб улғаяди. Моддий ва маънавий изтироблар мухитида катта бўлади. Жуда ёшлик чоғлариданоқ театрни севган, актриса бўлишни орзу қилган қизалоқ худо адо этган неъматга, буюк истеъдодга эга эди. Бўлғуси буюк актриса ёшлик чоғлариданоқ китобга меҳр қўяди. Махсус мактабда ўқимаган, расмий маълумотга эга бўлмаган П.А.Стрепетова мустақил ўқиш, тинимсиз мутолаа орқали билимли санъаткор бўлиб етишади. Унинг севимли танқидчиси ва мутафаккири В.Г.Белинский эди. Белинский ўз мақолаларида театр эстетикасига оид саволларига жавоблар излар ва топар эди. П.А.Стрепетова бепоён рус табиатини севар ва теран ҳис қилар эди. Мустақил бадиий мулоҳаза, ҳаққоний, ҳаётий ва мураккаб ҳамда дардли образларга интиларди. П.А.Стрепетованинг ўз ҳаёти, ижоди ҳақида ёзиб қолдирган хотира ёзувлари, айниқса «Ўтган кунлар» деб аталган салмоқли мемуар битиклари замонасидаги рус театр санъати, айниқса провинциал театрларида артистларнинг аянчли ҳаёти ва фаолияти тарзи ҳақида жуда эътиборли ёдгорлик ҳисобланади. П.А.Стрепетова ўзига замондош провинциал ва пойтахт театрларида барча жанрларда енгил–елпи, тутруқсиз водевиллардан тортиб юксак трагедияларгача, барида сон- саноқсиз роллар ижро этган. Провинциал театрлардаги фаолияти даврида унинг репертуарида Шекспир, Мольер асарлари, Лермонтовнинг «Маскарад»идаги Нина бўлган. Аммо, унга умумрус театр майдонида буюк актрисалик шон-шуҳрати у яратган оддий рус аёллари образлари туфайли бўлган. П.А.Стрепетованинг энг машхур саҳнавий кашфиётлари Островскийнинг «Камбағал келин» пьесасидаги Марья Андреевна, Писемскийнинг «Аччиқ қисмат» пьесасидаги Лизавета, «Момақалдироқ»даги Катерина образлари бўлган. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling