Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet56/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
 
А.И.ЮЖИН – СУМБАТОВ (1857-1927) 
 
Александр Иванович Южин-Сумбатов (Сумбаташвили) –
истеъдодли актёр ва машхур драматург. Узоқ йиллар Малий 
театр труппасининг раҳбари бўлган. У грузин князи оиласида 
таваллуд топган, ёшлик йилларида, гимназияда ўқиб юрган 
кезларида, кейинчалик Петербург Университетида ўқиган 
йилларида 
театр 
санъатига 
қизиқди, 
ҳаваскорлик 
спектаклларида роллар ижро қилди. Профессионал актёрлик 
фаолиятини Москвада, актриса А.А Бренко ташкил этган 
театрда бошлаб, тезда элга танилди ва 1882 йили Малий театр 
труппасига қабул қилинди.
Атоқли саҳна усталари таркибига қўшилган А.И Южин – 
Сумбатов қисқа вақт ичида обрў-эътибор қозонди. У фақат 
актёргина эмас, балки бир вақтнинг ўзида режиссёр, драматург 
саҳна санъати назариётчиси, педагог ва театр ишларининг 
моҳир ташкилотчиси бўлган. А.И.Южин-Сумбатов қайси ишга 
киришмасин жуда пухта ва жиддий бажарар эди. У шон-
шуҳратга 
бурканган 
ижодий 
жамоанинг 
демократик 
анъаналарнининг тарғиботчиси бўлиб танилди. Актёр шахснинг 
етакчи ўрни, ижтимоий қимматига асосланади: « Рус актёри – 
деб ёзади А.И.Южин – Сумбатов, – ўзнинг фаолияти моҳияти 
бўлган жамоат арбоби – хизматчиси мақомини хақли равишда 
қўлга киритади». Актёр А.И.Южин-Сумбатов ўз фаолияти 
билан бу фикрнинг тўғрилигини бир умр исботлаб ўтди. 
А.И.Южин-Сумбатов актёр доимо изланишда ,ривожланишда 
бўлиши кераклиги ғоясини илгари суради. Актёрнинг 
истеъдодига монанд тарзда маънавий камолот сари бетўхтов 
интилиши «театрнинг асосий ғояси қандай юксак бўлса, шундай 
юксакликка эришадиган труппанинг ташкил топишига олиб 
келади». 
А.И.Южин-Сумбатов 
наздидаги 
театр 
ёрқин 


137 
образлилик, 
бадиийликнинг 
ҳаётийлик, 
турмуш 
тарзи 
тафсилотларидан ҳоли бўлмаган табиийлик билан уйғунлашуви 
натидасидир. Ҳаёт ҳақиқати А.И Южин – Сумбатов учун энг 
асосий мезон ҳисобланган.
Юксак интеллект ва маданият эгаси бўлган А.И.Южин-
Сумбатов, образларнинг социал моҳиятини очишни муҳим деб 
билган, образни саҳнавий жозибали қайтарилмас ифода 
воситалари билан бойитган.
Малий театр сахнасидаги дебютини Чацкий роли билан 
бошлаган Южин умрининг охирига қадар маъсулият, садоқат ва 
фидойилик намуналарини кўрсатди. 40 йилдан ошиқроқ вақт 
давомида Южин 250 та роль ўйнади. Фақат Островский 
асарларини ўзида Южин 20дан ортиқ образ яратди, ғарб 
драматурглари асарларида 30дан ортиқ образларида зафар 
қозонди. Унинг қаҳрамонлари Гюго ва Шиллер, Шекспир ва 
Лопе де Вега, Гогол ва Островский ва бошқа машхур 
драматурглар асарларида бўлиб, Южиннинг актёрлик диапазони 
кенг эканлигини исботлади.
А.И.Южин – Сумбатовнинг актёр – драматург- театр 
назариётчиси театр ташкилотчиси касбларини уйғунлаштирган 
фаолияти теранлиги ва кенг кўламлиги билан рус театри 
тарихида нодир воқелик бўлган эди. В.И.Немирович-Данченко 
«А.И.Южин-Сумбатов рус театр оламининг энг йирик 
намояндаларидан биридир…» деб ёзган эди. К.С.Станиславский 
«Фаолияти қадрланган ва ҳали келгуси авлодлар томонидан кўп 
қадрланадиган улкан артист ва ёзувчи» – деб айтган эди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling