Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet47/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
С.В.ВАСИЛЬЕВ (1827-1862) 
 
Шчепкиннинг ажойиб шогирдларидан бири Сергей 
Васильевич Васильев Москва Малий театри репертуаридаги 
комик йўналишнинг энг асосий ва атоқли артистларидан бири 
эди. У Москвада мешчан оиласида туғилган, лекин отасидан 
жуда эрта жудо бўлиб, олти ёшидан Тарбияхонада катта бўлган. 
1839 йилда бола Москва Театр ўқув юртига жойлаштирилади. 
Унга мусиқа, рақс санъатлари ўргатилади, Шчепкин синфида, 
«Декламация санъати» дан тахсил олади. Ўқув юртини 
битиргач, тез орада Малий театр труппасига қабул қилинади. 
Фаолиятининг 
бошланишида 
актёр 
асосан 
водевиль 
спектаклларида роллар ижро этади. Ундаги туғма зийраклик, 
шунингдек, 
ҳазил-ҳузулга 
ўчлик, 
мусиқий 
истеъдод, 
самимийлик водевилларда жуда қўл келади. Замондош 
мунаққидлар комедия роллари ижросида С.В.Васильевни 
машхур В.И.Живокини ва П.С.Садовскийлар ижроси билан 


121 
таққос қилардилар ва ҳаммасини тенг кўрар эдилар. Бу эса 
С.В.Васильев санъатига берилган катта баҳо эди.
1853 йилгача бўлган давр ичида 150 дан зиёд 
водевилларда ва фақат 7 та рус классик драматургиясида роль 
ижро қилган. Аммо у водевиль спектаклларида ҳам оддий 
бечораҳол кишилар образида ўз қаҳрамонига ҳайриҳоҳ ҳис-
туйғуларни ифода қила олган.
Островский пьесалари Малий театрда қўйила бошлангач 
С.В.Васильев ижодида кескин бурилиш юз беради. Унинг 
ижросида жиддий, драматик роллар пайдо бўлади, аммо 
комедия жанрида суяги қотган актёр драматик, эҳтиросли 
кечинмаларга бой образлар билан ҳам ҳаммани ҳайратга сола 
олади. С.В.Васильев янада табиийроқ, ҳаққонийроқ саҳнавий 
ҳаётларни яратади, образлар устида катта маҳорат билан 
ишлайди.
Островский драматургиясида турли характерларни яратиб, 
шуҳрат қозонган С.В.Васильев учун «Момақалдироқ»даги 
Тихон образи алохида аҳамиятга эга бўлган. Спектакльнинг 
финал саҳнаси С.В.Васильев маҳорати туфайли чуқур 
драматизм билан суғорилган фожеа моҳиятини очар, Тихоннинг 
Кабанихага қараб «Онажон, Сиз уни ўлдирдингиз! Сиз! Сиз!» - 
деган дардли нолага тўла ҳайқириғи томошабин қалбида 
мухрланиб қоладиган саҳна эди.
С.В.Васильевнинг 
шахсий 
тақдири 
фожеа 
билан 
якунланган. Санъати гуллаб яшнаган, куч-қувватга эга вақтида 
оғир дардга чалиниб, кўзи ожизланиб қолган С.В.Васильев 
саҳнани тарк этади. 1861 йили 27 январда ўз бенефисига 
қўйилган спектаклда, у қарийб сўқир ҳолатда роль ўйнаган.
С.В.Васильев рус миллий маданиятининг муқаддас 
даргоҳларидан бири бўлмиш Малий театрнинг тарихида энг 
истеъдодли санъаткорлар қаторидан жой олган. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling