Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
Л.П.НИКУЛИНА-КОСИЦКАЯ (1827-1868) Любовь Павловна Никулина-Косицкая ижодида юксак романтик услубият ва теран реалистик хаққонийлик уйғунлашган улуғ рус актрисаси. Крепостной-хуқуқсизлик аламларини ёшлик йилларида чуқур хис қилган, тўққиз ёшлариданоқ оғир меҳнатга шўнғиб, ёшидан эрта улғайган. Турмушидан норозилик, қониқмаслик кайфиятларини идрок этган. Ўз қадр-қимматини ҳис этиш эрта ҳислатлари уйғонган Любовь Косицкая (Никулина фомилиясига турмушга чиққанидан сўнг ўтади)ни характери тобланади, унда ирода ва мақсад йўлида қатъийлик белгиларини шакллантиради. 116 Косицкая 16 ёшида ўз бекасига ҳамроҳ бўлиб театрга борганида театр санъатининг қурбонига айланиб қолади. У ўз ҳаётини фақат театр билан боғлиқ ҳолда ҳис этади. Шундан сўнг Нижний Новгородда Никольский труппасига ишга киради. Уч йил провинциал театр саҳнасида мелодрамалар, водевиллар, опера спектаклларида қатнашади, ашула айтади, рақсга тушади. Ҳеч қандай прфессионал билимга эга бўлмаган ҳолда туғма имкониятлари-гўзаллик, латофатлилик, мусиқий туйғу, ажойиб овоз ва саҳнавий жўшқин темпераменти эвазига томошабинларни меҳри, олқишларига эришади. У 1847 йил Малий театрга қабул қилинади, бир вақтнинг ўзида театр ўқув юртига ҳам қатнаб туради. Косицкаянинг Малий театрда илк ижодий қадами, дебюти Н.Полевойнинг «Параша-сибирячка» драмасида Параша роли томошабинлар олқишларига сазовор бўлади, спектакль сўнгида актрисани қарсаклар билан саҳнага чақиришлари шу қадар кўп эдики, бу пойтахт театрида янги истеъдоднинг кашф бўлиши деб тан олинди. Биринчи ғалабадан сўнг Никулина-Косицкая ижодий имкониятларининг турли қирралари очилиб борди. Шиллернинг «Макр ва муҳаббат»ида Луиза, «Гамлет»да Офелия, ролларини ижро этди. Актриса романтик драмаларда, мелодрамаларда яратган образларида қаҳрамонлар ҳиссиётларини юқори пардаларда, жўшқинлик билан ифода этди. Никулина-Косицкаянинг кўп жиҳатлари Мочалов услубига ўхшаб кетишини замондошлари қайд этган эдилар. Мочалов каби махсус билими йўқ, ижро техникасини пухта ўзлаштирмаган Никулина-Косицкая ўз ҳаётий тажрибаларига ва ҳамкасбларининг маслаҳатларига таянган ҳолда, ўз табиий имкониятларини аямай ишлатиши туфайли роллари муваффақиятли чиқар эди. Никулина-Косицкая репертуаридан кўп ўрин олган таржима асарларда кўп роллар ижро этган бўлса-да, рус романтик драмалари ва тарихий жанрдаги асарларга мойиллиги кучли бўлган. Романтик пландаги асарларда актриса ўз қаҳрамони эхтиросларини, кечинмаларини ғоят таъсирчан, айниқса, темпераменти, куч-қудратини тўла намоён қилар эди. Лекин Никулина-Косицкая санъатнинг асл хусусиятлари Малий театр репертуарида Островский пьесалари қўйилиши билан янги 117 жило ҳосил қилди. Рус турмуши манзаларини акс эттирувчи маиший драмалар актриса ижодининг бош мавзуси, театр тарихида Никулина-Косицкая санъати мазмун-моҳиятини белгиловчи хусусиятга айланди. Островскийнинг «Момақалдироқ» (1859) драмасининг ижтимоий аҳамиятини, бадиий қимматини рус жамияти маънавиятининг улкан воқеаси эканлигини биринчи бўлиб янгратган Никулина-Косицкая бўлди. У яратган Катерина образи ёзувчининг онгида яшаган идеалга монанд, Доролюбовнинг «Зулмат ичида нур» тавсифининг туғилишига сабаб бўлган бадиий кашфиёт бўлди. Катерина-Косицкая бўғиқ мухит ичра бахтиёр ҳаракат қилувчи, қафас ичида типирчилаб, чиқишга эринган қуш каби, озодликка, эркин севги, эркин инсоний муносабатларга интилувчи шахс сифатида гавдаланган эди. Катеринанинг оддий рус аёли эканлиги, унинг пок қалби, мусаффо туйғулари Косицкаянинг улкан трагик қобилияти очилишига, ёрқин ифода топишига замин бўлди. Никулина-Косицкаянинг ижодий йўли кўп рус актрисалари фаолиятига катта ижобий таъсир кўрсатди. Унинг ижро маҳоратини машхур трагик актрисалардан бири П.А.Стрепетова бир умр ўзи учун шарафли мактаб деб билган. Никулина-Косицкая анъанаси Катерина ролининг галдаги ижрочилари, буюк рус актрисалари Стрепетова, Федотова, Ермолова ва бошқалар учун ажойиб намуна бўла олган дейиш мумкин. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling