Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
С.В.ШУМСКИЙ (1820-1878)
Сергей Васильевич Шумский ижодий диапазони кенг, серқирра санъаткор бўлиб, у ҳам Шчепкиннинг суюкли шогирдларидан бири бўлган. Бутун ижодий фаолияти давомида устозининг санъатга оид маслаҳатлари, талабларини рўёбга чиқарган моҳир актёр. Шумский 1841 йили Театр ўқув юртини тугатиши билан устозининг маслаҳати билан 1841-1847 йилларда Одесса театрида ишлайди. Самариндан фарқли равишда С.В.Шумский ташқи жихатдан қойилмақом саҳнавий имкониятларга эга бўлмаган, у ўртадан пастроқ бўйли, овози бўғиқроқ ва дикцияси ҳам камчиликлардан ҳоли эмасди. Аммо, унда ҳеч кимда йўқ, серифода кўзлари барчанинг диққатини қамраб олар эди. Жонажон театрига қайтиб келган С.В.Шумский 1850 йили Гоголнинг «Уйланиш» асарида Кочкаров ролини маваффақият билан ижро этади. 1851 йили «Ревизор» спектаклида Хлестаков роли билан улкан ижодий ютуққа эришади. С.В.Шумский Хлестакови Гоголнинг ўзига маъқул бўлган биринчи ва ягона Хлестаков бўлган. 1855 йили С.В.Шумский Сухово-Кобилиннинг сатирик комедиясида Кречинский образини яратади. С.В.Шумский- Кречинский аристократлардан чиққан, оқсуякларга хос тарбия кўрган, айни вақтда ўзига ишонган товламачи, муғомбир бир шахс сифатида намоён бўлади. Актёр Кречинскийни олий табақага мансуб одам сифатида тасвирлар экан, унинг маънавий тубанлашувини кўрсатиш жараёнида образнинг социал мазмун- моҳиятини чуқурлаштирар эди. Островский драматургияси С.В.Шумский ижросида улкан аҳамият касб этган. 1853 йили «Ўзингники бўлмаган чанага ўтирма»да Вихорев ролини маваффақият билан ижро этади ва шундан эътиборан Островский ижоди билан чамбарчас 120 боғланиб қолади. С.В.Шумскийнинг Жадов («Сердаромад жой»), Оброшенов («Хазилкашлар») образлари рус саҳна санъатининг нодир дурдоналари тизимига кирган. Актёрнинг яна бир ёрқин иши – Островскийнинг «Ўрмон» пьесасидаги Аркаша Счастливцев образи эди. С.В.Шумский Ғарбий Европа классик драматурглари асарларида ҳам улкан ютуқларни қўлга киритган. У Шекспир, Шиллер, Мольер, Бомарше, Лопе де Вега асарларида маваффақиятли образлар яратган. Айниқса, Мольер асарларида у беқиёс бўлган. Замондош мунаққидлари тавсифига кўра у Мольерда устози Шчепкин шон-шуҳратини муносиб давом эттирган. 1864 йили у Чацкий образини яратади. Чацкийда С.В.Шумский ўзининг бор қобилияти, тажрибаси ва услубиятини тўла-тўкис қўллайди. Чацкийнинг ижтимоий характеридаги оташин гапларини персонажнинг айни вақтда шахсий драмасининг ҳам ифодаси деб талқин қилади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling