Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
В.Г.Белинскийнинг театр тарғиботи йўлидаги бош 
мақсади нималардан иборат эди? 
2. 
В.Г.Белинский ўз ижодида қандай ғояни илгари сурди ва 
шу ғоя учун курашди? 
3. 
А.И.Герценнинг рус театри тарихидаги ўрни ва 
аҳамиятини қандай баҳолайсиз?

 
РОМАНТИЗМ 
 
Романтизм XIX асрнинг 30-йилларида рус театри 
репертуарида катта ўрин эгаллади. Адабиёт ва санъатда 
романтик йўналишининг кенг ёйилишига декабристларнинг тор-
мор этилиши туфайли, сиёсий реакциянинг кучайиши 
натижасида туғилган ижтимоий кайфият сабаб бўлди. 
Романтизмнинг асосий белгилари – реал воқеликни рад этган 
1
Герцен А.И ПСС, Т.2, с.51 
2
Герцен А.И ПСС, т.17, с.268. 


67 
ҳолда, кўпроқ ўтмишга мурожаат қилиш, мавҳум идеаллар 
гирдобига шўнғиб, якка шахс ва айрим шарт-шароитларни 
билдириш, инсон эҳтиросини улуғлаш ва классицизм 
шаклланган қоидалардан воз кечиш бўлди. 
Воқеликдан қандай мақсадларда чекиниш, қандай 
идеалларни ёки қандай хатти-ҳаракатларни улуғлашига қараб 
прогрессив романтизм ва реакцион романтизм каби икки 
йўналиши кузатилади. 
 
М.Ю.ЛЕРМОНТОВ (1814 -1841) 
 
М.Ю.Лермонтов театр билан ёшлик чоғларида қизиққан 
эди. 1829 йил «Ўттиз йил ёки қиморбознинг ҳаёти» спектаклида 
П.Мочалов ижросида катта таасурот олган ва қаттиқ ҳаяжонга 
тушганлиги маълум. Тахминан шу йилларда бўлажак шоир ва 
драматург Шекспир ижодининг мухлисига айланади. У рус 
ҳаётидан бир неча сюжетларни қоғозга туширади. «Дворянлар 
табақасига мансуб бўлмаган Россиялик бир ёш йигит. Жамият 
ва севгилиси уни рад этади. Хўжайинлари томонидан хўрланади 
(У диндорлар ё мешчанлар табақасига мансуб бўлиб, 
университетда тахсил олган ва давлат ҳисобидан сафарларда 
бўлган). У ўзини отиб ўлдиради «Мана Лермонтов ёзган яна бир 
сюжет. «Аввалари айрим ота-оналар ўз қизларини ярмаркаларда 
казакларга худди негрни сотгандек сотган эдилар». Ҳар иккала 
сюжет ҳам Лермонтовнинг крепостной тузум ва ижтимоий 
тенгсизликка нафратини кўрсатади. Шу тахлит ўйлар унинг 
драматик асарларида ўз ифодасини топган.
Лермонтов драматик ижодининг бошланишида В.Гюго, 
Лессинг ва айниқса Шиллернинг «Дон Карлос» ва Гюгонинг 
«Эриани» асарларининг таъсири сезилади. Асарнинг бош 
қаҳрамони Фернандо исмли йигит тақдирида ижтимоий, моддий 
ва миллий тенгсизликка нафрат туйғулари яққол ифодаланади. 
Лермонтовнинг рус театри ва драматургияси тарихида 
муҳим ўрин олган асари «Маскарад»дир. Агар Пушкиннинг 
пьесалари рус реалистик драматургиясининг олий даражаси 
ҳисобланса, Лермонтовнинг «Маскарад»и ҳеч шубҳасиз, рус 
драматургиясида декабристлар давридан сўнг романтик 


68 
йўналишдаги энг етук ва мукаммал асар ҳисобланади. 
Қаҳрамонлар тақдири, уларнинг кечинмалари соф романтик 
бўёқлар билан чизилган эса-да, улар ғоят реалистик 
манзараларда содир бўлади. Лермонтов ўз асарини «Романтик» 
деб белгилаган бўлса-да, унда реалистик тенденциялар ғоят 
кучли. «Ақллилик балоси» асарида Грибоедовга яхши таниш 
бўлган зодагонларнинг Москвадаги муҳити ҳаётий акс 
эттирилганидек, «Маскарад»да Лермонтов жуда яхши билган, 
кўрган, яшаган Петербург аристократлари ҳаёт тарзи аниқ-
равшан ва ишонарли ифодаланган. Ҳатто асарда воқеалар 
Энгельгардт кошонасида бўлиб ўтиши ҳам айтиб қўйилган. 
В.В.Энгельгардт реал тарихий шахс бўлиб, 1820 йили Нева 
дарёси соҳилида оммавий концертлар, бал-маскарадлар ва 
ҳайрия кечалар ўтказишга мўлжалланган хашаматли сарой 
қурган. Энгльгардт-истеъдодчи полковник, бадавлат ва ўта 
қиморбоз одам бўлган. Энгельгардтлар саройида йиғиладиган, 
вақтичоғлик ўтказадиган тоифадаги одамларга хақиқий инсоний 
ҳис-туйғулар – муҳаббат, ҳурмат, ишонч ёт бўлган. «Маскарад» 
асаридаги воқеалар реал хаётида содир бўлган. 
Асарнинг бош қаҳрамони Арбенин сирли табиатли шахс; у 
ёлғиз, камгап, мағрур ва бешафқат одам; у ҳамма учун бирдек 
бегона ва таниш. Унинг келиб чиқиши ҳеч кимга маълум эмас. 
У аслзодалар ҳаёт тарзидан нафратланади, аёллар муҳаббатига 
ишончини йўқотган ва натижада умуман ҳаётдан безган. 
Арбенин 
пьесанинг 
марказий 
персонажларидан 
бири 
Неизвестний деб аталган қаҳрамон тақдирини ҳам аянчли ҳолга 
тушишига сабаб бўлади. Ва охир-оқибат аламзада йигит, бутун 
бойликларини қиморга бой бериб, хўрликдарга дучор бўлган 
Неизвестний Арбениндан ўч олади.
Шакли жиҳатидан «Маскарад» мелодрамага яқин туради. 
Унда рашк, ўткир драматик интрига (фитна), тасодифан ва 
нотўғри таниб қолишлар, жиноий ният билан заҳарлаш, бегуноҳ 
қурбон, қотилнинг фиятлар мавжуд. Лекин «Маскарад»нинг 
мелодрамадан катта фарқи персонажлар характери психологик 
пухта ишланганлиги, конкретлиги билан пьесадаги одамлар ва 
шарт-шароитларнинг типиклиги дейиш мумкин. Мочаловдек 
буюк трагик актёр «Маскарад»ни ўз қиёфаси учун 
саҳналаштиришга астойдил ҳаракати, унинг икки йиллик 


69 
курашлари зое кетади, чунки чор ҳукумати цензураси 
«Маскарад» учун саҳнага йўлни беркитиб қўйган эди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling