Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
Бу даврда рус миллий драматургияси нима учун қаттиқ 
таъқиб остига олинди? 
2. 
Бундай шароитда рус танқидий реализми қандай 
шаклланди? 
3. 
Рус театр санъатида XIX асрнинг иккинчи ярмида юз 
берган муҳим ижодий изланишлар нималардан иборат 
бўлди? 
 
 
В.Г.БЕЛИНСКИЙ (1811-1848) 
 
Ўрганилаётган даврнинг энг муҳим воқеаларидан бири 
Россияда театр фаолиятига катта таъсир кўрсата олувчи 
профессионал театр танқидчилиги шаклланади ва бу жараён 
Виссарион Григорьевич Белинский номи билан боғлиқ бўлди. 
В.Г.Белинский 1831 йилдан бошлаб театр санъати ҳақида 
мунтазам равишда ёзди. Бутун фаолияти давомида театрга оид 
турли мавзуларда пьесалар ва спектаклларга тақризлар, ижодий 
портретлардан тортиб рус драматургияси ва театри ўтмиши, 
ҳозири ва келажагини қамраган, театр санъатининг тараққиёт 
йўлларини чамалай олган назарий, умумлашма мақолаларни 
яратди. 
Белинский фаолият кўрсатган давр сиёсий реакция, 
таъзйиқлар, ҳар тарафлама цензура авж олган тарихий палла 
эди. Газеталардан фақат «Северная Пчела» реакционерлар 


64 
Ф.Булгарин, Н.Гречлар раҳбарлигида спектакллар ҳақида 
расмий ҳисоботлар беришга ҳақли бўлган. Грибоедов, Пушкин, 
Лермонтов, Гогол кабиларнинг ижоди бу газета саҳифаларида 
камситилганлиги чор хокимиятининг мафкуравий сиёсатининг 
ифодаси эди. Лекин, Россияда чоп этилаётган турли газета ва 
журналлар 
барча 
театрлар 
спектаклларига 
тақризлар, 
умумлашма мақолалар билан чиқишни ҳеч канда қилмаганлар. 
1839 йилдан «Рус театри репертуари», 1840 йилдан «Рус ва 
барча Европа театрлари Пантеони» номли журналлар нашр 
этила бошлайди. 1842 йилда икки журнал бирлаштирилиб «Рус 
театри репертуари ва барча Европа театрлари Пантеони» номи 
билан чиқа бошлайди.
Белинский ушбу журналлар саҳифаларида доимий 
равишда театр ва драматургиянинг долзарб масалаларига 
бағишланган аниқ мафкуравий позиция ва қарашларга эга 
мақолалари билан қатнашиб туради. Ҳатто, ўзи «Московский 
Телеграф» журналини (Н.Полевой билан ҳамкорликда), 
«Мольва» журналини бошқаради, уларда ўзининг йирик 
тарихий мақолаларини чоп этади. Албатта, танқидчилик 
фаолиятида Белинский қарашлари ҳам тадрижий равишда 
ўзгариб, сайқаллашиб борган. Унинг адабий ва театр қарашлари 
исёнкорлик руҳи билан суғорилган романтизмни ҳимоя 
қилишидан бошланиб, кейинчалик у «натурал мактаб» 
даражасига етиб боради. Белинский театрга «фақат кўнгилочар, 
эрмак, дам олиш маскани» деган қарашларга кескин қарши 
курашиб, унинг юксак ижтимоий функциясини химоя қилган. 
Белинский чор ҳукуматининг расмий муносабатларини рад 
этган, театрнинг чин демократлашуви, саҳнада ҳаётий ҳақиқат 
тантанаси учун курашган. Репертуар театрнинг ғоявий 
йўналашини, мафкуравий табиатини ифода қилувчи белги 
эканини изчил таъкидлаган Белинский айни вақтда актёрни 
мустақил ижодкор, драматург билан баробар даражада 
маъсулиятга эга санъаткор деб таърифлайди. Режиссура ҳақида, 
ўзига замондош театр спектаклларида ансамбллик барча жиддий 
изланишларни бирлашуви, яхлит манзара яратиш зарурияти 
ҳақида биринчилардан бўлиб мулоҳазалар билдиради.
Белинский санъат воқелик билан боғлиқлигини, асарларда 
реал ҳаёт манзараларини акс этишини зарур деб билган. «Санъат 


65 
воқеликнинг такрорий акс этишидир», деб ёзади у. Бу 
санъатдаги янги йўналиш «натурал мактаб» йўналишининг 
асосий услубий шарти эди. Йўналишнинг етакчи намояндаси 
сифатида Гогол ижодини тан олади. 
«Ж.Каратигин ижроси ҳақида менинг ҳам мулоҳазам», 
«Гамлет» Шекспир драмаси, «Мочалов Гамлет ролида» ва қатор 
мақолаларида, 
Грибоедов, 
Пушкин, 
Гогол 
ижодининг 
таҳлилларида Белинский рус театри реал манзараларини ёритиш 
билан чекланмайди, рус театри эстетикаси пойдеворини 
мустаҳкам тарзда яратади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling