Ўзбекистонда XX асрнинг иккинчи ярмида транспорт тизимининг тараққиёти


Download 94.34 Kb.
Sana14.11.2023
Hajmi94.34 Kb.
#1772146
Bog'liq
МАҚОЛА


Ўзбекистонда XX асрнинг иккинчи ярмида транспорт тизимининг тараққиёти (Тошкент вилояти мисолида)

Саидусманов Бахром Абдуганиевич


ЧДПУ Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси
Email:baxrom.said@mail.ru


Abstract: It is known that after the Second World War in Uzbekistan, production, transport system and roads were in a somewhat difficult situation. By the 70s and 80s of the 20th century, this system had received significant development. Especially in the Tashkent region, progress in the transport system and its impact on society were much more effective. This article will tell you about the positive changes in the transport system over the years.
Keywords: Automobile transport, Highways, parking lots, freight car parking, freight transport, industrial enterprises, communication points, passenger and freight traffic volumes, new auto repair shops.

Ўзбекистон Республикаси транспорти ходимлари олдида юксак ва мураккаб вазифалар турибди. Асосий вазифа республика иқтисоди ва аҳолининг автомобил транспортига бўлган эҳтиёжини тўла- тўкиш қондириш, автомобил транспортини янада замонавий техника билан қуроллантириш, равон автомобиль йўлларини кенгайтиришдир. Транспорти ишини янада такомиллаштириш учун транспорт-иқтисодий алоқаларни рационализациялаштириш, темир йўл ва автомобил транспорти ўртасида юк, йўловчи ташишни тўғри тақсимлаш, юк ташишни тезлатиш, юк ташиш масофасини ва транспорт ҳаражатларини камайтириш, транспорт воситаларидан унумли фойдаланиш, машиналарнинг юк ортиш –туширишда бекор туришини ва юксиз бўш юришларини камайтириш, автоматика ва ҳисоблаш технимкаларини кенг кўламда қўллаш, ички резервларни ишга солиш, юк тушириш ва ортиш ишларини максимал даражада механизациялаштириш, автомобил хўжалиги ходимларини планлаштириш ва иқтисодий рағбатлантиришнинг янги системасидан баҳраманд этиш каби муҳим вазифалар турибди. Демак, автомобил транспорти ва тош йўллар республикада саноат, қишлоқ хўжалигининг янада юксалиши, аҳолига маданий ва маиший хизмат кўрсатишни таъминловчи энг зарур воситалардан биридир. Республика моддий-техника базасини вужудга келтиришда автомобиль транспорти ва тош йўлларнинг хизмати беқиёс.[1]


Автомобиль йўллари шаҳобчаларини ривожлантиришнинг ғоят муҳимлигини назарда тутиб, шу йўлларни қуришни жадаллаштириш, жумладан, мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан чиқиладиган йўлларда зарур реконструкция ишларини амалга ошириш, аввалги беш йилликда барпо этишга киришилган магистрал йўлларни қуриб битказиш, шунингдек кохоз ва совхозларнинг асосий посёлкаларини равон йўллар билан таъминлаш зарур.
Юк ташиш ҳажмини ва масофасини узайтиришга олиб келувчи омиллар қуйидагилардан иборат:

  1. Мамлакатнинг Узоқ Шарқ, Сибирь, Ўрта Осиё каби олис районларида жойлашган фойдали қазилмаларни ва хом ашё ресурсларни хўжалик оборотига киритиш,

  2. Мамлакатнинг Шарқий районларида, Ўрта Осиёда саноат ривож топганлиги ишлаб чиқариш районлариниг истеъмол қилиш районларидан анча узоқ бўлиши учун имкон яратиш.

  3. Айниқса машинасозликда маҳсулотнинг баъзи турларини ишлаб чиқаришни ихтисослаштиришни такомллаштириш.

  4. Саноат ва қишлоқ хўжалигида товар маҳсулотини кўп ва мўл ишлаб чиқариш.

  5. Айниқса.ёғоч, нефть, тошкўмир сингари оммвий юкларни олис масофаларга ташишда халқаро савдо сотиқнинг кенгайтирилиши.[2]

Тармоқнинг таркиби ўзгарди. Умум фойдаланишидаги автотранспортда юк ташиш йўловчиларга ҳизмат қилиш трестлари тузилди. Трестнинг биринчи раҳбари В.С.Ражабов ва М.Г.Здрайковская бўлдилар. Улар ураш йилларини оғир мактабидан ўтган, тармоқнинг ўзига хос хусусиятларини билишар эди. Раҳбар лавозимида ишлаган даврларида ташкилотчилик қобилиятларини кўрсатдилар, хизмат вазифасига виждонан муносабатда бўлиш, интизомга қатъий риоя қилиш туфайли обрў эътибор қозондилар. Улар ҳар бир ходимга шунчаки ижрочи деб қарамас эдилар.
Марказлаштирилган усулда юк ташишнинг иқтисодий самарадорлиги катта. Бу усулда юк ташиш автомобилларнинг юк ортиш ва юк тушириш вақтида бекор туширишларини,экспедиторлар сонини, юк ташиш таннархини, ҳар бир корхонанинг автомобилларга бўлган талабини камайтиради, меҳнат унумдорлиги кўпаяди.
Қишлоқ хўжалигида юкларни автомобилларда ташиш кенг ривож топади. Қишлоқ хўжалигида юк ташишнинг ўзига хос хусусияти қатновнинг мавсумийлиги ва юриш қийин бўлган тупроқ йўлларда бажарилишидир. Ватанимизда энг кўп ташиладиган қишлоқ хўжалик юклари –пахта ва минерал ўғитлар.
Чигитнинг салмоғи енгил бўлганлиги учун кўп юк оладиган автомобиллар ва автопоездлар тўлиқ юкланмас, уларнинг юк олиш қувватидан атиги 53 фоиз фойдаланилар эди. Чигитни тушириш ҳам мушкул иш эди, транспорт ҳаражатлари кўпайиб кетди. 1978 йилда бирлашма мутахассислари ПСХ-7 самосвал ярим прицеп ясадилар. У манфаатдор вакиллар кўз олдида синаб кўрилди.Бу янги прицеп ўз вазифасига лойиқ ва мос келади деб ҳисобланади. Ҳамда серияли ишлаб чиқаришга берилди. Унинг юк ташиш қуввати 7 тонна бўлиб, чигитни механизмлар воситасида бажаришга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилди.[3]
Агарда, 1980 йилда автомобил транспортида ташилган пахта қарийб 4 млн тоннани минерал 5,0 млн тоннани ташкил этган бўлса, 1985 йилда 4 млн тонна пахта ва 7,0 млн тонна минерал ўғит ташилди. Пахта ташишининг келажакдаги рационал схемаси “дала-автомобиль поезд-пахта заводи” усулида тузилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилдаиган минераал ўғит ҳам қоп қанорсиз “завод - автомобиль транспорти - пахта даласи” схемасида ташишлиши зарур. Пахта ва минерал ўғитларнинг бир қисмини рационал схемада ташишни жорий қилиш йилига неча миллион сўм маблағни тежайди.
1981-1985 йилларда оғирлиги 1,0 - 2,0 тоннадан ортмайдиган кичик партиядаги юкларни автомобилларда бир йилга ташиш ҳам ўсади. Бундай ташиш магазинлар, ошхоналар, маиший хизмат кўрсатиш, маҳаллий майда саноат корхоналари, алоқа пунктлари ва хаказоларга хизмат қилиш учун зарурдир. Меҳнаткашлар турмуши яхшилана борган сари бундай юкларга эҳтиёж орта боради. Бу юкларнинг ҳажми умумий автомобиль юк оборотида ҳозирча 2-4 фоизи ташкил қилса-да, лекин бундай кам юк кўратадиган автомобиллар салмоғини ошириши зарур ва улар ишини ташкил қилишга ҳам катта эътибор бериш лозим, чунки бундай ташиш таннархи анча юқори бўлади.[4]
1975-1978-йилларда ахборот – ҳисоблаш маркази ташкил этилди. Унга Я.С. Геллер бошлиқ этиб тайинланди. Шу кундан бошлаб Тошкент шаҳар марказлашган юк ташиш автотрестининг 12 та автокорхонасида йўл варақалари электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида хисоб китоб қилиш бошланди. Юк ташиш режасининг бажарилиши, ёнилғи сарфи, техникадан фойдаланиш кўрсаткичлари, ҳайдовчиларнинг иш ҳақи, мижозлар билан ҳисоблашиши ва бошқа маълумотлар олинадиган бўлди.
Автомобилчилар юк оборотини 1,5 баравар кўпайтиришлари керак. Автомобиль прицепларида юк ташиш ҳажми кескин равишда оширилиши зарур. Бу эса кам чиқим қилиб, беқиёс катта ҳажмдаги ишларини бажариш, кўп миқдорда ёнилғи мойлаш материалларини тежаб қолиш, ғоят катта иқтисодий самара олиш имконини беради. Ўша даврдаги марказлашган усулда юк ташиш автотрестининг моддий техника базасининг аҳволи ва иқтисодий кўрсаткичлари қуйидагича бўлган.
Автотрантранспорт ишида ҳам қолоқликлар, нуқсонлар мавжуд эди, раҳбар ходимларнинг хатолари ҳам салбий воқеа бўлди,лекин ўз вақтида хатолар ўрганилиб, тузатилиб ишлар тўғри йўлга қўйилгани сабаб, автотрест ижобий натижаларга эришди. 1968-1988 йиллар давомида автотрест раҳбарияти ўз таркибидаги барча автокорхоналарнинг биноларини қуришга, таъмирга цехларни барпо этига, ишчи ва ходимларга шароитларни яратишга кўпроқ эътибор берди. Шу йилларда 5322 та рационализаторлик таклифлари ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Бунинг ҳисобига 950 минг сўмлик фойда кўрилди.
Трест тизимидаги бундай ўзгаришлар 1968 йилгача давом этди, йўловчилар ва юк ташиш ҳажмлари ортиб, янги автохўжаликлар ташкил топди. Шу йили марказлаштирилган юк ташиш Тошкент вилояти автотрести заминида 2 та йўловчилар ва юк ташиш трестлари тузилди. “Тошкент вилоятюктранс” трести таркибида қуйидаги корхоналар – Чирчиқдаги 2, Бекободда16, Олмазордаги 45, Алимкентдаги 46, Ангрендаги 72, Тўйтепадаги 74, Олмалиқдаги 8, Солдатскоедаги 80, Пскентдаги 81, Янгийўлдаги 107, Янгибозордаги 212 Бўкадаги 122, Бўстонлиқдаги 125-автокорхоналар, Янгийўлдаги 2503 – автоколонна, ихтисослаштирилган 56-автокорхоналар фаолият олиб борди. Кейинчалик Бекободдаги, Зафардаги, Янгийўлдаги 107- автокорхона, 2503 - автоколонна бирлаштирилди, 56-автокорхона трест таркибидан чиқарилди. Трестда жами 120 та автотранспорт ташкилотлари қолдирилди.[5]
1955 йилдан 1991 йилгача ўтган даврда трест жамолари 1миллиард тоннадан кўпроқ халқ хўжалиги юкларини ташиб бердилар, юк айланма ҳажмлари ортиб, 13938,9 миллиард тонна –километрга етди. Вилоят Автотранспортчилари саноат тармоғининг улкан қурилишда, жумладан, Олмалиқ кон –металлургия комбинати, Тошкент, Сирдарё, Ангрен ГРЭСлари, Чарвоқ ГЭСи, Тошкент, Оҳангарон, Чорвоқ сув омборлари, ҳаётий муҳим автомагитсраллар, Тошкент - Бекобод йўли қурилишларида фаол иштирок этдилар. 1966 йил Тошкентда ер қимирлаш оқибатларини тугатиш, шаҳарни қайта тиклаш ва қуришда трест автомобилчиларнинг ҳиссаси катта бўлди.1979 йилнинг декабрида бошланган Афғонистон воқеаларида ҳам автотранспортчилар ҳам иштирок этишди. Автохўжаликларнингни 350та автомобили афғон қишлоқларининг аҳолисига ёрдам бериб, озиқ –овқат, дори-дармон кийим-кечак,ёқилғи ва бошқа эҳтиёж учун зарур нарсаларни олиб жуда оғир ва хатарли Афғонистонга қатнадилар.
1987 йил “Тошвилоятюктранс” жамоаси Пскент ва Ғалаба туманларидаги сув тошқини оқибатларини тугатишда, 1988 йили Арманистондаги ер зилзила харобаларини бартараф этишда яқиндан ёрдам беришди.[6]
Оҳангарон дарёси оқимида йирик сув омбори Тошкент дангизини қурилишида 74-махсус автобаза ташкил қилиниб, 100 минг кубометр тупроқ, минглаб тонна цемент, темир, темир-бетон ва металл конструкциялари ташиб берилди. 250 миллион кубометр сув сиғимига эга, 20 квадрат километр майдонни эгаллаган бу сув иншооти туфайли, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ, Ғалаба ва Оққўрғон туманларидаги 62 минг гектар ерда деҳқончилик қилиш имконияти пайдо бўлди. Тошкент денгизи бунёд этилиши шарофати билан қишлоқ хўжалигида пахта, ғалла, мева ва сабзавот, полиз экинлари экиш, боғдорчилик ва чорвачилик қилиш имкониятлари янада кенгайиши билан бирга, денгиз атрофида пансионатлар, санаторийлар, саноат корхоналари ва ташкилотларнинг оромгоҳлари, дам олиш масканлари ташкил топди. Сув спорти билан шуғулланиш йўлга қўйилди ва мусобақалар ўтказилиб борилди.[7]
Бошқа ташкил этилиши билан унинг умумий фойдаланишдаги автомобиллардан фойдаланиш самарадорлигибирмунча ошди ва юк ташиш ҳажми 148 минг тоннага юк айланиш 56 миллион тонна километрга етди, молявий кўрсаткичлар кўпайди, даромад 854 минг сўмни, фойда 47 минг сўмни, юришдан фойдаланиш даражаси 0,83 фоизни ташкил этди.
1974 йилдан шаҳарларо юк ташишни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича янги босқич бошланди. Шу йили Бектемир шаҳридаги 56-махсус автокорхона унинг ихтиёрига берилди. 1975 йили Самарқанд, Андижон ва Ангренда мустақил автожамланмалар тузилиб, улар 1982-1981 йилларда 70,51,5-автокорхонага айлантирилди. Бошқарма ишлаб чиқариш техник базасини, корхоналар бошқарувини ривожлантириш учун 1974 йили 408 мингсўм маблағ ажратилди. Шу йили нозимлик хизмати маркази ишга туширилди, барча алоқа воситалари- телефон, иккита телетайп радиостанция билан жиҳозланди, селектор студияси иш бошлади, табло ташкил этилиб, гараждан чиққан автомобилнинг режадаги йўналиши назоратга олинди.[8]
1970-1980 йилларда Тошкент, Ангрен, Бухоро, Жиззах, Қўқон, Каттақўрғон, Наманган, Сирдарё, Урган, Шахсибаз, Янгиер шаҳарларида юк автостанциялар қурилди, механизмлар билан таъминланган 4 минг контейнерга эга майдонлар ташкил этилди, меҳмонхоналарда ўринлар кўпайтирилиб, ҳайдовчилар учун қулай шароитлар яратилди. 1980 йили юк автостанциялари орқали 6041 минг тонна, махсус автокорхоналар орқали 10730 минг тонна юк манзилларига етказилди, юк автостанциялари 48879 минг сўм, махсус автокорхоналар 17006,3 минг сўм даромад олдилар.
1987 йили шаҳарлараро юк ташиш бошқармаси “Ўзшаҳарлараро -автойўлтранс” республика ишлаб чиқариш бошқармасига айлантириб, автомобил ва темир йўл транспорти юклари ҳажмларини тақсимлаш, иш ҳақи фонди бўйича, тасарруф сарф харажатлари бўйича квартал режаларига ўзгартириш киритиш, ўриндош сифатида қўшимча вазифаларни бажараётганларга тарифнинг 30 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш, салт қатновларда тўлиқ юк ташишга кўмаклашаётган корхоналар ва ташкилотлар ходимларини мукофотлаш ҳуқуқига эга бўлдилар.[9]
1972-1982 йиллларда Тошкент – Самарқанда йўлида марказлашган ҳолда, бошқарма таркибида ташкил этилган транспорт –экспедиция магистрал хизмати бошқармаси фаолият кўрсатди. Тошкент, Сирдарё, Гулистон, Жиззах, Самарқанд юк автостанциялари янгидан ташкил қилинган Янгиер, Тошкент-2 автостанциялари, Янгийўл ва Чирчиқдаги юк автостанцияларига айлантирилган. Транспорт –экспедиция агентлиги унинг тасарруфига берилди. 1982 йили Тошкент-Самарқанда йўли транспорт – экспедиция магистрали хизмати бошқармаси бирлашмага айлантирилиб, махсус 56-ва 70 автокорхоналар таркибига киритилган.[10]
Тошкент вилоятида 1945-1990 йиллар транспорт турлари шаклланиши хусусияти, объектив-субъектив сабаблари, ривожланишидаги ўзига хослиги, ўсиш кўрсаткичидаги динамик ўзгаришлар ва бошқа бир қатор жиҳатларини хисобга олиб, қуйидаги тўртта тарихий босқичга ажратиб ўрганишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик:
1-босқич 1945-1955 йиллар
2-босқич 1956-1965 йиллар
3-босқич 1966-1980 йиллар
4-босқич 1981-1990 йиллар

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:


1. Ходжаев Б.А. Автомобиль транспорти иқтисоди. Дарслик.-Т.: Ўқитувчи. 1982. –Б.20.
2. Ходжаев Б.А. Автомобиль транспорти иқтисоди. Дарслик.-Т.: Ўқитувчи. 1982. –Б.20.
3. Тошкент вилояти давлат архиви, 70-фонд, 1-рўйхат, 58-иш, 23-24-варақлар
4. Ходжаев Б.А. Автомобиль транспорти иқтисоди. Дарслик.-Т.: Ўқитувчи. 1982. –Б.30.
5. Тошкент вилояти давлат архиви, 361-фонд, 1-рўйхат, 72-иш, 83-варақ
6. Истиқлолнинг улуғ одимлари. Ўзбекистон автотранспорти ўтмишда ва истиқлол йилларида. –Т.: 2001 йил.-Б.101.
7. Истиқлолнинг улуғ одимлари. Ўзбекистон автотранспорти ўтмишда ва истиқлол йилларида. –Т.: 2001 йил.-Б.102.

8. Истиқлолнинг улуғ одимлари. Ўзбекистон автотранспорти ўтмишда ва истиқлол йилларида. –Т.: 2001 йил.-Б.14.


9. Арсенов В.И. Развитие транспортных систем // Бюллетень транспортной информации. –Москва, 2001. Вып. 77. – С. 65-72.
10. Истиқлолнинг улуғ одимлари. Ўзбекистон автотранспорти ўтмишда ва истиқлол йилларида. –Т.: 2001 йил.-Б.15.
Download 94.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling