Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
А.С.Яковлевнинг трагик актёр сифатидаги ўзига хос 
маҳоратини қандай баҳолайсиз? 
2. 
А.С.Яковлев рус актёрлик санъатида қайси услубни рад 
этиб, қандай услуб сари қадам қўйди? 
3. 
Е.С.Семёнова нима учун рус саҳнасининг маликаси дея 
тан олинди? 
4. 
Е.С.Семёнова нинг ижро маҳорати ҳақида театр арбоблари 
қандай фикрларни билдирган? 


62 
XIX АСРНИНГ II ЧОРАГИДА РУС ТЕАТРИ 
 
Бу давр рус театри саҳнасида жанрлар хилма-хиллиги; 
асарларнинг бадиий ва ғоявий савияси ҳам бир-биридан кескин 
фарқланди. Рус саҳнаси репертуари бу давр миллий драматургия 
ҳолатини тўла акс эттира олмади. Албатта, илгари ёзилган бу 
таржима асарларнинг театрлар репертуарига киритилиши 
табиий. Аммо шу давр рус миллий драматургиясининг энг сара 
асарлари аксар ҳолда цензура тазйиғи туфайли театр 
репертуарида ўз ўрнига эга бўла олмади. Жумладан, 
Пушкиннинг 1831 йили нашр этилган «Борис Годунов»нинг 
саҳнага қўйилиши 1866 йилга қадар, баъзи саҳналари то 1917 
йилгача таъқибда бўлди. Грибоедовнинг «Ақллилик балоси», 
Лермонтовнинг «Маскарад», Гогол асарлари ҳам ҳукуматнинг 
сиёсий муносабати туфайли театр репертуарида узоқ муддат 
турмади. 
Репертуардаги 
хилма-хил 
асарларга 
яхлит 
назар 
ташлаганда Петербург ва Москва театрларида ва вилоят 
театраларида ҳам асосан романтик ва реалистик йўналишларда 
борганини кузатиш мумкин. Романтизм қобиғида вужудга 
келган реализм аста секин кучайиб бориб романтизмни 
бутунлай сиқиб чиқаришга эришди. «Натурал мактаб» деб 
аталган реалистик оқим кўп ўтмай рус адабиёти ва санъати, 
жаҳон бадиий ижод майдонида ўзига хос услубий тенденцияси-
танқидий реализмни шакллантирди. 
Рус театр санъатида XIX асрнинг иккинчи чорагида юз 
берган муҳим ижодий изланишлар, фожеий чекинишлар, 
драматургик жараён, актёрлик санъати, умуман театр 
эстетикасида кўзга ташланган хилма- хилликлар замирида 
мамлакатда 1825 йили декабристлар исёни, уни чор 
самодержавияси томонидан қонга ботирилиши туфайли юзага 
келган сиёсий реакция акс этди. 
Сиёсий зулмат подшо Николай I ва унинг амалдорлари 
томонидан зўр бериб қуюқлаштирилгани сари мавжуд тузум 
мухолифлари- ёш рус буржуазияси, прогрессив дворянлар
савдогарлар табақаси, оддий фуқаронинг турли қатламлари 
намояндалари фаолиятини ёритувчи нур шунчалик чарақлаб 
бораверди.


63 
Прогрессив ва реакцион реализм орасидаги ижодий 
жараён актёрлик санъатида Мочалов ва Каратигин ижодида, 
драматургияда Фонвизин ва Грибоедов анъналари билан 
Н.В.Куколникнинг ижодларида яққол кўзга ташланади. 
Н.В.Куколник сохта тарихий, реакцион характердаги пьесалари, 
театр эстетикасида В.Г.Белинский ва А.И.Герцонларнинг 
воқеликка ўта танқидий муносабатлари билан Х.А.Бенхендорф, 
Н.И.Полевой ва бошқа режим маддохлари ўртасидаги 
мафкуравий кураш кенг жамоатчилик эътиборини ўзига тортган 
эди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling