Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
А.И.ГЕРЦЕН (1812- 1870) 
Ўша тарихий даврда реалистик санъат учун инқилобий- 
демократик эстетик тафаккурни шакллантирилиши учун фаол 
курашганлардан бири файласуф-ёзувчи, атоқли журналист, 
мутаффакир Александр Иванович Герцен эди. Герцен энг аввало 
сиёсий арбоб, чор самодержавиясининг онгли мухолифи
декабристлар ёқиб кетган ўтни аланга олдирган, мухожиротда, 
Лондонда «Колокол» журнали билан Россиядаги прогрессив 
кучларнинг минбари, таянчига айланган эди. Рус прогрессив 
адабиёти ва санъатининг асосий хусусияти, унинг мамлакатдаги 
хурриятпарварлик билан алоқадорлигида деб ҳисоблаган 
Герцен, конкрет мисоллар, қандай қилиб адабиёт, санъат, 
жамият илғор кучларининг таркибий қисмига айланганини 
кўрсатиб исботлаб беради. Рус драматургиясига хос фош қилиш, 
сатира воситасида ижтимоий иллатларни кескин қоралаш 
хусусиятини «Фонвизиндан тортиб Грибоедов ва Гоголгача 
бўлган буюк кулги усталари» ижодида намоён бўлишини 
таъкидлайди. 
Герцен театр аҳамиятини «адабиёт парламенти» сифатида 
баҳолайди. 
Театрнинг 
қудрати 
замоннинг 
долзарб 
муаммоларини муҳокама қиладиган жойга айлана билиши, 
ҳаётий масалалар ичига фаол кираолишида деб билади. «Театр 
ҳаёт масалаларини ечиш учун олий инстанция. У томошабинлар 
кўз ўнгида бўлиб ўтадиган ва хотима топадиган воқеа-


66 
ходисаларнинг 
дахшатли 
мантиқи 
воситасида 
ўртага 
ташланади».
1
А.Герценнинг атоқли рус актёрлари Мочалов, 
Каратигин, Шчепкинга берган баҳолари уларнинг ижодий 
фаолияти моҳиятини аниқ очиб берган эди. «Шчепкин ва 
Мочалов ўттиз беш йил давомида ва бутун Европа худудида мен 
кўрган артистлар орасида, шубҳасиз, энг яхшиларидир. Ҳар 
иккиси 
бизнинг 
келажагимизга 
бўлган 
ишончимизни 
мустаҳкамлайдиган, рус кишиси табиатидаги олижаноб кучлар 
ва имкониятлар белгисига киради», дейди Грецен.
2
Герценнинг рус театри тарихидаги ўрни ва аҳамияти 
театрнинг ижтимоий функциясини ҳимоя қилиши, реалистик 
санъат учун олиб борган кураши, профессионал рус театр 
танқидчилигининг шаклланишига қўшган улкан ҳиссаси билан 
белгиланади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling