Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи
Назорат саволлари 1. А.С.Пушкиннинг рус миллий маданиятидаги аҳамиятини тавсифлаб беринг. 2. Пушкин театр санъатига қандай муносабат билдирган? 3. Пушкин театр ва томошабин муносабатини қандай баҳолаган? ПУШКИН ДРАМАТУРГИЯСИ А.С.Пушкиннинг «Борис Годунов» (1825) трагедияси XIX бошларидаги театр тараққиётининг олий ифодаси бўлди. «Борис Годунов»да Европа романтизми бошлаб берган энг муҳим принципларни ғоят изчил ва тўла-тўкис амалга ошганини кўрамиз. Шекспир анъаналарига суянган Пушкин «Борис Годунов» билан мавжуд рус трагедиялари ўрнига ҳақиқий «халқчил» трагедия типини илгари суради. Пушкин иборасига кўра «соф романтик» (аслида моҳиятан чуқур ва ўта реалистик хусусиятларга тўла) асар афсуски на рус, на Европа театрларида ўз мужассамлашувини топмади. Пьеса рус ўтмишида «ғалаёнли палла»ни, ўз табиатига хос қарама-қаршиликлар туфайли алғов-далғов бўлиб турадиган, тарихан шаклланган даврнининг ишонарли манзарасини яратди. Пушкин Н.М.Карамзиннинг «Россия давлати тарихи «китобига 49 таянди, ундан сарой билан боғлиқ сюжетини олди. Лекин, Пушкиннинг муаллифлик муносабати туфайли воқеалар фақат сарой билан чекланиб қолмайди, ташқарига серқиёфа халқ яшайдиган, фаолият юритадиган майдонлар, жангу жадаллар, «ғалаёнли паллага» алоқадор қўшни давлатлар Польша, Литва, Рус чегара чизиқлари ва х.к жойларини қамрайди. Трагедияда Пушкиннинг асосий кашфиёти жамиятнинг сиёсатига бевосита алоқадор фаолиятини акс эттиради. Пьесанинг 22 эпизоддан иборат қурилиш тизилмаси тарихий материалнинг кечишига мувофиқ ҳолда ҳал этилган. Шекспир анъанасига содиқ ҳолда тарих воқеаларининг эркин ва ўзаро боғлиқ оқими тасвирланади. Пушкиннинг пьесасида аниқ интрига йўқ. Аммо у асар сюжетини бутун эл-юрт тақдирини тахликага солган авантюра асосига қуради. Асарнинг эпизодлари мустақил воқеаларга эга бўлиб, композицияси сюжетсиз қурилган ҳолда тарихий жараёнларни маълум қисмини қамрайди ва тарих жараёнлари эркин тарзда кечади. Эпизод вақт ва макон доирасида турлича бўлиши муҳим аҳамиятга эга, бинобарин вақт ва макон трагедияда воқеалар ривожини белгиловчи реал драматик омил сифатида гавдаланади. Пушкин асар тугунини ҳам бирор бир эпизод билан чеклаб қўймайди. Пьесанинг дастлабки кўринишларида ғала-ғовурга, қарама-қаршиликларга тўлиб-тошган саҳнавий макон мамлакат салмоғидан дарак беради. Кейинги эпизодларда кўринадиган кучайиб бораётган сиёсий танглик, беқарорликни ҳам бирор бир ягона фитнага боғлаб қўймайди. Россия бошқаруви хали Самозванец пайдо бўлмай турибоқ Борис Годуновнинг қўлидан кета бошлаган эди. Самозванец ўз фаолиятини ички ва ташқи мухолиф, аниқ кучларга таяниб бошламайди. У ўз ҳаётини тикиб таваккалчилик билан майдонга чиқади. Халқ ичида шахзода Дмитрийнинг ўлимида Бориснинг қўли борлиги ҳақида тарқалган миш-мишлар мамлакат фуқаролар судига тушишига ишонган Самозванец авантюрага ўз қарори билан киришади. Пушкин халқ ичида тарқалган миш-мишлар сиёсий портлашнинг ёқилғиси эканлигини яхши биларди. Борис Годунов қатор ижобий хислатларга ҳам эга, уни виждон азоби қийнашини ҳам кўрсатади. Борис Годуновнинг ижтимоий 50 тақдири ва халқнинг унга бўлган муносабати подшохга халқ берган маънавий баҳосиз тушуниб бўлмайди, чунки «хоин шох» категорияси оммада сиёсий категория сифатида мухрланади. Пьесанинг маълум якуний нуқтаси йўқ. Сўнгги қарийб беш эпизод (кўриниш) асарнинг ечимини ташкил қилади. Пушкиннинг асар хотимасида «народ безмолствует» яъни «халқдан садо чиқмайди» ремаркаси халқнинг умуман ҳокимиятга бўлган муносабатини кўрсатади. «Борис Годунов»да подшолар тақдирини охир-оқибат халқнинг уларга муносабати, хулосаси ҳал этишини кўрсатса-да, халқ образини идеаллаштирмайди. Халқни ҳали сиёсий онги пишиб етилмагани, уюшган халқ эмас, оломон ҳолатда эканлигини аниқ кўрсатади. Халқ оломон сифатида Самозванецга эргашади. Сохта Дмитрийга қарши курашда Борис амалга оширган репрессив сиёсат оммани Самозванецга кўпроқ эргашувига олиб келади. Борис Годунов оиласи бидан қатл этилгач, янги шоҳ ҳам қотилликдан иш бошлаганлиги халқнинг ундан ҳам юз ўгиришига, «Яшасин шоҳ Дмитрий!» деб хайқиришга давъат қилинганида ҳам халқ миқ этмайди. Демак, пьесада бош конфликт ўз ечимини топмайди. Асарда бирор бир томон ғалаба қилмайди. «Борис Годунов»нинг ёзилиши тажрибасидан келиб чиқиб, Пушкин, «Марфа Посадница» га бағишланган мақоласида «Трагедияда нима ривожлантирилади? Унинг мақсади нима? – Инсон ва халқ оммаси. Инсон тақдири-халқ тақдири », деб ёзган эди. Пушкиннинг «Борис Годунов» пьесаси мамлакатнинг сиёсий тарихини бутун элнинг жонли фаолиятидан иборат деб англашни таъкидлайди. Бу пьесанинг саҳналаштирилиши учун XIX асрнинг янги типдаги театри халқ – томошабин ҳукмига ўз миллий тарихини ҳавола қилиш, тарих ҳал этолмаган конфликтлар ва қарама-қаршиликларни очиб бера олувчи театр зарур эди. Шунинг учун ва мамлакатдаги мавжуд ижтимоий сиёсий муҳит туфайли «Борис Годунов» пьесаси театр амалиётидан четда қолди. Репертуарда унга муносиб жой топилмади. Айтиш керак, ҳатто XX асрда ҳам айрим улкан режиссёрларнинг услуби пьесани саҳналаштирилиши бобида ғоят қизиқарли ижодий изланишлари кўрилган бўлса-да «Борис Годунов» трагедияси асосида Пушкин ғоявий бадиий 51 ютуқларини мужассамлаштира олган спектакль туғилганича йўқ. «Борис Годунов» рус драматургияси тарихида том маънода Шекспирона ёзилган биринчи халқчил трагедиядир. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling