Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

 
 
 
ТЕАТР, РЕПЕРТУАР, ТОМОШАБИНЛАР 
 
Рус 
жамияти 
табақалари 
орасидаги 
тенгсизлик, 
томошабинлар оммаси таркибининг ижтимоий хусусиятлари 
театр репертуарига ва актёр ижрочилиги услубларига ўз 
таъсирини кўрсатди. Бир томондан хукмрон сарой оқсуяклари 
ҳохиш ва дидларига монанд асарлар қўйилар, иккинчидан эса 
кенг аҳоли маънавий эҳтиёжларига мос, демократик қуйи табақа 
дунёқарашлари билан боғлиқ асарлар ҳам кўпая борди. Театрлар 


37 
репертуаридаги тафовутнинг ортиб бориш жарёни театр 
санъатининг «олийнасаб» ва «халқчил» турлари ҳақидаги ғоялар 
туфайли янада тезлашди. Рус театрларининг XIX аср 
бошларидаги репертуар манзараси кўп қиёфали ва хилма-хил 
бўлган. 
Наполеон уруш йилларида драматик ва опера-балет 
театрлари саҳналарида қаҳрамонлик ва ватанпарварлик 
мавзусидаги 
асарлар 
кўп 
қўйилган. 
Жумладан, 
И.Висковатовнинг И.А.Дмитревский сўнгги бор саҳнага чиққан 
асари 
«Умумхалқ 
кўнгилли 
қўшини» 
спектакли 
томошабинларнинг 
севимли 
спектакли 
бўлган. 
Рус 
жангчиларининг қаҳрамонлик саҳналари И.А.Криловнинг 
«мўжизали опера»си «Илья-ботир» асарида кўп таъкидланган. 
Томошабинлар орасида шуҳрат қозонган спектакллардан бири 
В.А.Озеровнинг «Дмитрий Долской» трагедияси эди. Рус театри 
репертуарида 
ватанпарварлик 
мавзуида 
классицистик 
трагедиялар ҳам аввалгидек кўп жой олган эди. 
Комедия жанрида чет элликларга тақлид қилиш одатлари 
кескин қоралана бошланди. И.А.Крилов, А.А.Шаховской, 
М.Н.Загоскин асарларида француз, немис урф-одатларининг 
русча нусхалари хажв қилинади. Д.И.Фонвизин комедиялари 
ҳам репертуардан тушмайди. 
Рус театри репертуарида Ғарбий Европа драматургияси 
асарлари 
жиддий 
талқин 
топади. 
Шекспир, 
Шиллер 
пьесаларининг қайта ишланган таржималари юзага келади. 
Француз драматурглари Бомарше ва Мерсье, немис драматурги 
Коцебу асарлари рус томошабинларининг олқишларига сазовор 
бўлади. 
Ижтимоий воқелик ва бадиий изланишлар орасидаги 
мураккаб ўзаро боғлиқлик ва алоқадорлик жараёнида романтизм 
эстетикаси шакллана бошлайди ва бутун XIX асрнинг етакчи 
бадиий йўналиши бўлган танқидий реализм оёққа тура 
бошлайди. 
Фаол, курашчан романтизмнинг туғилиши ва шаклланиши 
декабристлар ҳаракати билан боғлиқ бўлди. Декабристлар 
драматургиясида кучли, иродали, қулликни рад қилувчи, инсон 
қадр-қимматини 
улуғловчи 
қаҳрамон 
образи 
туғилди. 
Декабристлар халқ ижодига катта аҳамият берганлар. Улар рус 


38 
миллий тарихини ҳам ўз пьесаларида кўрсатганлар. Аммо 
классицистлардан фарқли равишда уларнинг қаҳрамонлари 
подшолар эмас, балки уларнинг муҳолифлари – эрк, озодлик 
учун курашувчилар, исёнкорлар бўлган. Миллий саҳна 
санъатига декабристлар кўп янгиликлар олиб кирдилар. Улар 
драматургдан миллий ўзликни, ғоявийлик, халқчиллик ва кураш 
пафосини талаб қилдилар. Рус драматургиясининг классик 
асарлари – А.С.Грибоедовнинг «Ақллилик балоси» ва 
А.С.Пушкиннинг «Борис Годунов» пьесаларининг яратилиши 
ҳам декабристлар даври билан боғлиқдир. Бу асарлар рус 
драматургиясида танқидий реализмнинг асоси ва бутун XIX аср 
театр санъатининг чўққиси бўлди. Улардаги ғоявий теранлик, 
фалсафий мушоҳада бойлиги, ҳаётий ҳақиқат ва воқеа-
ходисаларни типик кўринишларини қамралиши, образларнинг 
бадиийлик хусусиятлари, тил бойлиги театр санъатининг 
ифодавий имкониятларини кенгайтирар, унинг томошабинлар 
оммасига таъсир кучини оширар эди. XIX асрнинг биринчи 
чорагида яратилган Грибоедов ва Пушкин драматургияси рус 
театр санаътида маҳорат мактаби бўлиб қолди ва бизнинг 
давримизда ҳам уларнинг мактаблик салоҳияти ўз кучини 
йўқотган эмас. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling